Болаликни ижтимоий ҳимоялаш-қонунчилик ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқароконвенсияда мустаҳкамланган вояга йетмаганлар ҳуқуқларининг кафолатинитаъминлашга қаратилган чора-тадбирлар. Бу болаларнинг оптимал биологик ва ижтимоийривожланишини, ижтимоийиқтисодий шароитларга кўникишини таъминлаб берувчи ҳуқуқий,иқтисодий, тиббий ва психологик-педагогик чоралар комплексидир.
Боланинг ижтимоийлашуви-унинг ижтимоий ҳаётга қўшилиши бўлиб, шу жамиятда хосбилимлар, қадриятлар, норма-қоидалар, хулқ-атвор намуналарини ўзлаштиришдан иборат.
(М.А..Галагузова)
Боланинг ижтимоий адаптацияси-боланинг ижтимоий муҳит шароитларига фаол кўникиши,боланинг ижтимоий муҳит билан ўзаро муносабатлари тури.
Боланинг ижтимоий дезадаптацияси-унинг ижтимоий муҳит шароитларига муваффақиятликўникишига тўсқинлик қилувчи ижтимоий аҳамиятга ега хислатларнинг йўқотилиши.
Васийлик-муомалага лаёқациз шахсларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимояқилиш.
Гуруҳнинг ижтимоий психологик иқлими-гуруҳ ҳар бир аъзосининг фаолиятига таъсир
қилувчи гуруҳдаги муносабатларнинг динамик майдони.
Девиант хулқ атвор- ижтимоий ёки ахлоқий нормаларга мос келмайдиган хулқ-атвор.
Делинквентлик (инг. ―гуноҳкорлик‖)-ўрнатилган нормаларни бузувчи ва ҳуқуқбузарликкаолиб келувчи хулқ-атвор.
Денамик стериотип- бош мия фаолиятининг физиологик шакли бўлиб, инсон хаттиҳаракатининг шартли рефлектор тартибида намоён бўлади. Уларга инсоннинг одатлари, оддиймеҳнат кўникмалари киради.
Йетим болалар-18 ёшгача бўлган бир ёки ота-онасининг иккиси ҳам вафот етган
болалар.
Йетимлик-жамиятда ота-онасидан жудо бўлган болаларнинг борлиги билан изоҳланадиган
ижтимоий ҳодиса.
Жамоа- ижтимоий муносабатлар ва ягона ижтимоий фаолият асосида бирлашган гуруҳ.
Жиноят-делинквент хулқ-атвор тури бўлиб, шахсга, қонун билан қўриқланадиган
объектларга тажовуз қилувчи ижтимоий ҳавфли хатти-ҳаракат.
Do'stlaringiz bilan baham: |