Шарқ мутафаккирларининг indd


Мутафаккир, маърифатпарвар Абдулла Авлоний


Download 173.17 Kb.
bet11/21
Sana12.03.2023
Hajmi173.17 Kb.
#1261999
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Шарқ мутафаккирларининг 3

Мутафаккир, маърифатпарвар Абдулла Авлоний (1878-1934) таълим-тарбия тараккиётига катта х,исса кушган устоз, уз асарларида халкимизнинг энг яхши анъаналарини акс эттирган ижодкор, ношир ва жамоат арбобидир. Абдул­ла Авлоний “усули жадид”, яъни илгор усулдаги мактаблар учун “Адабиёт ёхуд миллий шеърлар”, “Биринчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлок”, “Иккинчи муаллим”, “Мактаб гулистони” каби дарслик ва укиш китобларини яратди.
Куръони карим сураларидан, х,адиси шарифлардан, узбек халкининг бой педагогик мероси — эртак, макол, топишмок ва дидактик хдкоялардан фойдаланилган бу китоблар халк орасида маълум ва машхур булган. Абдулла Авлоний уз асар- ларида дунё халклари маданиятини, илм-фанни, мактаб ва ма- орифни улуглаб, халкни илмли, маданиятли булишга ундади. Мутафаккирнинг фикрича, ахлок бу — хулклар мажмуи. Хулк эса эзгулик ёхуд разилликнинг муайян бир инсонда намоён булиш шаклидир. Абдулла Авлоний узининг “Туркий гулис- тон ёхуд ахлок” асарида бола тарбиясини турт йуналишда: “Тарбиянинг замони”, “Бадан тарбияси”, “Фикр тарбияси”, “Ахлок тарбияси” каби булимларга ажратган х,олда тадкик этади. «Тарбиянинг замони” булимида тарбияни бола тугил- ган кунданок бошлаш кераклигини таъкидлайди. “Тарбияни кимлар килур?”, “Кдйдай килинур?” деган саволларни уртага ташлайди ва уларга жавоб кидиради. “Биринчи — уй тарби­яси. Бу она вазифасидур. Иккинчи — мактаб ва мадраса тар-

ILMIY-AMALIY TADQJQOT MARKAZI

бияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва хукумат вазифасидур”, дея тарбияга хамма — ота-она, муаллим, хукумат ва бошхалар- нинг масъул эканини таъкидлайди. Мамлакат тараххиёти, дав- латнинг худратли булиши ёш авлод тарбиясига хар жихатдан бюглик деб хисоблаган аллома тарбия хусусий эмас, миллий, ижтимоий ишдир деган тухтамга келади.
Тарбияни кенг маънода тушунган Авлоний уни биргина ахлох тарбияси билан чегаралаб хуймайди. У, аввало, боланинг соглиш хахида тамхурлик хилиш лозимлигига эътибор харата- ди. Авлонийнинг фикрича, соглом фикр, яхши ахлох, илм-маъ- рифатга эга булиш учун, аввало, тан саломатлиги зарур. Авло- ний фикрича, «баданнинг саломат ва хувватли булмоFи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ухумох, ухутмох, урганмох ва ургат- мох учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур».
Абдулла Авлоний боланинг бадантарбияси, саломатлиги масаласида ота-оналарга мурожаат хилса, унинг фикр тарбия- си борасида асосий масъулият муаллимлар зиммасида экани- га ур^у беради. Болаларда фикрлаш хобилиятини устириш, дунёхарашини шакллантириш муаллимларнинг «диххатла- рига суянган, виждонларига юкланган мухаддас вазифадур... Негаки, фикрнинг хуввати, зийнати, кенглиги, муаллимнинг тарбиясига боFЛихдур», — дейди аллома. Шу билан бирга, му- тафаккир Абдулла Авлоний: “Таълим ва тарбия узвий боF- лих жараёнлардур, дарс ила тарбия орасида бироз фарх бор булса хам, иккиси бир-биридан айрилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидур”, — дея таъ- кидлайди. Авлоний инсонга яхшилик ва эзгулик фахат илм эгаллаш орхали сингади, деган хатъий фикрни билдиради. Илмли, эзгу Fоя рухида тарбияланган кишидагина Ватан туй- Fуси шаклланади, она юрти ва она тилига мухаббат уЙFонади, садохати харор топади. Бу фазилатларсиз комил инсонни та- саввур этиб булмайди, деган фикрларни илгари суради.
Юрт равнахи, аввало, унинг фарзандларига, уларнинг маъ- навий ва жисмоний камолотига боглихдир. Шу боис Абдул­ла Авлоний ёшларни илм, фойдали хунар эгаллашга, китоб
мутолаасига ундайди. Шунингдек, Авлоний илмсизни жахо- лат билан тенглаштириб, шундай фикрларни билдиради: “Жахолат деб укимаган, билимсиз, хеч нарсага тушунмайдур- ган нодонликни айтилур”, — дейди. “Илм сахрода — дуст, хаёт йулларида — таянч. ЁлFизлик дамларида — йулдош, бахтиёр дакикаларда — рахбар, кайтули онларда — мададкор, одамлар орасида — зебу зийнат, душманларга карши курашда — курол- дир”22. Мутафаккир: “Гузаллик юзда эрмас, эй биродар, сузи ширин киши хар кимга ёкар”, “Сузинг оз булсину, маъноли булсун, эшитганлар кулоFи дурга тулсун,” — деб инсонларни хушсухан булишга чорлайдики, токи сузларимиз фарзандла- римиз учун намуна булсин.

Download 173.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling