Xx аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитъа


В. В. В и н о г р а д о в, О формах слова, «Известия АН СССР»


Download 3.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/63
Sana10.11.2023
Hajmi3.59 Mb.
#1764907
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63
Bog'liq
Bahrom Ismoilov. Dunyoni bilishda til va tafakkur birligi

28 В. В. В и н о г р а д о в, О формах слова, «Известия АН СССР», 
отд. литературм и язика, т. III, вьш. 1, 1944. стр. 32.
27 Б. М. Т е п л о в, Психология, 1946, стр. 145.
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


гизлардан ва бошқалардан фарқли равишда) белги ва ху- 
сусиятларини акс эттиради. У ўз маъносида умумий, асосий 
нарсани бирлаштиради, яъни ҳамма дарёларга хос хусусият- 
лар шу сўзда ифодаланади. Аммо ҳар қандай умумийлик 
ҳам моҳият бўлавермайди, ҳар қандай умумлашма ҳам мо- 
ҳиятни очишга олиб келмайди. Масалан, кишилар ўзлари- 
нинг умумий тасаввурида прсдмет ва ҳодисаларнинг баъзи 
белгиларини умумлаштиради. 
Айрим кишиларда 
дарахт, 
ҳайвон ва бошқа нарсалар ҳақида умумий тасаввур бўлиши 
мумкин. Бироқ бу тасаввур моҳият 
бўла олмайди, чунки 
улар умумий белгилар билан бир қаторда, муҳим бўлмаган, 
тасодифий белгиларни ҳам акс эттиради. Дарахт ҳақидаги 
тасаввур айрим кишиларда терак тарзида, бошқаларда қай- 
рағоч тарзида пайдо бўлиши мумкин, яъни бу ерда ҳодиса- 
лар доирасининг умумий белгилари унинг айрим аъзолари- 
нинг индивидуал белгилари билан чатишиб кетган. Шунинг 
учун ҳам кишиларнинг тасаввури образнинг аниқлиги билан 
таърифланувчи билишнинг бевосита ҳиссий босқичини таш- 
кил этади.
Сўз маъносидаги умумийлик ҳам тахминан худди шун- 
дайди1р. Бунда умумийлик билан бир қаторда субъектив мо- 
ментлар ҳам бор.
Суз маъносининг вужудга келиши, шаклланиши мавжуд- 
лигида унда мужаесамлашган тушунча ҳам муайян 
роль 
ўйнайди. Аммо бунда сўз маъноси маълум даражада тил 
қоидаларига, шу тилнинг луғат фонди ва грамматик қури- 
лиши хусусиятларнга ҳам боғлиқ бўлади. Буни назарга ол- 
маслик тафаккурдан фарқли равишда тилнинг ўзига хосли- 
гини эътибордан четда қолдиришга олиб келади.
Диалектик материализмнинг билиш назарияси 
таъкид- 
лайдики, тафаккур қонунлари объектив бўлиб, улар объек- 
тив дунё қонуниятларининг инъикосидир. Шунинг учун ҳам 
тушунча кишиларга, синфларга, миллатларга боғлиқ бўл- 
масдан, балки умуминсоний характерга эгадир. Турли мил- 
лат кишиларининг бир-бирини тезда 
тушуниб, ўзаро фикр 
алмашинишининг боиси ҳам шунда. Сўз эса миллий бўлиб, 
тил грамматикаси қонун-қоидалари асосида тараққин этади, 
Бу ўринда турли тилларга оид сўзлар ҳар доим ҳам бир- 
бирига тўлиқ мос келавермайди. Масалан, русча «стол» сў- 
зи билан инглизча «шаЬ
1
е» сўзларининг лексик маънолари 
бир хил эмас.
Инглизча «
1
аЬ
1
е» сўзини ташкилотдаги бўлим маъносида 
қўллаб бўлмайди: шахсий стол (инглизча: Регзоппе
1
оШе), 
адрес столи (инглизча айгез Ьигап).
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


Стол тушунчаси эса инглиз учун ҳам, рус учун ҳам бир 
хилдир.
В. А. Звегинцев «... сўзларнинг лексик маънолари, сўз- 
ларнинг компонентлари, уларнинг ажралмас ҳисмлари си- 
фатида ҳар бир тилда махсус тараҳҳий ҳилади ва муайян 
даражада уларнинг товуш ҳобиғи билан шартлангандир», 
деб таъкидлаган эди28.
Ҳар бир тилда сўз маъноси тарақҳиётининг бу йўли бир 
тилда сўз маъносининг бошқа тилдаги сўз маъносига кўпин- 
ча мос келмаслигини англатиш билан уларни тушунча би- 
лан айнийлаштириш мумкин эмаслигини кўрсатади.
Сўз маъносида субъектив, ҳиссиёт нозикликлари бўлади. 
Буларда сўзловчи белгилаш ва акс зтувчи объектга ўз му- 
носабатини ифодалайди.
«Сўз,— дейди академик В. В. Виноградов,— фақат грам- 
матик ва лексик предметлик маъноларига эга бўлиб қолмас- 
дан, анни вақтда у коллектив ёки индивидуал субъектнинг 
баҳосини ҳам ифодалайди. Сўзнинг предметлик маъносининг 
ўзи маълум даражада шу баҳо билан шаклланади, маъно 
ўзгаришидаги ижодий роль эса мана шу баҳога 
тегиш- 
лидир»29.
Демак, сўз маъносининг шаклланишида фаҳат товушги- 
на эмас (В. А. Звсгинцев), шу билан бирга субъектив баҳо 
ҳам нжобий роль ўйнайди. Мисоллар келтирамиз.
Рус тилида кичрайтириш — эркалатиш суффикслари ёр- 
дамида ҳиссиётнинг турли 
нозикликларини 
ифода цилиш 
мумкин: хайрнхоҳлик, эркалатиш, киноя, жаҳл ва ҳоказо — 
ушк (а), юшк (а) суффикслари 
билан қисман 
камситиш, 
киноя изҳор ҳилинади: 
Марфушка, 
болтушка, резвушка. 
Урғусиз суффикс — ушк (а),— юшк (а) эркалатиш маъноси- 
ни беради: коровушка, голубушка, матушка. Ҳатто суффикс- 
ларни 
2—3
марта такрорлаш билан ҳам субъектив муноса- 
бат 
билдирилиши 
мумкин: 
доч-ур-оч-ка, 
дев-чо-ноч-ка, 
баб-ул-ень-ка ва бошқалар30.
А. А. Потебня «субъектив баҳо» суффикслари ифодалов- 
чи таъсирчанлик фикрнинг барча деталларига ёйилади
31
деб 
таъкидлаган эди.
Сўзнинг ҳис-туйғуни ифодалаш хусусияти бадиий ижо- 
диётда яққол кўринади. «Сўз фақат ўзининг маъноси би-

Download 3.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling