6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари


Рағбатлантиш ва ривожлантириш функцияси


Download 74.08 Kb.
bet5/10
Sana01.05.2023
Hajmi74.08 Kb.
#1419881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu (1)

5. Рағбатлантиш ва ривожлантириш функцияси. Таълим олишда ўқувчининг мотивацияга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Агар назорат объектив ташкил этилган, ўқитувчи томонидан ўқувчининг ўқув-билиш ва хулқ-атворига қўйилган баҳолар холис, адолатли бўлган бўлса, у ҳолда таълим олувчиларда янги билимларни ўзлаштириш учун қўшимча рағбатлар пайдо бўлади. Борди-ю, ўқитувчининг педагогик назоратда ўқувчига нисбатан субъектив муносабатда бўлса, у ҳолда билимларни тизимли текширишга қаратилган педагогик назорат салбий натижаларга олиб келади. Натижада ўқувчиларда ўқитувчига, шу билан бирга ўқув фанига бўлган салбий муносабат шаклланади. Ўқувчи таълим олишда ва шахс сифатида ривожланишини кафолатловчи ўз устида ишлашдан совийди.
Қўшимча тестларнинг ташкил қилиниши, назорат топшириқларининг берилиши ўқувчиларда таълимий мотивациянинг кучайишига ёрдам беради.
Педагогик назоратни ташкилий-методик жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши, ўқувчилар фаолиятини самарали уюштирилиши, ўқувчиларнинг ўрганилаётган билим, кўникма, малака ҳамда маънавий-ахлоқий сифатларга эгалигининг холис баҳоланиши таълим олувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беради. Холис ташкил қилинган назорат ўқувчиларни фикрлашга ўргатади, уларнинг хотирасини кучайтиради, мавжуд билимларни амалда қўллаш кўникма ва малакаларига эга бўлишини таъминлайди.
Тест ва назорат топшириқларининг моҳияти, мазмуни, уларни бажариш учун яратилган шароит, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаоллиги педагогик назоратнинг ривожлантирувчанлик характерини оширади.
6. Ахборот бериш функцияси. Рақамли технологиялар тезкор
ривожланаётган мавжуд шароитда ахборот барча соҳаларда етакчи омил сифатида кўзга ташланмоқда. Таълимда ҳам нафақат бугунги кунда, балки барча даврларда ҳам ахборотга эгалик муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, ахборотлар таълимнинг мавжуд ҳолатини баҳолаш, истиқболини башоратлаш, таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувларни қарор топтириш имкониятини таъминлайди. Бунда, энг муҳими, ахборотларнинг холис бўлиши, уларни зарур вазиятларга тезкор қўлга киритиш имкониятининг мавжудлигидир. Педагогик назорат жараёнида қўлга киритилган ҳар бир ахборот (маълумот) у хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин муҳим аҳамиятга эга. Чунки улар асл вазиятни тўғри талқин қилиш ва истиқболли ривожланиш йўналишларини оқилона белгилашга хизмат қилади.

Download 74.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling