12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Download 167.96 Kb.
bet9/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

Узлуксиз миллий-маънавий тарбия босқичларининг ўзига хос хусу-сиятлари:
1. Оила муҳитида:

  • мулоқот ва ўйин турлари жараёнида намунавий хулқ, ҳатти-ҳаракат қоидалари билан танишиш, тақлид орқали катталарнинг миллий маънавий-ах-лоқий тажрибасига эътибор қаратиш;

  • ўзи ва ўзгаларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиш ва баҳолашга ўрга-тиш;

  • илк миллий маънавий-тарбиявий мотивларни шакллантириш;

  • кундалик турмушда ўзига-ўзи хизмат қилиш ва хавфсизлик кўникма-ларини ўргатиш.

2. Мактабгача таълим тизимида;

  • асосий фаолият турлари жараёнида ўз-ўзини англашга ўргатиш;

  • мулоқот, кузатиш ва тақлид орқали катталарнинг миллий маънавий-ахлоқий тажрибасини ўзлаштириш;

  • ўзи ва ўзгаларнинг хулқ-атворини баҳолашга ўргатиш;

  • фаолият ва мавзули-ролли ўйинлар орқали янги мотивларни пайдо қи-лиш ва мустаҳкамлаш;

  • миллий маънавий-ахлоқий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш;

  • кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларига ўргатиш;

  • катталар ва уларнинг меҳнати, касблар ва турли касб эгаларига хос шахсий фазилатлар тўғрисида тушунчалар бериш;

  • ўйин, ўзаро ва оилавий муносабатларни, шунингдек яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш эҳтиёжини ривожлантириш орқали маънавий-ахлоқий си-фатларни шакллантириш;

  • миллий тарбия усуллари ва педагогларнинг илғор тажрибасидан сама-рали фойдаланиш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларга ўргатиш.

3. Умумий ўрта таълим тизимида:
бошланғич синфларда:

  • «Тарбия» фани орқали ўқувчиларда миллий-маънавий компетенцияни шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакаларни таълим маз-мунига кенг сингдириш;

  • ўқув фанлари доирасида миллий-маънавий компетенцияни шакллан-тириш, уларни амалиётга жорий этиш, қўллашга имкон берувчи амалий машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш;

  • муваффақиятга эришишга интилиш мотивини шахснинг устувор хусу-сиятига айлантириш;

  • боланинг ўз хулқи ва фаолиятини онгли назорат қилишини кучайти-риш;

  • ўзи ва ўзгаларнинг хулқи, ҳатти-ҳаракатларига муносабат билдириш, меҳнатсеварликка ўргатиш;

  • катталар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилишга ижтимоий мотив-ларни шакллантириш;

  • билимларни кенгайтириш, чуқурлаштириш, миллий маънавий-ахло-қий кўникма ва малакаларни ривожлантириш;

  • ўз миллати ва бошқа халқларнинг анъаналари, қадриятларига қизи-қишларни вужудга келтириш;

  • ижтимоийлашиш жараёнида талаб этиладиган ёшга мос шахсий фази-латларни шакллантириш;

  • хавфсиз ҳаёт кўникмаларини мустаҳкамлаш;

  • касблар тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш, касбга ва меҳнатга қизиқтириш;

  • виждонан меҳнат қилиш кўникмаларини ўргатиш, меҳнатнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиш;

  • муваффақиятга эришиш мотивларини кучайтириш;

  • ўзини-ўзи баҳолашга ўргатиш;

  • фаолиятда ўзини кўрсатишга интилишни рағбатлантириш;

  • тенгдошлари билан биргаликда миллий маънавий-ахлоқий муносабат-лар тажрибасини бойитиш;

  • миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш.


Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling