Маъруза: Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа Суст хотин маросими
Download 50.38 Kb.
|
4-Mavzu.O\'zbek marosim musiqasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маросим фольклори.
- Суст хотин маросими.
Маъруза: 2.Ўзбек маросимлар мусиқаси. Режа 1.Суст хотин маросими 2.Мавсум маросимлари 3.Ўзбек никох тўйлари фольклори Tayanch iboralar: Суст хотин, Авесто, шохмойлар, чой момо, шамол чакирувчи, ширу шакар, дон сепдим, тўйлар, йиғи - йўқловлар, халқ афсунлари, бадик, сумалак сайли, турна келди, обло барака, шамол чакириш, галагов, хўп хайда, дехқончилик, чорвачилик, хунармандчилик, мақол, олқиш, терма, латифа, аския, достон.Маросим фольклори. Инсонга сихат-саломатлик тилаш, унинг турмушида тўкин-сочинлик, кундалик хаётида омад келтириш ёки инсон хаётининг мухим нукталарини кайд этиш, нишонлаш максадида махсус ўтказиладиган, халк орасида катъий анъанага кириб колган хатти-харакатлар маросим, маросимларни ўтказиш пайтида ижро этиладиган кўшик ва айтимлар ўкиладиган афсун ва дуолар маросим фольклоридир. Суст хотин маросими. Суст хотин ритуаликнинг томири Ўрта Осиё халкларининг энг кадимий ва улкан маданий ёдгорлиги “Авесто” асарига бориб такалади. Бойсунда ижро этиладиган бу маросим кўшиги кадимда йил курғокчилик келганда одамларнинг ёғингарчилик хомийси Туйтрахамдан ёмғир сўрашлари хакида айтилган. Маросим бошида одамлар тўпланиб, бошлари узра ёғочдан кўғирчок хотинни кўтариб уйма-уй кишлок бўйлаб кўшик куйлаб борадилар. Олдинда иккита ярим яланғоч ўғил бола юради. Икки ўғил боланинг устига сувлар сепилади. Нихоят дарё ўзанига чикиб, кўғирчок хотинни дарёга улоктирадилар: Суст хотин, сузма хотин, кўлакаси майдон хотин. Ёмгир ёгдир хўл бўлсин, еру жахон кўл бўлсин, Майсалар кулоч ёйсин, Суту катик мўл бўлсин. Маросим кўшиклари тўйда, азада, халк йиғилган жойда айтилиб, барчанинг юрагига йўл топади: Мен бу ерга келмас эдим, ёр келтирди мени, Ўтга тушсам куймас эдим, ёр куйдирди мени. Бу кўшиклар бешик бошида хам айтилган. Гўё бу билан она ўғлига насиб бўлмаган бахтга боласи эришишини билиб, уни аллалагандай бўлади: Кизил гул ғунча-ғунча, Юракда дарду ғам анча. Келиб ёнимга ўлтиргин, Менинг бахрим очилгунча. Давра ва йиғинларда-туйларда эшитиладиган “Бой бола” кўшиғи кадимий кўшик бўлиб, Бойсунда кўпчилик бўлиб айтиладиган “Шаш карсак” усулидаги туркум кўшикларидан биридир: Бойсун тоғи калама бой бола, ёрнинг сочи улама бой бола. Бойсун эли бой бўлсин бой бола, ёмонликни тилама бой бола. Ха-ха-ха-ха- айланайин буйингдан бой бола Бойсунда ўтказиладиган барча маросимлар ўзининг жанрларини бойитиб, хозирги замон талаби билан ранг-баранг вазифаларни ўтаб - мослашиб хозирги кунга кадар яшаб келмокда. Download 50.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling