Tormozni qisqa tekshirish va texnologik tekshiruv? Қуйидаги вазиятларда


Poezdlarni boshqarishda yana qanday qo‘shimcha asboblar qo‘llaniladi va ularni vazifasi nimadan iborat?


Download 343.21 Kb.
bet15/24
Sana17.06.2023
Hajmi343.21 Kb.
#1538826
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
tormiz

21.Poezdlarni boshqarishda yana qanday qo‘shimcha asboblar qo‘llaniladi va ularni vazifasi nimadan iborat? To`g’ri ta’sir qiluvchi Shartli №254 kran mashinist poezd kraniga bog’liq bo`lmagan tarzda lokomotiv tormozlarini boshqarish uchun mo`ljallangan. U bilan 1957 – yildan boshlab yangi lokomotivlar jihozlanadi. Kranning tuzilishi (5.1 - rasm). Shartli №254 krani uch qismdan tashkil topgan. Pastki qismi havo taqsimlagich, bosh rezervuar va tormoz silindridan kelgan quvurlarni ulash uchun xizmat qiladi. Unda 0,3 l hajmli havo kamerasi mavjud. Plitaga 1 mahkamlangan o`rta qismda ikki porshen joylashgan. Yuqori porshen 19 bir, pastkisi 21 esa ikki manjeta 20 bilan zichlashtirilgan. Porshenning dumchasi 21 ikki egarli klapan 22 uchun yuqori egar vazifasini bajaradi. Bu klapanning pastki egari korpusga 3 presslangan yo`naltiruvchi vtulka hisoblanadi. Spiral prujina va bosh rezervuardan filtr 25 orqali keladigan havo bosimining ta’siri ostida ikki egarli klapan va porshenlar yuqori holatda bo`ladi, uning ikkala klapani ham yopiq. Korpusning chap qismiga o`tkazuvchi porshen 4 joylashtirilgan. Bu porshenning yo`naltiruvchi porsheni korpusga presslangan vtulkaga kiradi. Prujinaning ta’siri ostida porshen pastki holatda bo`ladi. Yuqori qopqoq 17 o`rta qismga boltlar bilan mahkamlangan. Qopqoqda lentali chap rezba bajarilgan, u bo`yicha golovka 15 buraladi. Boshqaruv prujinasining 16 bosish kuchi kontrgaykali bolt 14 bilan o`zgartiriladi. Prujinaning ikkala uchida markazlashtiruvchi shaybalar mavjud. Prujinaning pastki shaybasi dastakning barcha tormoz holatlarida yuqori porshen 19 dumchasiga, poezd va bo`shatish holatlarida esa golovkadagi 15 teshikqa o`rnatilgan prujina halqaga tayanadi. Golovkaga kesma xomutga ega dastak 9 kiygiziladi va bolt bilan tortiladi. Dastakka prujinaning ta’siri ostida kran qopqog’ida joylashgan belgilovchi chuqurlarga kiradi. Qopqoqda tayanch 11, prujina 12, chiqarish klapani 10 va tiqindan 13 tashkil topgan bufer uskunasi joylashgan. Silindrik sterjen 8 tayanchning korpusdan chiqishini cheklaydi. Tayanch prujinasining ta’siri ostida kran dastagi II holatga ko`chadi.

  • 22..Tormozlarni qishda boshqarish? Тормозлар ҳаракатииниг қишки шароитлардаги мустаҳкамлиги асбобларда совуққа чидамли бирлашмалардан ва мойлардан қўлланиш, шунингдек таъмири ва сақланишини тўғри бажариш билан таъминланади. Бироқ қишда автотормозларни сақлаш ва хизмати бўйича баъзи ўзига хос талабларни инобатга олиш зарур.Локомотивда туриб қолган компрессорни ишга туширишдан аввал электродвигателни ишга тушириб, картердаги мойни иситиш керак. Картерга қўйиладиган мойни 70°С гача иситилади. Йўлда тўхтаган вақтда компрессорларни ўчирилмайди. Депо ёки айланиш пунктига етиб келингандан кейин бош резервуарлар, мой ажратгичлар ва нам йиғувчилар ҳаво билан пуфланади; зарурат туғилса чиқариш кранлари ва шу кранлар ўрнатиладиган резервуарлар иситилади. Олов билан бош резервуарлар иситилади, ютиш ва қайта улаш қувурларини иситиш эса, фақат чиқариш кранлари берклигида ва уларда сиқилган ҳаво йўқлигида руҳсат этилади.Дизель ҳаракатдаги таркибида мойўтказгичлар, ёқиляғиўтказгичлар, ёқилғи идишлари ёнида очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.Магистрал ёки истеъмол ҳавоўтказгичларидаги музли тиқинларни ҳосил бўлганлигини тақиллатишдаги жарангсиз товушига қараб аниқланади. Бундай жойлар иситилади, сўнгра музли тиқинларни ва намликни йўқотиш учун сўнгги кранлар орқали қувурли ўтказгич хаво билан пуфланади. Музлаб қолган бирлаштириш енгчалари ечиб олинади ва иссиқ жойда иситилади.Агар ҳавотақсимлагич музлаб қолган бўлса, уни ўчирилади ва де­пога келгандан кейин алмаштирилади. Ҳавотақсимлагични олов билан иситиш руҳсат этилмайди.Локомотивнинг музлаб қолган тормоз цилиндрлари ўчирмайдилар, депога келгач очилади, улардаги муз йўқотилиб, мой сурилади ва йиғилгандан кейин зичликка текширилади.Музламаслиги учун янги тормоз цилиндрларида олдинги қопқоғида нам йўқотиладиган тешикча мавжуд. Тешикчаси бўлмаган вагон тормоз цилиндрларида олдинги қопқоғида тешикча ўйиб қўйилади. Енгчаларни бирлаштирищдан аввал уларнинг бошчаларини муздан, қордан ва ифлосликлардан тозаланади, тормоз магистрали эса ҳаво билан пуфланади. Қишда айниқса, эътиборни сиқилган ҳавонинг чиқиб кетишига қаратиш лозим. Чиқиб кетишлилик маълум намликка эга бўлган ҳавонинг тормоз магистралига кўп келишини келтириб чикаради. Намлик конденсацияланиши, тўпланиши ва тормоз системасини музлатиши мумкин.Айниқса, тормозни зарядкалаш жараёнига тормозлашдан сўнг хавони чиқиб кетиши уларни қайта тормозлашга тайёргарлигини секинлатиш билан, айниқса текисли босқичида чўзилган тушишларда зарарли таъсир қилади. Тоғли босқичида ҳавони чиқиб кетиши натижасида қўйиб юбориш жараёнини сезиларли равишда секинлаши, автотормозлар бошқарувини ёмонлаштиради.Ҳавони кўп чиқиб кетиши айниқса, узун таркибли юкланган поезддларда зарарлидир, улар туфайли поезд бош ва дум қисмидаги тормоз магистралидаги босимни кескин пасайиши вужудга келиши мумкин. Поезднинг дум қисмидаги зарядли босими (0,48 МПа кам ) етарли бўлмаса, тормоз ускуналарининг самарали ҳисоблари таъминланмайди.Қор янги ёққанда, баландлиги рельс бошчаси баландлигидан ошса, қор бўронда, қор босишда станцияга киришдан аввал тормозлашда ва қияликдан йўналишдан олдин автотормозлар ишини текшириш учун, агар поезднинг тормозлашсиз йўналиш вақти 20 минутдан ошган бўлса, аввалдан тормозлаш бажарилиши лозим.

  • 23.Yo‘lovchi vagon tormoz uskunalari sxemasi yuknikidan nimasi bilan farq qiladi?


  • Download 343.21 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling