6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари
Download 74.08 Kb.
|
6-mavzu (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аттестация (ёки давлат аттестацияси)
3. Якуний назорат. Одатда бу турдаги назорат – босқичли, чегаравий ҳамда якуний каби уч турга ажратилади. Якуний назорат ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш мақсадида ташкил этилган муайян босқич, маълум бўлим ёки ўқув йилининг охирида ташкил этилади. Ўқувчи томонидан оғзаки ёки ёзма шаклда ташкил қилинган имтиҳон ёки синовлар ҳамда тест натижаларини қайд этиш якуний назоратнинг шакли сифатида намоён бўлади.
Якуний назорат натижаларини таққослаш ва тахмин қилиш (башоратлаш) ўқитувчига келгусида шў ишини яхшилаш, самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган маълумотларни беради. Борди-ю, якуний назоратда қўлга киритилган ахборотлар кўзланган мақсадга мувофиқ келмаса, у ҳолда таҳлил маълумотлари ўқувчиларни касбга, мутақил ҳаётга тайёрлашдаги муаммоларни аниқлаш, шунингдек, ўқув жараёнини коррекциялаш бўйича бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш имконини беради. Характерли жиҳатларига кўра якуний назорат ички ва ташқи назорат каби гуруҳларга ажратилади. Ички якуний назорат умумий ўрта таълим мактаби бошқаруви, масалан, Давлат аттестацияси ёки имтиҳон, давлат имтиҳонидан ташқари вақтларда ўтказилади. Аттестация (ёки давлат аттестацияси) – битирувчиларни тайёрлаш даражаси ва сифатининг расман белгиланган таълим даражаси ҳамда сифатига қўйиладиган талаблар тизими (ДТС)га мослигини аниқлашга қаратилган чора-тадбир. Бу жараённи ташкил этишда ДСТ ёки стандартлар мавжуд бўлмаган шароитда амал қиладиган меъёрий ҳужжатларга таяниб иш кўрилади. Аттестация баҳоларининг асосли бўлишини таъминлаш мақсадида аксарият мамлакатларда тест назорати қўлланилади. Ички якуний назорат фан ўқитувчисининг ўзи томонидан, масалан, ўқувчини синфдан синфга кўчириш имконини берадиган мактаб имтиҳонлари вақтида ўтказилади. Имтиҳонда фойдаланиладиган назорат топшириқлари – тестлар, ёзма ишлар, лойиҳалар фан ўқитувчисининг ўзи томонидан мустақил тайёрланади. Ташқи якуний назорат эса Давлат имтиҳонлари ёки ҳозирда Ўзбекситонда кенг оммалашаётган PIRLS (Progress in International Reading and Literacy Study) – бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш, TIMSS (Trends in International Mathematics and Science Study) – 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш, PISA (The Programme for International Student Assessment) – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш дастурлари бўйича ташкил этадиган синовлар шаклида ташкил этилади. Республикада сўнгги икки йилда ўқувчиларнинг хорижий тил (инглиз, немис, француз, рус тиллари)ни билиш даражасини аниқлашга оид миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилди ва тизим асосида ташқи якуний назорат йўлга қўйилмоқда. Айни ўринда шуни ҳам қайд этиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун халқаро баҳолаш тизими TALIS (The Teaching and Learning International Survey) жорий қилинмоқда. Download 74.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling