12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)
Тақдирлаш методининг мазмуни ва моҳияти
Download 167.96 Kb.
|
12-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақдирлаш шакллари
- Методни амалга ошириш босқичлари
- Самарали фойдаланиш шароитлари
- Тақдирлаш методининг мазмуни ва моҳияти
- Шахснинг ўз-ўзини тарбиялаш методлари
- Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш
- Тарбияланувчиларнинг индивидуал ўзига хосдиги (у
Айрим педагог олимлар томонидан шахснинг ўз-ўзини тарбиялаш ме-тодлари тарбиянинг алоҳида гуруҳи сифатида ажратиб кўрсатилган. Шахснинг ўз-ўзини тарбиялаш методлари – шахснинг ўзини-ўзи идо-ра этиш (ўзини-ўзи муҳокама этиш, ўзига-ўзи буйруқ ёки ҳисобот бериш) усуллари бўлиб, уларнинг икки тури фарқланади: 1) ўзини-ўзи назорат қилиш методлари - ўзининг шахси, фазилатлари, ҳатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворини таҳлил этиши, ижобий сифатларини бо-йитиши ва салбийларини бартараф этиши; 2) ўзини-ўзи баҳолаш методлари - ўзини-ўзи назорат этиш натижалари орқали ўзига ўзи баҳо бериши. Тарбия методларининг ижобийси ёки салбийси бўлмайди. Қўлланилади-ган методнинг самарасини мавжуд шарт-шароитлар нуқтаи назаридан баҳо-лаш мумкин. Тарбия методларини мақсадга мувофиқ танлаш бир қатор омил-ларга боғлиқ бўлади: 1. Тарбиянинг мақсади ва вазифалари (мақсад нафақат методларни ифодалайди, балки уларни аниқлаб беради: мақсад қандай бўлса, унга эришиш методлари унга мувофиқ бўлади). 2. Тарбиянинг мазмуни (маълум бир тарбиявий вазифа бир неча фикр-лар, қарашлар билан ҳал этилиши ёки тўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун тарбия методларини тарбиянинг назарий мазмуни билан эмас, балки аниқ амалий фикр, қараш билан боғлаш муҳим аҳамият касб этади). 3. Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш (ҳар қан-дай тарбиявий таъсир ёки вазифа тарбияланувчиларнинг ёши билан боғлиқ-ликда амалга оширилади. Ёш оддийгина сон кўрсаткичи эмас, балки унда эгалланган ижтимоий тажриба, психологик ва аҳлоқий сифатлар ривожла-нишининг даражаси ўз аксини топади. Айтайлик, масъулият туйғусини таъ-лимнинг барча босқичларида шакллантириш мумкин, бироқ у турли босқич-ларда ҳар хил методлар билан вужудга келтирилади). 4. Жамоанинг шаклланганлик даражаси (ўз-ўзини бошқаришнинг жамовий шакллари педагогик таъсир кўрсатиш методларининг қўлланили-шини ўзгартиради, яъни бошқарувнинг мослашувчанлиги тарбиячининг тар-бияланувчилар билан муваффақиятли ҳамкорлигини таъминлайди). 5. Тарбияланувчиларнинг индивидуал ўзига хосдиги (умумий дастур-лар, умумий методлар тарбиявий ўзаро таъсирнинг ягона асоси бўла олмайди: уларга ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, ўзига хослигини ҳисобга олиб тегишли тузатишлар киритилиши зарурки, бу уларнинг «Мен»ини рўёбга чиқаришга имкон берадиган методларни қўллашни тақозо этади). 6. Тарбиявий шарт-шароитлар (уларга синфда (гуруҳда) юзага кела-диган муносабатлар: жамоадаги иқлим, педагогик раҳбарлик усули ва бошқа-лар тегишли бўлиб, тарбия амалга ошириладиган шароит педагогик вазиятлар дейилади). 7. Тарбия воситалари (тарбия методлари тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида юзага чиқадиган тарбия воситаларидан, масалан, муайян бир методларни қўллаш учун зарур бўлган кўрсатмали қуроллар, тасвирий ва мусиқий санъат асарлари ёки оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни тақозо қилади). 8. Педагогик малака даражаси (тарбиячи, одатда, ўзи биладиган ва қўллай оладиган методларни танлайдики, кўплаб методлар мураккаб бўлган-лиги учун ўқитувчидан кўп куч, масъулият талаб этилади, бироқ барча педа-гоглар бир хил кучли, масъулиятли ва малакали бўлмайди, бу эса тарбия ме-тодларидан фойдаланиш самарадорлиги турлича бўишига олиб келади). 9. Тарбиялаш вақти (тарбиявий таъсирлар ёки тадбирларнинг мақсади катта, лекин вақт кам бўлса, «кучли ҳаракатга келтирувчи» методлар қўллани-лади, одатдаги шароитларда эса тарбиянинг «оддий» методларидан фойдала-нилади. Тарбияни «кучли ҳаракатга келтирадиган» ва «оддий» методларга бўлиниши шартли бўлиб, биринчиси танбеҳ бериш, мажбурлаш билан, иккинчиси насиҳат қилиш, доимий ўргатиш билан боғлиқ бўлади). 10. Кутилаётган натижа (педагог қўллайдиган методлари қандай на-тижаларга олиб келишини олдиндан кўра билиш керак). Download 167.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling