Маърузалар матни гулистон – 2013


Download 0.7 Mb.
bet1/27
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574434
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
portal.guldu.uz-Kristal kimyo


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ




фанидан замонавий педагогик технология асосида ёзилган
маърузалар матни

ГУЛИСТОН – 2013.
Маъруза №1. Фан: Кристалл кимё

Мавзу: КИРИШ. КРИСТАЛЛ КИМЁ ВА КРИСТАЛЛОГРАФИЯ ФАНИ.


Машғулот тури: маъруза.


Ажратилган вақт: 4 соат.


Асосий саволлар:
1. Кристалл ҳақида умумий тушунчалар.
2. Кристалл нима ва кристалларнинг асосий хусусиятлари
3. Кристаллокимёнинг вазифаси ва унинг бошқа фанлар орасида тутган ўрни.


Таянч тушунча ва иборалар. Кристалл ва аморф моддалар, галит, гранит тоғ жинси кварци, дала шпати ва слюда; оҳак тошлар, сланецлар, фазовий панжара ва унинг тузилиши, бoшланғич тугунча, фазовий панжаранинг қатори.
Биринчи асосий саволнинг баёни
Кристалл ҳақида умумий тушунчалар. Одатда табиий ёки лаборатория шароитида ҳосил бўлган, кўп томонли маълум бир геометрик шаклга эга бўлган қаттиқ жисмлар кристаллар дейилади.
Кристалларнинг сиртқи қисми текис томонлардан ва уларнинг туташган жойида ўзаро кесишган тўғри чизиқлар — қирралардан, қирралари эса бир нуқтада кесишган чўққилардан иборат. Кристаллнинг бундай тўғри геометрик шакли унинг ички тузилишидаги атомларнинг тартиб билан жойлашишидан вужудга келади. Бунга ош тузининг (NaCl) куб шаклидаги кристали, кварцнинг (SiO2) олти томонли призма ва дипирамида шаклидаги кристали, темир учун асосий маъдан бўлган магнетитнинг (Fe3О4) саккиз томонли октаэдри ва гранатнинг ўн икки томонли — ромбододекаэдро шаклидаги кристаллари мисол бўла олади.
Кристалл юнонча «кристаллос» сўзидан олинган бўлиб, муз демакдир. Юнонлар тоғ биллурининг (кварц тури) олти томонли, тоза, шаффов кристаллини коинот сувининг яхлитланишидан ҳосил бўлган «тош» деб ҳисоблаганлар. Ҳақиқатдан ҳам тоғ биллури ташқи кўринишидан музни эслатади. Ундан кейинги даврларда тўғри геометрик шаклларга эга бўлган барча қаттиқ жисмлар кристалл деб ҳисобланган.
Кристалларнинг табиатда тарқалиши. Биз яшаб турган заминга, атроф-мухитга назар ташлар зканмиз, унда кристаллар жуда кам учрайдиган туюлади.
Крнсталлар фақат маълум бир жойда тоғу — тошлардан ёки баъзи бир ихтисослашган, сунъий усулда кристаллар оладиган муассасалардан топиладигандек туюлади. Аммо атрофимиздаги жисмларга синчиклаб қарасак, кристалларнинг жуда кўп тарқалганлигининг шоҳиди бўламиз.
Масалан, ҳар куни ишлатиладиган ош тузи, қанд, новвот, дори—дармонлар, ҳаттоки қор ва кул ҳам майда, кўпинча кўзга илғамас кристалчалардан иборат.
Бундай кристалларни амалиётда микроскоп ёрдами билан кўриш мумкин. Ҳатто истаган металлнинг бир парчасини олиб текширсак, у майда кристалл зарралардан иборат эканлигига ишонч ҳосил қиламиз.
Шунинг каби ер қобиғида кристалларга хос шаклларга эга бўлмаган, лекин кристаллик хусусиятига молик майда доначалардан ташкил топган тоғ жинслари хам маълум. Масалан ер қобиғида кўп тарқалган гранит тоғ жинси кварц, дала шпати bа слюдалар доначаларидан иборат; оҳак тошлар. сланецлар ҳам кpиcталлик хусусиятига эга бўлган майда доначалардан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, заминимизда кристаллар, айниқса кўз илғамас кристаллар кўп тарқалган ва улар ҳар қадамда учрайди ҳамда улар катта амалий аҳамиятга эга.
Кристалларнинг ички тузилиши тўғрисидаги тушунча уларни рентген нурлари ёрдами билан тадқиқот этилгандан сўнг юзага келди. Рентген таҳлили (анализи) кристалл таркибидаги атом, ион ва молекулаларнинг, кристаллнинг ички тузилишида муайян геометрик қонуният acoсида жойлашишини аниқлаб берди.
Атомларнинг, ионларнинг ва молекулаларнинг бундай тартиб билан жойлашиши кристталлар учун хос бўлиб, шунинг билан улар аморф жинслардан фарқ қилади. Заррачалари ўзаро тартибсиз равишда жойлашган бўлса, уни аморф ҳолатдаги қаттиқ жисм дейилади. Аморф жисмларга ойна (шиша), пластмасс, мум ва бошқалар мисол бўла олади.
Аморфли жисм ички тузилиши турғун бўлмасдан маълум вақтдан сўнг кристаллик хусусиятига ўтиши мумкин. Масалан, ойна вақт ўтиши билан кристалланиб, майда кристаллчаларга айланиб ранги сарғаяди. Қаттиқ жисмнинг кристаллик ҳолати аморфли жисмга нисбатан анча турғун. Чунки кристаллнинг ички тузилишдаги заррачаларнинг қонуний жойлашиши ва боғланиши унинг минимал ички энергиясининг ҳисобига юзага келади ва уни шу потенциал энергия ушлаб туради.
Мана шундай мулоҳазалардан cўнг, кристалл нима деган саволга умумлаштирилган жавоб бериш мумкин: моддий заррачали (aтомлapи, ионлари ва молекулари) биронта қонуният асосида, фазовий панжара тугунлари каби тартиб билан жойлашган барча қаттиқ жисмлар кристалл деб аталади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling