- Билиш фаолияти кечадиган аниқ йўллар
- «Ўргимчак йўли» - «соф тафаккурдан билимга эга бўлиш, яъни рацион-диетик йўл билан. Мазкур йўл аниқ далиллар, амалий тажрибани инкор этади ёки аҳамиятини сезиларли даражада пасайтиради. Бэконнинг фикрича рационалистлар ҳақиқий ҳаётдан узилиб қолганлар догматиклардир ва «фикрлар тўрини ўз идрокларидан тўқишмоқда».
- «Чумоли йўли» - билимга эга бўлишнинг бундай усулида фақатгина тажрибага эътибор қаратилади, яъни догматик эмпиризм (рационализмдан ажратилган қарама-қаршиликларга тўла). Бу усул ҳам мукаммал эмас. «Соф эмпириклар» амалий тажрибага, тартибсиз далилларни йиғишга эътиборни қаратадилар. Шундай қилиб, улар билимнинг ташқи тасвирига эга бўладилар, муаммоларни «ташқаридан», «унинг қирраларини» кўришади, аммо тадқиқ қилинаётган нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини тушуна олмайдилар, муаммони ичидан кўра олмайдилар.
- «Асалари йўли» - Бэконнинг фикрича билишнинг энг мукаммал йўли. Файласуф-тадқиқотчи уни қўллаб, «ўргимчак йўли» ва «чумоли йўли»нинг барча афзалликларини олади ва айни вақтда унинг камчиликларидан ҳалос бўлади. «Асалари йўли»га мувофиқ, барча далилларни йиғиш, уларни умумлаштириш (муаммога ташқи томондан назар солиш) ва тафаккур имкониятларидан фойдаланиб муаммонинг ичига кириб бориш, унинг моҳиятини англаш. Шундай қилиб, Бэконга мувофиқ, энг яхши йўл эмпиризм бўлиб, индукцияга асосланади (далилларни йиғиш ва умумлаштириш, тажриба орттириш) ҳамда нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини тафаккур орқали англаб етишнинг рационалистик усулларидан фойдаланади.
- (Идоллар (унсур) - инсонга (инсониятга) ҳақиқий билимга эришишга тўсқинлик қиладилар
- Инсоннинг туғма янглишиши, унинг мазмуни билишнинг табиатини инсоннинг шахсий табиати билан аралаштирилиб юборилишидадир.
- Уруғ унсури – инсон (аждодлари) маданияти орқали билишнинг кечиши, яъни инсон билишни умуминсоний маданият доирасида олиб боради ва бу якуний натижага ўз салбий таъсирини кўрсатади, билимнинг ҳақиқийлигини пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |