Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа


Download 225 Kb.
bet1/12
Sana25.12.2022
Hajmi225 Kb.
#1065677
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ТИМ-4-5.


ТАЪЛИМ ТИЗИМИ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШНИНГ ТУЗИЛИШИ
Режа:

  1. Таълим тизимининг асосий вазифалари.

  1. Таълим тизимини бошқаришнинг ташкилий тузилиши.

  1. Давлат ва жамиятнинг таълим тизимидаги кафолатларининг аҳамияти.

  2. ОТМда таълим жараёнлари

  3. Узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришни асосий тамойиллари.

  4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида ишлаб чиқаришнинг вазифалари.

Таянч иборалар ва тушунчалар: олий таълим тизимини бошқариш жараёнлари, бошқариш органларининг ваколатлари, бошқарув технология, лойиҳа, раҳбар саломатлиги, иш қобилияти

Дарснинг мақсади: республикада олий таълим жараёни босқичларини ўрганиб чиқиш, олий таълим тизими бошқариш органларининг ваколатларини кўриб чиқиш, раҳбар саломатлиги технологияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Олий таълим тизимини бошқаришнинг ташкилий тузилиши. Ҳозирги даврда олий таълимнинг роли республикамизда демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш, бозор иқтисодиётини шакллантириш вазифалари билан белгиланади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади – узлуксиз таълим тизимини яратиш ва уни муттасил ривожлантириш. Қуйидагилар таълим соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • ҳамма учун очиқ сифатли таълим кафолатларини давлат томонидан таъминлаш;

  • умумий ва касб-ҳунар таълими сифатини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;

  • таълим тизимида самарали иқтисодий муносабатларни шакллантириш;

  • таълим тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, уларни давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлаш;

  • таълимнинг ривожланишини бошқариш.

Таълимга эҳтиёж муайян касбни ўзлаштириш, маълум лавозимни эгаллаш, маълум даражада маълумот олиш, малака ошириш, жамиятда муайян ўринни эгаллаш, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш истаги билан белгиланади. Ҳозирги дунёда маълумот нуфуз омили сифатидагина эмас, балки ҳаётда яшаб қолиш воситаси сифатида ҳам қаралади. Таълим маркетингининг бош вазифаси шахс ва жамият эҳтиёжларини қондиришдир.
Истеъмолчи таълимга эҳтиёжни англаб етиши қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • касб ва ихтисосликни танлашни;

  • танланган ихтисослик бўйича ишлаш имкониятларига баҳо беришни;

  • таълим хизматлари ҳақида ахборот қидириш ва уни таҳлил қилишни;

  • таълим хизматининг сифатига баҳо беришни;

  • турли таълим муассасаларида таҳсил олиш вариантларига баҳо беришни;

  • оптимал вариантни танлаш.

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да касб-ҳунар таълимини бошқариш тизимини ислоҳ қилишга алоҳида ўрин ажратилган. Бунинг учун ўқув юртлари педагогик ва раҳбар ходимларининг ижтимоий мақоми ва касбий маҳоратини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Ўзбекситоннинг илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишини масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, юксак даражада маънавий, маданий ва ахлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш олий таълим тизимининг вазифаси ҳисобланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мутахассислар сифатига қўйиладиган талаблар ошди, педагогик жамоаларни йириклаштириш, янги ихтисосликларни очиш ҳисобига соҳани доимий янгилаш, ишни ташкил этиш жараёнлари эса анча мураккаблашди. Мазкур тенденцияни кучайтирувчи омиллар қаторида қуйидагиларни қайд этиш мумкин: битирувчиларни тақсимлаш марказлаштирилган тизими йўқлиги; талабалар сифат таркибининг ўзгариши; талабаларга контракт асосида таълим бериш тизимидан кенг фойдаланиш; ўқув жараёнини фаол компьютерлаштириш ва дистанцион таълимни ривожлантириш; мамлакат таълим тизимининг жаҳон таълим ва илмий жараёнига интеграциялашувини таъминлаш зарурияти.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling