12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)


Тарбия жараёни натижаларини баҳолаш


Download 167.96 Kb.
bet6/11
Sana09.09.2023
Hajmi167.96 Kb.
#1674751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-мавзу

11. Тарбия жараёни натижаларини баҳолаш (унинг мезонлари ва кўрсаткичлари, яъни: ўзаро муносабатлар; тарбиявий машғулотлар ташкил этилиши; тарбиявий вазифалар тўғри режалаштирилиши ва танланиши; тар-бия методикаси ва ўқувчи шахсининг тарбияланганлиги - ўзлаштирилган маъ-навий-аҳлоқий билим ва кўникмалар, одат ва фазилатлар (эзгулик, адолат, гўзаллик) ҳажми, уларни амалий фаолиятда қўллаш ва баҳолаш (қониқарсиз; мушкул; қониқарли; яхши; юқори, энг мақбул) педагог томонидан аниқ белги-ланишига боғлиқ бўлади.
Савол туғилади: 1) юқорида айтиб ўтилган алоқаларни тарбия жараёни-нинг қонуниятлари сифатида кўриб чиқиш мумкинми? 2 тарбия методлари ) амалиётда қандай ишлаб чиқилади?
Ушбу муаммони ҳал қилиш варианти (12.9-расм):

Тарбия методларини ишлаб чиқиш режаси (Ф.А. Орехов бўйича):


1 – методнинг таърифи;
2 – методнинг мақсади;
3 – методни қўллаш вазифалари;
4 – методни амалга ошириш усуллари;
5 – методни амалга ошириш воситалари;
6 – методни қўллаш жараёнининг тавсифи;
7 – натижалар таҳлили, хулосалар.
Бошқача режа вариантлари ҳам бўлиши мумкин. Тарбия методларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тарбия жараёнининг мақсади ва вазифа-ларини, унинг қонуниятларини ҳисобга олиш керак. Тарбиянинг ҳар қандай методини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш аниқ режа бўйича бажарилади. Ху-сусан, методни қуйидаги алгоритм (қоидалар ёки амаллар мажмуи) бўйича тавсифлаш мумкин:
1 – методнинг таърифи;
2 – методнинг ўзига хос хусусиятлари;
3 – методни қўллаш вазифалари;
4 – методнинг намоён бўлиш шакллари (турлари);
5 – методни амалга ошириш босқичлари;
6 – методнинг усуллари ва воситалари;
7 – методдан самарали фойдаланиш шартлари.


12.4. Миллий-маънавий тарбия, унинг тизими ва моҳияти

Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси, замонавий билимларни чуқур эгаллаган янги кадрлар, уларнинг юк-сак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Тарбия тизимида энг илғор, замона-вий, халқимизга хос миллий-маънавий ва ахлоқий қадриятларга ҳамоҳанг усулларни топиш ва амалиётга жорий этиш, шарқда қадимдан амалда бўлган принцип — таълим ва тарбияни бир-биридан ажратмаслик ва уларнинг ўзаро мутаносиблигига эришиш ғоят муҳим аҳамиятга эга.


Бугунги кунда ўқувчи-талабаларни мустақил ва кенг фикрлаш қобили-ятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш — маърифат соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиб, бузиш йўлидан эмас, балки тузиш, барпо этиш, борини асраб-авайлаш, йўғини яратиш йўли-дан борадиган шахс сифатида тарбиялаш бирламчи вазифага айланган.
Ўзбекистон «миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойи-ли асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр таълим-тарбия тизимига ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда. Тарбия ва таъ-лимни бир-биридан ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилса одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шунингдек билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, дунёқараши кенг, кучли тафаккурга эга ва замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар, миллатпарвар ёшлар камол топади.Фақат саводли миллат маърифатли шахсни камол топтириб, олға интилиши ва жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгалаши мумкин.

Download 167.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling