ташқи дунё умумлашган ҳолда акс зтади. Товуш белгила-
нувчи ва акс этувчи дунё билан ўз маъноси орқали муноса-
батда бўлади.
Сўз маъносининг шаклланиши ва тараққиёти ҳам ташқи
дунёга, ҳам тил грамматикасига боғлиқ.
Сўз маъносини тушунтириш
унинг предметлик муносаба-
тини, яъни акс этувчи предмет билан алоқасини аниқлашни
тақозо этади. Бу эса ана шу маъно билан боғлиқ бўлган ту-
шунчанинг мазмунига ҳам боғлиқдир. Бу ўзаро муносабат
шуни кўрсатадики, сўзнинг маъноси акс этувчи предмет-ҳо-
дисаларнинг инъикоси, образларини
кишиларнинг ижтимоий
меҳнат фаолияти асосида гавдалантиради. Бу сўзнинг умум-
лаштириш хусусиятининг ифодасидир. В. И. Ленин «ҳиссиёт
реалликни, фикр ва сўз умумийликни кўрсатади
»38
деганида
мана шу умумийликни назарда тутган эди.
Бола нутқи тараққиётини аниқлаш юзасидан ўтказилган
тажрибалар болада дастлаб сўз маъносининг вужудга ке-
лиши ва шу асосда дастлабки
умумий тушунчаларнинг пай-
до бўлишини кўрсатишга имкон берди.
Н. X. Швачкин I ёшдан
2,5
ёшгача бўлган болалар билан
тажриба ўтказди. Болаларга бу вақтгача
кўриниши
ҳам,
номи ҳам номаълум ўйинчоқлар: қайиқча, дазмол, графин
берилди. Тажриба болаларга бу
предметларни беришдан ва
уларнинг номини айтишдан бошланди (бу — қайиқ, бу даз-
мол ва ҳоказо).
Болалар бу нарсаларнинг ўзини таниб ва номини билиб
олгандан
кейин уларга худди шу тарздаги, фақат ранги би-
лан фарқланувчи ўйинчоқлар: масалан, олдинги ўйинчоқ
қизил қайиқ бўлса, энди худди шу шакл ва ҳажмдаги ҳаво-
ранг қайиқ берилади.
Болалар олдинги ўйинчоқларнинг номларини худди шу
ўйинчоқларнинг фақат
ранги билан
фарқ қилувчи бошқа
нусхаларига кўчира олармикан (умумлаштира олармикан)
деган савол пайдо бўлди39, бошқача айтганда, болалар бир
хил ўйинчоқларнинг ранг фарқларини
абстракциялаштира
оладими,
уларни бир ном
билан атайдими, яъни уларни
Do'stlaringiz bilan baham: