6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари


Download 74.08 Kb.
bet1/10
Sana01.05.2023
Hajmi74.08 Kb.
#1419881
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu (1)


6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни
ташкил қилишнинг илмий асослари


Режа:
1. Педагогик назорат, унинг тузилиши ва мазмуни.
2. Педагогик назорат турлари.
3. Педагогик назорат функциялари.
4. Педагогик назорат тамойиллари.
5. Педагогик назоратнинг психологик ва педагогик жиҳатлари.


Таянч тушунчалар: назорат, педагогик назорат, педагогик назоратнинг тузилиши, педагогик назорат турлари, педагогик назорат функциялари, педагогик назорат тамойиллари.


I. Педагогик назорат, унинг тузилиши ва мазмуни. Таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишда педагогик назорат олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, назорат педагогик жараёнининг муҳим таркбий қисмларидан бири ҳисобланади. Назорат жараёни ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Ўқитувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бериши лозим.


Назорат (таълим жараёнида) – таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёни.


Педагогик назорат – унинг етакчилиги ва ташкилотчилиги асосида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятини ўзаро бирлаштирган ҳолда ўқув ҳамда тарбия жараёнларининг натижаларини баҳолашга қаратилган текшириш характерига эга ягона дидактик ва методик тизим.

Назорат ёрдамида таълим муассасасининг раҳбарига ўқувчиларнинг ютуқларини баҳолаш, билимларни ўзалштиришдаги муаммоларларни аниқлаш, режалаштирилган, амалга оширилган ва эришилган таълим даражалари ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлаш, инновацион характердаги ўқитиш методларининг афзалликлари ва камчиликларини англаш, ўқитувчиларнинг меҳнатини тенглаштириш, шунингдек, бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда бошқа яна бир қагча вазифаларни ҳал қилиш учун объектив маълумотлар тақдим қилинади.


Назорат қилишда фан мазмунини ўзлаштириш талабларини стандартлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Алоҳида фанлар бўйича ўқув жараёни натижаларини назорат қилиш мазмуни давлат таълим стандартлари (ДТС)да бўлиб, унда мажбурий минимал мазмун ва битирувчиларнинг ривожланиш даражасига қўйиладиган талаблар билан белгиланади.
Таълим натижаларини баҳоловчи назорат мазмуни ўқувчиларнинг интеллектуал хусусиятларини умумий нуқтаи назаридан ўрганишни тақозо қилади. Ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашда ўқитувчилар томонидан таълим мазмуни ва ўқитиш методларининг пухта ўзлаштирилганлиги аҳамиятидир.
Назоратнинг мазмуни нафақат ўқитиладиган ва улар ўқишнинг натижаси сифатида кўришни хоҳлаган нарсани акс эттиради, балки ўрганишнинг маълум устуворликларини белгилайди. Назорат жараёнида, айниқса назорат ташқи кўринишда бўлса ва баҳолар таълимда маъмурий қарорлар қабул қилиш учун ишлатилса таълим ютуқларига қўйиладиган талаблар муқаррар равишда ўқитувчининг кундалик ишида кўрсатма бўлиб қолади.
Назорат ва баҳоловчи фаолият муайян таркибий асосларга эга. Улар:
мавзулар, бўлимлар ва бошқаларни ажратиб кўрсатиш орқали тушунчали
кўрсаткичларни ажратиш;
эмпирик кўрсаткичларни шакллантириш (савол, топшириқ ва бошқалар);
кутилаётган натижаларни қўлга киритиш жараёнини назорат қилувчи моделни яратиш;
назорат тадбирларини ўтказиш;
модел ва ўқувчиларнинг ҳаққоний жавобларини солиштириш;
баҳоловчи ғояларни шакллантириш ва улар ёрдамида назорат ёки баҳолар қўйишни давом эттириш юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Қайд этилган таркибий асослар ўқитувчининг назорат-баҳоловчи фаолиятининг тузилмасида мавжуд бўлади. Педагогик назорат анъанавий воситалар ёки тестлардан фойдаланиш асосида амалга оширилади. Назоратнинг асосий моҳияти ўқувчилар томонидан ўзлаштирилаётган назарий билимларни амалиётга изчил татбиқ этилишини ўрганишдир.
Ўқитувчининг назорат ва баҳолаш фаолияти тузилмасининг таркибий қисмлари орасида назорат мазмунини ҳамда баҳолашнинг асосий кўрсаткичларини ажратиб олиш муҳим ҳисобланади.
Кундалик ўқув жараёнида ўқувчилар томонидан янги билимларнинг ўзлаштириш натижаларини аниқлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш педагогик назорат орқали амалга оширилади.
Педагогик жараён натижаларини аниқлаш ва ўлчаш жараёни текшириш деб ҳам аталади.



Download 74.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling