1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet1/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)


1-Мавзу. ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШДА ГУРУХЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР


Режа:
1. Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари
2. Жамоани ташкил этиш
3. Мехнат низолари ва уларни бошқариш

8.1. Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари
Ижтимоий гурух — умумий манфаатлар, қадриятлар, ахлоқий меъёрларга эга, жамият доирасида таркиб топадиган инсонларнинг нисбатан барқарор уюшмасидир (8.1- расм). Йирик, ўрта ва кичик ижтимоий гурухлар фарқланади.
Йирик ижтимоий гурухларга қуйидагилар киради:
— ижтимоий синфлар (ишчилар, дехқонлар, зиёлилар);
— ижтимоий қатламлар (тадбиркорлар, фермерлар, хизматчилар, зиёлилар);
— касбий гурухлар (машинасозлар, қурувчилар, педагоглар, мухандислар);
— этник бирликлар (халқ, миллат, қабила);
— ёш бўйича гурухлар (ёшлар, ўрта ёшдагилар, нафақахўрлар).
Ўрта ижтимоий гурухларга корхона, ташкилот, муассаса жамоалари (юридик шахслар) хамда худудий бирликка (шахар, туман, махалла) тааллуқли фуқаролар киради.
Кичик ижтимоий гypyхлap дейилганда ишлаб чиқариш бригадаси, корхона бўлими ва хизмати, оила аъзолари тушинилади.
Ишлаб чиқариш сохасида қуйидаги гурухлар фарқланади:
Жамоа — ўрта ижтимоий гурух хисобланиб, мақсадлар, хамкорлик тамойиллари муштараклиги, гурухий шахсий манфаатлар уйғунлаштирилишига асосланган вазифаларни хал этиш билан банд бир корхона ёки ташкилотларда мехнат қилувчи инсонлар уюш­масидир.
Гурух — кичик ижтимоий гурухга мансуб бўлиб, мақсадлар муштараклиги, ахлоқ меъёрлари, гурухли ва шахсий манфаатла} уйғунлаштирилиши асосида бевосита бир-бирлари билан алоқада бўлган инсонлар уюшмасидир.
„Персонални бошқариш" фанида гурухлар жамоа қисми хисобланади.
Гурухларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари бор:
— гурух, аъзолари ўзлари ва ўз фаолиятларини гурух билан яхлит холда тасаввур этадилар;

— гурух аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бевосита алоқа қилишга асосланган;
— самарали фаолият кўрсатадиган гурухда гурух аъзоларига ўз қобилиятларига хамда гурухдаги хизматлар тақсимотига мос равишда фаолият кўрсатиш шарт-шароити яратилади.
Персонални бошқариш назариясига мувофик, гурухлар:
расмий гурухларга ва норасмий гурухларга бўлинади.
Расмий гурухнинг асосий хусусияти у хамиша маъмурият ташаббуси билан ташкил этилиши, корхона таркиби ва штатлар рўйхатига бўлинма сифатида киритилишидир. Расмий гурухларнинг турлари қуйидагичадир:
1. Рахбар гурухи (командаси) корхона (корхона бўлинмаси) рахбари, унинг бевосита ўринбосарлари ва ёрдамчиларидан иборат бўлади.
2. Функцияли гурух функцияли бўлинма (хизмат, бўлим, шуъба, гурух) рахбари ва мутахассисларини бирлаштиради. Бундай гурух умумий бошқарув функцияси, яқин касбий мақсад ва қизикишлар (масалан, сифат бўлими ишлаб чиқаришда бракни камайтириш, махсулотни биринчи тақдим этишдаёқ топширишдан манфаатдордир)га эгадир.
3. Ишлаб чиқариш гурухи бошқарувни қуйи бўғини (бригада, участка)да муайян мехнат фаолияти билан банд рахбар ва ишчилардан иборат бўлади. Бу гурух аъзолари битта ишлаб чиқариш топшириғини бажариш билан машғуллар, фаолиятлари пировард натижалари учун рағбатлантириладилар, гурухдаги мехнат тақсимоти ишчилар малакасига мувофиқ бўлади.
4. Қўмита корхона ичидаги гурух хисобланиб, юқори бўғин рахбарияти унга бирор лойиха ёки топшириқни бажариш учун ўз ваколатларини беради. Баъзан қўмита кенгаш, хайъат, бошқарув, лойиха гурухи деб аталади. Улар таркибига бошқа ташкилотлар (махаллий хокимият идоралари, жамоатчилик) вакиллари, йирик олимлар хам киритилиши мумкин. Бошқа расмий гурухлардан фарқли равишда, қўмитада қарорлар биргаликда қабул қилинади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling