- Галилео Галилей (1564-1642) Николай Коперник ва Джордано Бруно ғояларининг тўгрилигини амалда исботлаб берди.
- Қуёшдаги доғларни ва Ой юзасининг манзарасини аниқлади;
- Бошқа планеталар атрофидаги йўлдошларни кашф этди;
- Жисмнинг тушиши динамикасини тадқиқ этди;
- Оламларнинг кўплигини исботлади.
- Галилей томонидан илмий тадқиқот услуби илгари сурилди
- Гипотезани амалда рўёбга чиқаришни хисоблаш;
- Гипотезани тажриба орқали амалда текшириш.
- ЯНГИ ДАВР ФАЛСАФАСИНИНГ
- ТАБИИЙ-ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
- XVII асрдан бошлаб табиатшунослик жадал суръатлар-
- да ривожланади. Денгизларда кемаларнинг юриш
- эҳтиёжлари астрономиянинг ривожланишини,
- шаҳарсозлик, кемасозлик, ҳарбий иш – математика
- ва механиканинг ривожланишини белгилайди.
- Янги давр инглиз фалсафаси
- (XVII-XVIII асрлар)
- Англиядаги файласуфлар, бошқа давлатлардаги файласуфларга,
- масалан, Германия файласуфларига қарши ўлароқ, борлиқ
- муаммоларини тушунтиришни афзал кўрганлар;
- Эмпиризмнинг рационализм устидан ҳукмронлиги (Англия билиш масалаларида
- эмпиризм – фалсафадаги билишда рационализмлаги ақл каби эмас,
- тажриба ва ҳиссий қабул қилиш асосий аҳамият касб этувчи йўналиш –
- ғалаба қозонган ўз даври учун ноёб давлатлар сарасига кирган);
- Ижтимоий – сиёсий муаммоларга катта қизиқиш билан қаралган (Англия
- файласуфлари борлиқ ва билишнинг моҳиятини, инсоннинг дунёдаги ўрнини
- тушунтиришга интилиш билан чекланиб қолмай, жамият ва давлатнинг
- пайдо бўлиш сабабларини излаганлар, мавжуд давлатларнинг
- самарали тузилиш лойиҳаларини илгари сурганлар)
- XVII-XVIII асрлар инглиз фалсафаси табиатига катта
- таъсир кўрсатган сиёсий воқеалар
- XVI аср ўрталарида рўй берган Оливер Кромвель инқилоби,
- қиролнинг тахтдан ағдарилиши ва қатл қилиниши,
- республиканинг қисқа вақт ҳукмронлик қилиши
- (индепендентлар ҳаракати);
- 1688 йил “шонли инқилоби”;
- Протестантликнинг католицизм устидан узил-кесил ғалаба
- қозониши, инглиз черковининг ички мухториятга эришуви,
- унинг Рим папасига бўйсунмаслиги;
- Парламент аҳамиятининг ортиши;
- Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши.
- Янги давр инглиз фалсафаси намоёндалари
- Френсис Бэкон
- фалсафадаги
- эмпирик
- (тажриба)
- йўналишининг
- асосчиси
- Томас Гоббс
- давлат муаммоларига
- катта эътибор
- қаратади,
- “Левиофан”
- китобининг
- муаллифи,
- “ижтимоий шартнома”
- ғоясини
- илгари сурган
- Жон Локк
- давлат
- муаммоларини
- ўрганган,
- Т.Гоббс
- анъаналарини
- давом эттирган
- Биринчи ёндашув асосчиси – инглиз файласуфи Френсис Бэкон (1561-1626) субстанция
- шаклларининг хусусиятларига тавсиф берган ва субстанцияни муайян нарсалар шакли
- билан айнийлаштирган. Унинг фикрича, материя сариқлик, мовийлик, қорамтирлик,
- илиқлик, оғирлик ва бошқа шунга ўхшаш хоссаларга эга. Булар материянинг энг содда
- хусусиятларидир. Бу хоссаларнинг турли бирикмаларидан табиатнинг ранг-баранг нарса-
- лари вужудга келади.
- Материянинг сифат жиҳатидан ҳар хиллиги ҳақидаги таълимотни Ф.Бэкон ўзининг шакл
- ва ҳаракат ҳақидаги таълимоти билан қувватлаган. Унинг талқинида шакл – бу нарсага
- хос бўлган хусусиятнинг моддий моҳияти. У Платон ва Аристотелнинг шакл ҳақидаги
- мушоҳадалари билан баҳсга киришади. Бэкон фикрига кўра, шакл – жисмни ташкил
- этувчи моддий зарралар ҳаракатининг тури. Аммо бу зарралар атомлар эмас. Ф.Бэкон
- қадимги файласуфларнинг материянинг атомистик тузилиши ҳақидаги таълимотига,
- айниқса бўшлиқнинг мавжудлиги ҳақидаги таълимотга салбий ёндашади
Do'stlaringiz bilan baham: |