Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Нерв толаларининг таснифи


Download 1.06 Mb.
bet23/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Нерв толаларининг таснифи





Тола тури



Диаметри (мкм)



Кузгалишни утказиш тезлиги (м/с)

Мутлок рефрактерлик даври (мс)

А-альфа

13-22

70-120

0,4

А-бета

8-13

40-70

-

А-гамма

4-8

15-40

-

А-дельта

1-4

5-15

0,8

В

1-3

3-14

1,2

С

0,5-1,0

0,5-2

2,0

А-альфа толалар скелет мускулларини иннервациялайди. А-бета, А-дельта толалар марказга интилувчи толалар булиб, тактил, висцеро-, термо- ва огрикни сезувчи рецепторлардан МНТга импульсларни утказади.


А-гамма эфферент толалар булиб, мускул дукларининг кискарувчи эелементларини иннервациялайди. В- симпатик ва парасимпатик преганглионар толалар. С – постганглионар вегетатив толалар, теридаги огрикни сезувчи, баъзи терморецепторлар хамда босимни сезувчи рецепторлардан бошланувчи афферент толалар.

Нерв толаларининг структураси


Нерв импульсларини утказиш нерв толаларининг мухсус функциясидир. Нерв толалари нерв хужайраларининг усиклари булиб, миелинли ва миелинсиз толаларга булинади. Нерв одатда миелинли ва миелинсиз толалардан ташкил топган булади.


Миелинли нерв толасининг тузилиш схемаси. Ук цилиндр хамда уни копловчи миелин ва Шванн пардалари нерв толасини ташкил килади. Ук цилиндрнинг юзаси юпка плазматик мембрана билан копланган, ичидаги моддаси эса аксоплазмадан иборат. Унда жуда ингичка (диаметри 100-400 агстрем) нейрофибриллалар утган. Нейрофибриллалар орасида бир талай микросомалар, митохондриялар ва микронайчалар бор. Нерв толасининг диаметри 0,5-25 мк чамасида булади. Ук цилиндрнинг миелинсиз кисми Ранвье бугилмалари деб аталади.
Миелинсиз нерв толаларида миелин пардаси ва Ранвье бугилмалари булмайди, ук цилиндр факат Шванн пардаси билан копланган.

Нерв толаси структур элементларининг роли


Нерв импульсининг келиб чикиши ва утиш жараёнларида ук цилиндрнинг ташки мембранаси асосий ролни уйнайди. Миелин кобиги электр изолятор, трофик ва химоя вазифаларини бажаради. Миелин кобикнинг трофик функцияси ук цилиндрни усиши ва моддалар алмашинуви учун керакли моддалар билан таъминлашдан иборат.


Нейрофибриллалар, микронайчалар ва нейрофиламентлар нерв хужайрасининг танасида синтезланувчи хар хил моддаларни усикларнинг периферик кисмига ташиб берадилар.

Нервда кузгалишнинг утказилиш конунлари


Нерв толаларида кузгалишнинг утказилиши урганилганда шу жараённинг кечишида бир нечта конун аникланди:


Нервнинг анатомик ва физиологик узлуксизлиги конуни. Ушбу конунга биноан нерв толаси импульсни утказиши учун у анатомик жихатдан бутун ва физиологик жихатдан узлуксиз булиши керак. Агар нервнинг анатомик бутунлиги бузилса, яъни нерв кесилса, узилса ёки унга бирор бошка шикаст етказилса, у импульсларни утказмайди. Нервни совутиш, унга эфир, хлороформ, новокаиин каби моддалар билан таъсир этиш унинг физиологик узлуксизлигини бузади. Натижада нерв толаси импульсларни утказмай куяди.
Нерв толасида кузгалишнинг икки томонлама утказилиши конуни. Тажриба шароитида нерв толаси импульсларни икки томонлама утказади. Буни Нил лакка балигининг электр аъзосида тажриба утказган Бабухин исботлаган. Уз тажрибасида олим электр аъзони иннервацияловчи нейроннинг аксонини сомадан кесиб, ажратди. Электр аъзони хам уртасидан иккига булди. Энда кайси толага таъсир берилса, электр аъзонинг иккала булагида хам кузгалиш кайд килинади, яъни кузгалиш нерв толаси буйлаб икки томонлама утказилади.
Нерв толасида кузгалишнинг ажратиб утказилиш конуни. Нерв стволининг таркибида жойлашган куплаб нерв толалари буйлаб кузгалиш ажратиб утказилади, бир толадан бошкасига утиб кетмайди ва ушбу толанинг учи кайси аъзода тугаса, уша аъзонинг фаолиятигина узгаради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling