Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
ҚИШЛОҚ ВА ШАҲАР ШАРОИТИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ УГЛЕВОДЛАР БИЛАН ФИЗИОЛОГИК ТАЪМИНЛАНИШИ Умедова Ш.Н., Раҳматова Г.Ш. Қарши давлат университети. umedova8736@list.ru Келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлодни соғлом ўсиши ва ривожланиши кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, булардан овқатланиш омилининг ўрни беқиёсдир. Чунки кунлик истеъмол таомлари билан қабул қилинадиган макро- ва микронутриентлар организмда кечадиган барча ҳаётий жараёнларнинг меъёрида кечишини таъминлаш билан бир қаторда организмни ташқи муҳитнинг ҳар хил ноқулай таъсирларидан ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам овқатланиш рациони ўсаётган организмнинг кунлик эҳтиёжларини қондирадиган даражада бўлиши ва унга зарар келтирадиган бошқа маҳсулотлар бўлмаслиги лозим [3,5]. Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, биз ўз олдимизга Қарши шаҳридаги 2- ва 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари (жами 89 нафар; 38 нафар ўғил ва 51 нафар қиз болалар) да ҳамда Китоб тумани Паландара қишлоғида жойлашган 61-62 умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар (111 нафар; 46 нафар ўғил ва 65 нафар қиз болалар) да анкета сўров усулида олиб борилди. Кузатувлар 2022-йилнинг қиш мавсумида ўтказилди. Аниқ овқатланишни ўрганишда, махсус анкета сўров усулидан фойдаланилди. Ўқувчилар кундалик овқатидаги микронутриентларнинг миқдори озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби берилган махсус жадваллар асосида ҳисобланди [1,2,4]. 145 Олинган натижалар таҳлили шуни кўрсатадики, шаҳар ўқувчиларидан ўғил болаларнинг углеводларга бўлган эҳтиёжи меъёр даражасидан кам бўлиб, 425 гр ўрнига 332,9 гр (22% га кўп), қишлоқ мактаби ўқувчиларида эса бу кўрсаткични меъёр атрофида деб ҳисоблаш мумкин (425 гр ўрнига 413,6 гр). Шаҳар ва қишлоқ шароитида таҳсил олаётган ўқувчи қизларнинг умумий углеводлар билан физиологик таъминланиши меъёрга нисбатан 18 ва 17 % га кам эканлиги аниқланди (меъёр 360 гр). Текширилувчилардан айниқса, ўқувчи қизларнинг овқатида углеводларнинг юқорида қайд қилинганидек, кам бўлиши, табиийки уларнинг ўсиши, ривожланиши, сиҳат-саломатлиги ҳамда фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Чунки бу ёшдаги ўсмирлар организмида моддалар ва энергия алмашинуви жараёнлар анча жадал кечиб, ушбу ҳолат уларнинг озиқ моддаларга бўлган талабини оширади. Унинг олдини олиш мақсадида 1-навбатда, шаҳар ва қишлоқ мактаби ўқувчилари орасида соғлом овқатланиш борасида кенг кўламда тарғибот ишларини олиб бориш зарур. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling