Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Еғнинг ранги ва консистенциясига қараб аниқлаш


Download 367.97 Kb.
bet30/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

3. Еғнинг ранги ва консистенциясига қараб аниқлаш. Бу ўринда мазкур усул ҳақида узоқ сўз юритишга тўғри келмайди, чунки унга асос бўлган маълумотлар юқорида батафсил баён этилди. Шубҳасиз, ёғнинг ранги, айниқса унинг эриш нуқтаси қулай ҳолатларда гўштнинг келиб чиқиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун ғоят муҳим белги бўлиб хизмат қилиши мумкин. Биз ёғнинг эриш нуқтасида, масалан, от гўштини мол гуштидан ёки чўчқа гўштини ит гўштидан осонгина ажратиш мумкинлиигини кўрдик. Ёғнинг ранги ҳайвоннинг ёшини ва қисман жинсини (албатта мутлақо эмас) ҳам кўрсатиб беради.
4. Глюкогенни аниқлаш йўли билан фарқлаш. Кимёвий тадқиқотлар от гўшти таркибида кўп миқцорда углеводлар, хусусан гликоген бўлишини кўрсатди. 100 г ёғсизлантирилган қуруқ от гўштида 5%гача гликоген (1,5 дан 4,7гача) ва 2%гача глюкоза (0,8 - 1,9), 100 г янги от гўштида эса 1,0%гача гликоген (0,37 дан 1,1 гача) ва 0,5%гача глюкоза (0,2 - 0,5) бўлиши мумкин. Айни вақтда буқа гўшти (мол гўшти) таркибида гликоген миқдори қуруқ модцада 0,0 - 0,8 ва глюкоза миқдори 0,2 - 1,0, янгилик ҳолатида гликоген миқдори 0,0 - 0,2 ва глюкоза миқцори 0,05 - 0,25 бўлади. Кўриб турганимиздек, гликоген микдоридаги фарқ анча бўлиб, идентификация белгиси сифатида хизмат қилиши мумкин.
5. Орқа оёқларга қараб фарқлаш. Охирги вақтларда Республикамизда нутрия, қуён ва бошқа майда ўтхўр ҳайвонлар гўшти кўпгина истеъмолчиларга ёқиб қолганлигидан, бу майда ҳайвонларнинг нимталанмаган гўштини мушук, ит ва шу кабиларнинг нимталанмаган гўштидан идентификациялаш учун уларни реализация қилиш вақтида орқа оёқларидан бири кесиб олинмаган бўлиши шарт. Мана шу орқа оёқларга қараб қуён, нутрияни тез ва ишончли тарзда идентификациялаш мумкин.
Гўштнинг сифатини қалбакилаштириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин: янги гўштни эски гўшт билан алмаштириш; натурал гўштни нормал бўлмаган гўшт билан алмаштириш; гўштнинг бир қисмини сув, қон билан алмаштириш; гўшт ҳажмини ҳаво билан ошириш; гўштни сабзи ва бошқа сариқ бўёқлар билан бўяш; гўштни сода билан рангсизлантириш; бегона қўшимчаларни қўшиш.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling