Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Механорецепторларниннг нафасни бошкаришдаги роли


Download 1.06 Mb.
bet37/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Механорецепторларниннг нафасни бошкаришдаги роли


Упка механорецепторларидан адашган нервнинг афферент толалари буйлаб нафас марказига йуналувчи иимпульслар нафасни идора этишда мухим роль уйнайди. Геринг ва Брейер 1868-йилда упканинг хажми узгарганда руй берувчи кучли ва доимий рефлексларни кузатишди.
Инспиратор тормозловчи рефлекс. Нафас олиш вактида упка хажмини ошириш инспирация жараёнини муддатидан олдин тугашига сабаб булади.
Экспирацияни енгиллатувчи рефлекс. Упкалар хажмини нафас чикариш фазасида ошириш экспирация фазаси давомийлигини оширади, хамда ундан кейин келувчи инспирация жараёнини кечиктиради.
Упкалар хажмини кескин ошириш натижасида инспиратор мускулларнинг кескин кузгалиши руй беради, яъни Хеднинг парадоксал эффекти кузатилади.
Геринг-Брейер рефлексининг мохияти шундаки, бунда нафас чукурлиги ва частотасининг нисбати упкалар холатига богликдир.

Болаларда нафаснинг хусусиятлари


Плевра бушлигидаги манфий босимниннг хусусиятлари.
Хомилада нафас харакатларининг роли.
Болаларда нафаснинг кукрак ва корин типлари

Хомилада нафас харакатлари бола тугилиш давридан анча олдин, учинчи ойдан бошлаб кузатилади. Хомилада нафас харакатларининг 2 та типи тафовут килинади: 1) юкори частотали (1 минутда 100 тагача) ва ноаник ритмли; 2) нисбатан кучли, паст частотали (1 минутда 4 тагача) ва ритмик. Нафас харакатларининг частоталари кечаси ва эрталаб, хамда гиперкапния вактида ортади. Нафас харакатлари узунчок миядаги нафас марказидан келаётган импульсларга боглик. Ушбу харакатлар упкаларнинг нормал ривожланиши учун зарур. Агар хомилада нафас харакатлари бартараф этилса, альвеолаларнинг ривожланиши секинлашади. Бу харакатлар туфайли нафас олиш фазасида кукрак бушлигида коннинг юракка кайтишини таъминловчи манфий босим хосил булади. Чакалокнинг плевра бушлигидаги манфий босим катта одамнинг плевра бушлигидаги манфий босимдан камрок. Бунга сабаб кукрак кафаси деворининг юкори чузилувчанлиги, хамда упка эластик кучининг камлиги.


Чакалокларда ва эмизикли болаларда нафаснинг корин типи кузатилади. Ковургаларнинг горизонтал жойлашуви чакалокнинг кукрак билан нафас олишини чеклайди. Нисбатан катта жигар диафрагма харакатларини кийинлаштиради. Шу сабабли чакалокда нафас хажми кичик. Кейинчалик нафас типи жинсга боглик холда узгаради



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling