Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий


Download 130.77 Kb.
bet1/12
Sana25.10.2023
Hajmi130.77 Kb.
#1720914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
III БОБ ФФФФФФФ


III БОБ. инглиз тилини ўРГАНИШ жараёнида ўқувчиларнинг маънавий- АХЛОҚИЙ компетентлигиНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ Тажриба-синов ишлари
3.1. Мактаб ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлигини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларининг диагностик тавсифи
Мактабда инглиз тилини ўргатишнинг бугунги кундаги ижтимоий-педагогик, назарий ва илмий-амалий ҳолати таҳлили тилни ўзлаштираётган ўқувчиларда маънавий-ахлоқий компетентликни ривожлантириш масаласи ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан етарлича ишлаб чиқилмаган, дея хулоса қилишимизга асос бўлади. Ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнини кузатиш ва улар билан олиб борилган суҳбатлар болаларнинг ўрганилаётган тилнинг маънавий-ахлоқий компетенцияларини ўзлаштириш ва қўллашда жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлишини кўрсатди.
Жадал ижтимоий мослашувга интилиши мойил бўлган мактаб ўқувчиларида қуйидаги ёшга оид ўзаро қарамақарши ҳолатларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятлари юксалиши билан ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлган ижтимоий-педагогик имкониятлар билан таъминланмаслиги;
юқори синфларда ўқувчилар учун янги таълим муҳити ва эски таълим тажрибаси ўлароқ ахлоқ тарзи ўртасидаги зиддият;
турли манбалардан олинаётган жуда катта ҳажмдаги ахборотлар ва уларни идрок қилиш учун чекланган вақт ўртасидаги зиддият;.
Шу билан бирга, ўқувчилар таълим жараёнининг фаол иштирокчиси ҳисобланадилар ҳамда ўзлари унга муайян даражада таъсир кўрсатишлари, ундан ўз қизиқиш ва эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланишлари мумкин. Таълим жараёнини ўзаро мулоқот, фикр алмашув, иштирокчиларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланган субъект-субъект муносабатлари жараёни сифатида қараш мумкин. Ўқувчилар ҳаётда ўз ўрнини топишда намоён бўладиган ўз маънавий-ахлоқий дунёсини яратишда иштирок этадилар.
Таъкидлаш жоизки, ўқувчилар учун шахсий мўлжал, келажакдаги ҳаёти учун стратегияни белгилаш, шу билан бирга, шахсий хулқини жамиятнинг маданий ва ахлоқий меъёрлари билан мувофиқлаштириш айниқса муҳимдир. Ҳаётий истиқболига эришиш учун ўқувчилар таълим жараёни имкониятларидан фойдаланиб, онгли равишда ўзларини “қайта қурадилар”. Ҳаётий стратегия ва бўлғуси касб танлашда шахсий мўлжаллар ўқувчи ёшлар учун янада аҳамиятлидир. Бу айниқса ёшларнинг ҳаётий муваффақиятлар ҳақидаги тушунчаларида намоён бўлиб, уларнинг қадрият мўлжаллари индикатори ҳисобланади.
Шу билан боғлиқ ҳолда ўқувчилар ижтимоий, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни ўзлаштиришига энг мақбул педагогик шарт-шароит яратиш учун қадриятли мўлжал динамикасини билиш ва англаш муҳимдир. Негаки, қадриятли мўлжаллар иерархияси муайян ижтимоий-маданий шахс образи шаклланишига таъсир кўрсатади.
Олим Е.В.Бондаревскаянинг таъкидлашича, “инсон маданиятсиз тараққий этолмайди ва ривожлана олмайди, чунки маданият қадриятлар ва ғоялар тизимини ўз ичига олади, жамият учун реал аҳамиятга эга психик ҳолатларни ифодалайди ҳамда шахс шаклланишининг муайян шартларини белгилаб беради. У ёш инсоннинг маданий қиёфасини у ва унинг халқи ўртасидаги ўхшашликни ўрнатиш сифатида талқин қилади. Бу ҳам миллий маданиятга дахлдорликни ҳис қилиш ва байналминаллашиш, ҳам унинг қадриятларини ўзиники сифатида қабул қилиш ва ўз ҳаётини маънавият, альтруизм(ўз манфаатларидан бошқалар манфаатларини устун қўйиш), ватанпарварлик, фидокорлик каби ҳаётий қадрият намуналарига мувофиқ халқ маданий турмуши шаклларида кечиришдир” [37;35-б]. Бинобарин, инсонга умуминсоний қадриятлар ва маданият идеалларини сингдириш учун таълим маданий мақсадларга мувофиқ бўлиши ҳамда инсоннинг комил шахс сифатида ривожланиши учун ёрдам бериши керак. Ўқувчи ёшларнинг қадрият мўлжаллари масалаларининг педагогик жиҳатларини кўриб чиқар эканмиз, кенг миқёсдаги маданий қадриятлар ўқувчиларнинг айрим эҳтиёжларини шакллантириш ва бошдан кечириш предметига айланишини таъкидлаймиз.
Педагогик ташхис ўқувчилар маънавий-ахлоқий компетентлигини таҳлил қилишнинг муҳим воситаси сифатида ўқувчининг муваффақиятлари ҳақида тезкор ва холис ахборот олиш, таълим жараёни мазмуни, технологияларига ўз вақтида тузатишлар киритиш имконини беради.
Тадқиқот жараёнида таъкидлаганимиздек, ўқувчилар маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишида шахснинг ўз тақдирини ўзи белгилашида қадрият йўналишларининг намоён бўлиши, ўқувчиларнинг инсонга бугунги жамиятда зарур бўлган сифатлари ҳақидаги маънавий-ахлоқий тажриба шаклланишига микромуҳитнинг турли омиллари таъсири борасидаги тушунчалари намоён бўлиши билан боғлиқ.
Педагогик тажриба-синов жараёнида кузатув, эксперт баҳоси, баҳолаш, тест саволларини ўз ичига олган анкета сўрови методидан фойдаланилди. Диагностик тадқиқотни ташкил этишда қуйидагилар етакчи принциплар сифатида олинди:
педагогик ҳодисаларни яхлит ўрганиш принципи;
тадқиқот методларидан комплекс фойдаланиш принципи;
холислик принципи;
ҳодисаларни ўзгариш ва ривожланиш жараёнларида ўрганиш принципи.
Зарур ҳажмдаги ахборотга эга бўлиш мақсадида ўқувчилар маънавий-ахлоқий тажрибаси ривожланишининг даражасини кўрсатиб берадиган муҳим ва етарлича материал олиш имконини туғдирадиган ташхис методикалари мажмуидан фойдаланилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ХТБга қарашли 14-сонли, Қанликўл тумани 21-сонли, Бўзотов тумани 1-сонли, Нукус шаҳри 20-сонли ва 29-сонли мактабларнинг (2018-2019 й.й.) дастлаб 10-, кейин 11-синф ўқувчилари, жами 200 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди. Ўқувчилар маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожланишини ташхислаш икки тил (она тили ва инглиз)да амалга оширилди, яъни ўқувчилар берилган саволларга икки тилда жавоб бердилар. Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тажрибасини ўрганиш методикаси сифатида “Ҳаётий мақсадлар” (Э. Диси, Р. Райн (Рочестер университети, АҚШ) Н.В.Клюева ва В.И.Чирков томонидан мослаштирилган) сўровномасидан фойдаландик (2-илова). Ўқувчилар танлаши учун 15 та ҳаётий мақсадлар тақдим этилди. Уларни болалар ўзлари учун аҳамиятига кўра тартибда жойлашлари талаб қилинди. Ташхис натижалари 3.1-жадвалда берилган.
Ўқувчилар учун аҳамиятли алоҳида қадриятлар сифатида қуйидагилар намоён бўлди (1 – 5-даражадаги ўринлар):
саломатлик;
шахс сифатида улғайиш;
меҳр-муҳаббат;
хавфсизлик ва ҳимояланганлик;
моддий муваффақият.
Шунингдек, “маънавий-ахлоқий ва маданий бойликлар”, “шахслараро муносабатлар”, “инсонларга холислик”, “эркин жамият”, “бой маънавий-диний ҳаёт” каби маънавий қадриятлар ўқувчилар томонидан етарлича эътироф этилмаганини таъкидлаш жоиз (10 – 14-даражада).

Download 130.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling