12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)
Download 167.96 Kb.
|
12-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профессонал (бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессонал ҳамда олий) таълим тизимида
ўрта ва юқори синфларда:
ўсмирлик ёшига хос ички нуқтаи назарни вужудга келтириш; иродавий сифатларни тарбиялаш; ижтимоий фаоллик, билишга интилиш ва ўзини намоён қилиш мотив-ларини ривожлантириш; фаолият ва мулоқот мазмунини белгиловчи шахсий қадриятлар тизи-мини шакллантириш; шахслараро муносабатларни табақалаштириш; фуқаролик нуқтаи назари, ўзи ва ўзгаларга, жамиятга муносабат асос-ларини шакллантириш; миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурматни вужудга келтириш; ўзини-ўзи тарбиялаш ва шахсий фазилатларни ривожлантириш; ўз муаммоларини ўзи мустақил ҳал қилишга интилишни тарбиялаш; хавфсиз ҳаёт маданияти бўйича билим ва кўникмаларни шаклланти-риш; ахлоқий, сиёсий дунёқараш ва диний нуқтаи назарни шакллантириш; ижобий ижтимоий мўлжалларни ойдинлаштириш ва уларга эришиш йўлидаги интилишларни вужудга келтириш; миллий маънавий-ахлоқий тамойилларни қарор топтириш; ички ҳис-туйғуларга эътибор қаратиш, ҳиссий муносабатларнинг тан-лов асосида намоён бўлишини таъминлаш; мустақил ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий компетенция ва фазилат-ларни одатларга айлантириш. 4. Профессонал (бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессонал ҳамда олий) таълим тизимида: ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавий-маърифий тадбирлар орқали ўқувчи-ёшларда миллий маънавий тарбия мезонлари, кўрсаткичлари ва компе-тенцияларини шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакалар-ни таълим-тарбия мазмунига сингдириш ва уларни амалиётда қўллай олиш имконини берувчи амалий машқ, топшириқ ва педагогик вазиятлар билан бо-йитиш; ўқувчи-ёшларда замонавий билимларни эгаллаш, медиа маданиятни ривожлантириш, илғор педагогик технологияларни амалиётга жорий этиш, хо-рижий давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганишни рағбатлантириш; касбий-маънавий кўникмаларни мустаҳкамлаш, ўзини-ўзи тарбиялаш-га ўргатиш; фаол фуқаролик нуқтаи назарини кучайтириш; илмий, маънавий-ахлоқий, сиёсий дунёқараш ва соғлом ишонч-эъти-қодни шакллантириш; бахтли оилавий ҳаёт, фарзанд тарбияси учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш; келажакка ишонч ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш. 5. Download 167.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling