Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet1/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК - ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ


«Меҳнат муҳофазаси ва экология» кафедраси


ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ фанидан


МАЪРУЗАЛАР МАТНИ



НАМАНГАН -2021 йил

Ушбу маърузалар матни «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг 2018 йилги дастур асосида тузилган бўлиб, бакалавриатуранинг барча йўналишларида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.



Тузувчилар:

доц.Н.Бахриддинов
Кат.ўқ. Ш.Мамадалиев
Кат.ўқ. А.Турғунов



Тақризчи:

Л.Мамажонов – Кимёвий технология кафедраси доценти

Мазкур маърузалар матни «Меҳнат муҳофазаси ва экология» кафедраси умумий мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этиш учун тавсия этилган


Баённома № ___ « ___ » ________ 2021йил

Энергетика ва меҳнат муҳофазаси факультети илмий-услубий кенгашида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган


Баённома № ___ « ____ » ________ 2021йил

Мазкур маърузалар матни Наманган муҳандислик-қурилиш институти илмий-услубий кенгашида тасдиқланган ва чоп этишга рухсат этилган


Илмий-услубий кенгаш қарори № ___« ____ » ________ 2021 йил


Аннотация
Ҳаётфаолияти хавфсизлиги фанини талабалар томонидан ўзлаштирилишида фан бўйича ўқув материалларини тизимлаш мақсадида талабалар ва ўқитувчи фойдаланишга қулай ҳолда маърузалар матни тайёрланди. Маърузалар матнида фаннинг барча мавзулари; фойдаланиладиган ўқув адабиётлари интернет манбалари тўлиқ берилган.
Маърузалар матнининг энг аҳамиятли томони талабалар учун маъруза материаллари тўлиқ баён этилган бўлиб, бундан талабалар фойдаланишларига кенг имкониятлар яратилган. Талабалар ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, ҲФХнинг ташкилий асослари, ишлаб чиқариш санитарияси, электр хавфсизлиги асослари, ёнғин хавфсизлиги, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида тушунчалар олиш имкониятлари бор.
Кириш
Дунё миқёсида саноатда, шаҳарсозликда, қурилишда ва халқ хўжалигида янги технологияларни жуда тез ривожланиши инсоннинг ҳаёт фаолияти хавфсизлигига жуда катта тасир кўрсатмоқда. Технологияларнинг янгиланиш аввалидан уларни инсонга таъсир даражасини йўқ қилиш ёки рухсат этилган даражада бўлишини таъминлаш ва мутахассисликлар бўйича таълим дастури яратиб талабаларни ва мутахассисларни ўқитиш ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий талабидир.Мазкур фанни ўқитишнинг асосий мақсади талабаларга ишлаб чиқаришда табиий ва техноген сабабларга кўра ишчиларнинг соғлиғини, меҳнат қилиш қобилиятларини сақлаш, шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш ва бу соҳадаги қонунчилик асосларини, шунингдек бўлажак мутахассисларни иш фаолиятида ва умуман ҳаётда хавфсиз ва соғлом фаолияти шароитларини яратиш. Уларнинг замонавий техника тараққиёти даражаларинибаҳолашга ўргатиш ва тараққий этган технологик жараёнларни атроф-муҳит билан мувозанатда бўлиш қоидаларига ўргатиш, замонавий талаблар бўйича чиқиндисиз иш жойларини ташкил қилиш, бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ва уларга қарши кураш чора-тадбирларига тайёргарлик ишларини бажариш, шунингдек, табиий офатлар ва фуқаролар ҳимояси масалаларибўйича мустақил ечимларни топишга ўргатиш. Талабаларни аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг талаблари. Шунингдек Фавқулодда вазиятлар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари фармойишлари, кўрсатмалари, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишига ўргатишни ташкил этиш услубиётлари билан таништириш. Ушбу фанни ўқитиш жараёнида, лаборатория ва амалий машғулотларда компьютер ва замонавий технологияларни қўллаш ўзда тутилган. Фан хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш, касб касаллиги ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишни ўргатишини инобатга олган ҳолда уни ўқитиш долзарб бўлиб ҳисобланади.
1-маъруза:Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш
Режа:
1.Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча.
2.Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мазмуни ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.
3.Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги масалаларини ечишда Республикамиз ва чет эл олимларининг илмий ишлари ва қўшган ҳиссалари. A. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги таркибий қисмлари ва уларнинг текшириш объектлари. Б. Фаолият хавфсизлигини таҳлил қилиш. Меҳнат муҳофазасининг текшириш(тадқиқот) объектлари В. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг асосий тушунчалари, уларнинг мазмуни Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий терминлари ва тушунчалари, бошқа фанлар билан алоқаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади, вазифаси Г. Хавфлар, уларнинг таснифи.
4.Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари.
5.Фаолият хавфсизлиги психологияси. Инсон фаолиятининг психологик асослари.
6.Хавфли омиллар ва уларнинг зарарли омиллардан фарқи.Д. “Инсон - муҳит”
тизимида инсон омили.
7.Фаолият хавфсизлигини таъминлашнинг эргономика асослари, асосий
принцип ва усуллари.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling