12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Download 167.96 Kb.
bet2/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

12.3. Тарбия методлари мажмуи

Ҳозирги вақтда объективлиги, амалийлиги ва фойдаланиш учун қулай-лиги бўйича барча тарбия методлари бир неча катта гуруҳга бўлинади ва улар яхлит тарбия методлари мажмуини ҳосил қилади. Масалан, россиялик педагог Г.И. Шчукина тарбия методларини учта катта гуруҳга ажратган (12.2- расм).










Ҳар қандай метод амалиётда УСУЛ ёки усуллар гуруҳи кўринишида ва тарбиянинг у ёки бу ВОСИТАЛАРИ ёрдамида амалга оширилади.
Тарбия усули, юқорида таъкидланганидек, маълум бир педагогик вази-ятда қандайдир методни амалга ошириш бўйича айрим амал, ҳатти-ҳаракат.
Тарбия воситаси – қўйилган мақсадга эришиш учун тарбия жараёнида фойдаланиладиган фаолият турлари, моддий ва маънавий маданият объектла-ри.
Тарбия методларининг I гуруҳи (12.3-расм):













  1. Тарбияланувчилар онгини шакллантирувчи методлар:

1) ишонтириш методи маънавий-ахлоқий дунёқараш, эътиқод ва тушунчаларни шакллантириш;
2) инонтириш методи – шахснинг маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу соҳа-сига таъсир кўрсатиш;
3) намуна келтириш методи – инсонийлик, буюк инсонлар ҳаёт-фао-лияти тўғрисида мисоллар келтириш, уларнинг шахсини ўрнак қилиб кўрса-тиш;
4) суҳбат методи – тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида иккинчиси-дан маълумот олиш учун мавзуий йўналтирилган сўзлашув;
5) маъруза методи – ижтимоий-сиёсий, аҳлоқий, эстетик, иқтисодий, экологик ва бошқа мамундаги у ёки бу муаммоларнинг моҳиятини батафсил тизимли баён этиш;
6) ҳикоя методи – у ёки бу маънавий тушунча ва ҳатти-ҳаракатларнинг таҳлили ёки яққол мисолини ўз ичига олган кичик ҳажмли воқеа-ҳодисалар-нинг мантиқий баёни.

Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling