Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Турли ёшдаги болаларда нафас частотаси


Download 1.06 Mb.
bet38/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Турли ёшдаги болаларда нафас частотаси

курсаткичлари (1 минутда)





Ёши

Нафас частотаси

Ёши

Нафас частотаси

Чакалоклар


40-60

2 ёш

31

1 ой

48

3 ёш

27

2 ой

43

4 ёш

26

3 ой

41

5 ёш

25

4-6 ой

40

6 ёш

24

7 ой

37

7 ёш

24

8-10 ой

36

10 ёш

18

11-12 ой

35

14 ёш

17

Боланинг ёши ортган сари нафас частотаси камайиб боради. Бола хаётининг дастлабки йиллари учун нафас ритмининг бир меъёрда эмаслиги характерли. Болаларда инспирация ва экспирациянинг давомийлиги бир-бирига якин. Катта одамда эса нафас чикариш нафас олишга нисбатан узокрок давом этади.


Упканинг тириклик сигими курсаткичлари


Ёши

Упканинг тириклик сигими

Тана вазнининг 1 кг га нисбатан

Чакалокларда (бола чинкирган вактда аникланади)

120-150 мл

34-43 мл/кг

Катта одамда

3000-5000мл

40-67 мл/кг

Нафас хажми ва упканинг минутлик вентиляцияси курсаткичлари





Ёши

Нафас хажми (мл)

Упканинг минутлик вентиляцияси (мл/мин)

УМВ (тана вазнининг 1 кг га мл хисобида)

Чакалокларда

16

720

190

1 ёшда

57

2000

300

5 ёшда

156

3900

170

8 ёшда

243

5350

150

12 ёшда

333

6000

140

16 ёшда

453

7700

130

Катталарда

438

7000

100

Болаларда нафас хажми ва упканинг максимал вентиляцияси катта одамдагига нисбатан кичик булади. Бирок тана вазнининг хар 1 кг га нисбатан хисобланганда, УМВ катта одамдагига нисбатан болаларда ортикрок. Шу сабабли боланинг кислородга булган эхтиёжи компенсацияланади.




Турли ёшдаги болаларнинг альвеола хавосида


О2 ва СО2 нинг микдори



Ёши

О2 (%)

СО2 (%)

Чакалокларда


17

3,2

1 ёшда

17,2

3

5 ёшда

16.4

3,8

8 ёшда

16

4,1

14 ёшда

15,5

4,9

Катта одамда

14,3

5,6

Эрта ёшли болаларда О2 ва СО2 нинг ташилиш хусусиятлари


Чакалоклар учун катталардан фаркли равишда енгил гипоксемия ва гиперкапния характерли. Коннинг кислород сигими жуда катта (210-220 мл О2 1 литр конда), катталарда эса 190 мл/л. Бунга сабаб бола конида гемоглобин микдорининг куплигидир.
Бола хаётининг 2-3 хафтасига келиб гемоглобин микдорининг камайиши сабабли коннинг кислород сигими хам пасаяди.
СО2 конда учта куринишда ташилади: плазмада эриган холда, карбгемоглобин холида ва карбонат кислотанинг тузлари куринишида. Хомила эритроцитларидаги карбоангидразанинг фаоллиги паст булиб, у катта одамдаги фаолликнинг 25% ини ташкил этади. Боланинг тугилиш даврига келиб бу курсаткич 50% ни ташкил этади, бола хаётининг 1-ойи охирига келиб эса карбоангидраза фаоллиги катта одамдаги каби булади.


Болаларда нафаснинг бошкарилиши хусусиятлари


Хомилада нафас маркази 3-ойдан бошлаб ишлай бошлайди. Тугилгандан кейин унинг кузгалувчанлиги кескин ортади. Чакалокларда нафас маркази гиперкапнияга нисбатан гипоксияга купрок сезгир. Нафас маркази кузгалувчанлигининг пастлиги ундаги нейронларнинг тула етилмаганлиги, хамда аорта ва каротид синусдаги хеморецепторларнинг тула етилмаганлигига боглик. Нафас марказининг етилмаганлиги нафаснинг ритмик эмаслигида, хамда даврий нафаснинг хар хил турлари юзага келишида намоён булади (Гаспинг, Чейн-Стокс типидаги нафас). Нафас марказининг карбонат ангидридга нисбатан нормал сезгирлиги бола мактаб ёшига етганда кузатилади. Адашган нервлар нафасни бошкаришга биринчи нафасдан кейинок жалб этилади. Геринг-Брейер рефлекси бола тугилган захоти руй беради. Нафаснинг ихтиёрий бошкарилиши нутк билан бирга ривожланади.

Чакалокда биринчи нафаснинг механизми


Чакалокда биринчи нафас олиш катор омилларнинг бир вактда таъсир этиши натижасида руй беради. Бола тугилган захоти йулдошдаги кон айланиши бархам топиши туфайли шу йул билан амалга ошувчи газлаар алмашинуви хам тухтайди. Натижада боланинг конидаги газлар таркиби узгаради: О2 етишмаслиги ва СО2 микдорининг ортиб кетиши кузатилади.
Хомиланинг сувли мухитдан хаво мухитига, юкоррок хароратдан нисбатан пастрок харорат шароитига утиши унинг терисидаги терморецепторларни таъсирлайди. Бурун бушлигидаги суюклик тортиб олингач, нафас марказининг кузгалиши руй беради. Бола дунёга келгач, унинг боши кутарилади, оёк-куллари ёзилади. Натижада боланинг мускулларидаги проприорецепторлар таъсирланади. Санаб утилган омилларнанг барчаси биргаликда чакалокнинг нафас марказини кучли кузгатиб, биринчи нафасга сабаб булади.
Маъруза №10
Мавзу: Моддалар ва энергия алмашинуви, уларнинг болалардаги хусусиятлари. Терморегуляция ва унинг болалардаги хусусиятлари
Максад: Талабаларни моддалар ва энергия алмашинувининг ахамияти, уларнинг болалардаги хусусиятлари билан таништириш.
Тана хароратининг доимийлиги ва уни саклааш механизмлари
хакида маълумот бериш.

Маърузанинг вазифаси ва режаси:


Организмда моддалар алмашинуви хакида умумий тушунча.
Организмнинг энергия баланси. Воситасиз ва воситали биокалориметрия.
Организм ички мухити харорати доимийлиги метаболик жараёнларнинг нормал кечиши учун зарур шароитдир.
Терморегуляция механизмлари.
Терморегуляциянинг болалардаги хусусиятлари.

Организм сарфларини тулдириш, тана вазнини саклаш, усиш эхтиёжларини кондириш учун организмга ташки мухитдан оксиллар, ёглар, углеводлар, витаминлар, минерал тузлар ва сув кириб туриши, моддалар алмашинуви натижасида хосил булган ташланди моддалар эса организмдан ташкарига чикарилиши лозим. Ушбу жараёнлар йигиндиси моддалар алмашинуви дейилади. Моддалар алмашинуви оксиллар, ёглар, углеводлар, витаминлар, минерал тузлар ва сув алмашинувидан иборат.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling