12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Узлуксиз миллий-маънавий тарбиянинг


Download 167.96 Kb.
bet8/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

Узлуксиз миллий-маънавий тарбиянинг мақсади — ёш авлодда мус-тақил ва бахтли ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос ҳолда босқичма-босқич шакллантиришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда рўёбга чиқариш учун қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:
1) маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг миллий ва илмий асослан-ган мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
2) миллий-маънавий тарбиянинг шахс камолоти, тадрижийлик ва узлук-сизлик тамойилларига асосланган методикасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тат-биқ этиш;
3) бола тарбиясида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқла-ридан самарали фойдаланиш;
4) тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг миллий маънавий-ахлоқий били-ми ва малакасини мунтазам ошириб бориш;
5) миллий-маънавий тарбияни шакллантиришда оила, маҳалла ва таъ-лим муассасалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижти-моий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш;
6) миллий-маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиш.
Узлуксиз миллий-маънавий тарбия давлат таълим стандартларига му-вофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, таълим-тарбия соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи илмий-педагогик муассасалар ва давлат бошқаруви органлари, жа-моатчилик ташкилотлари, маҳалла ва оила институтлари орқали жорий эти-лади.
Узлуксиз миллий-маънавий тарбияни қуйидаги босқичларда амалга ошириш унинг мақсади, вазифалари, мазмуни, шакл ва методлари, восита-ларини шахснинг ёшига, ўзига хос хусусиятлари ва касбий фаолиятига муво-фиқ тўғри, оптимал танлаш ва амалга оширишга имкон беради (12.10-расм):
1) оилаларда - бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр;
2) мактабгача таълим тизимида - 3 - 6 ёшгача бўлган давр;
3) умумий ўрта таълим тизимида – 6 - 17 ёшгача бўлган давр;
4) профессонал таълим тизимида - 15 - 22 (24) ёшгача бўлган давр;
5) ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган аҳоли би-лан ишлаш тизимида – 17 - 60 ёшгача бўлган давр.





















Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling