6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари
Кенг қамровлилик ва тўлиқлик тамойили
Download 74.08 Kb.
|
6-mavzu (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. Педагогик назоратнинг психологик ва педагогик жиҳатлари.
- Ўзини ўзи назорат қилиш
- Ўзини ўзи бошқариш
- Ўзини ўзи баҳолаш
5. Кенг қамровлилик ва тўлиқлик тамойили. Моҳиятига кўра кенг қамровлилик назорат тизимининг тўла қамраб олинганлигини англатса, тўлиқлик назорат мазмуниинг пухта асосланганлиги, текшириш методикасининг самарали экани ҳамда натижаларининг етарли бўлишини билдиради. Педагогик назорат жараёнида бажариладиган вазифалар бир-бирини такрорламаслиги, аксинча, бир-бирини тўлдириши зарур. Зеро, шундагина назорат чоғида вазифаларнинг кенг доираси тўлиқ қамраб олинади.
V. Педагогик назоратнинг психологик ва педагогик жиҳатлари. Назоратнинг психологик ва педагогик жиҳатлари ўқувчиларда ўқув фаолияти сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлган ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш ва ўзини ўзи баҳолаш кўникмаларининг шаклланганлик даражасини таҳлил қилиш билан боғлиқ. Ўзини ўзи назорат қилиш – шахснинг зарур иродавий сифатларини намоён этган ҳолда турли вазифатларда ўз қарашлари, ўй-фикрлари, ҳис-туйғулари, хулқ-атворини назорат остига олиш малакасига эгалик1. Ўзини ўзи бошқариш – шахснинг мулоқот, хулқ-атвор ҳамда фаолиятда ўз фаоллигини бошқариш асосида мақсадга мувофиқ ҳолда ўзгариши. Ижодий жараён бўлган ўзини ўзи бошқариш шахснинг муҳим вазиятларда ўзини англаши, янги мақсадларни ўз олдига қўйиши, уларга эришиш йўлида тўғри қарорга келиш воситаларини излашини ифодаловчи ижодий жараён саналади2. Ўзини ўзи баҳолаш – шахснинг ўз имкониятлари, сифатлари, ютуқлари, камчиликлари ҳамда бошқа кишилар орасидаги ўрнини мустақил баҳолай олиши3; шахс томонидан ўз хатти-ҳаракатлари, маънавий фазилатлари, қарашлари, мотивларининг ахлоқий баҳоланиши4. Ўқувчининг ўзини ўзи назорат қилиш, бошқариш ва баҳолаш малакасига эга бўлиши динамик характер касб этади. Бу борадаги малакаларни ўзлаштиришда ўқитувчи, ота-оналар ва мутахассисларнинг методик ёрдам ва маслаҳатлари зарур. Қолаверса, уларнинг амалий жиҳатдан намуна кўрсата олиши ўқувчилар томонидан ўзини ўзи назорат қилиш, бошқариш ва баҳолаш малакаларининг самарали ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ўз-ўзини назорат қилиш малакаларининг мустаҳкамланиши ўқувчида ўз- ўзини ҳурмат қилиш ҳиссининг ривожланишига олиб келади. Педагогик назоратни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларнинг ушбу хислатларга эгалигини ҳисобга олган ўқитувчи кутилган натижани қўлга киритади. Ўқитувчи, ота-оналар ва бошқа мутахассислар томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат ҳамда баҳолаш жараёнида улар эмас ўқувчилар фаоллигининг ортиши ижобий ҳодиса саналади. П.П.Блонскийнинг фикрига кўра, бу жараён тўрт босқичдан иборат бўлади. Яъни: 1-босқич: ўқувчи томонидан ўқув материалини етарлича пухта ўзлаштирилмаслиги фавқулотда ҳодиса саналмайди; 2-босқич: ўқувчида ўзини ўзи назорат қилиш, бошқариш ва баҳолаш малакаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга эътибор қаратилади; бу босқичда ўқув ўқув материалини пухта ўзлаштириш учун уни кўп марта такрорлий ўрганишга, ўзлаштирган билимлари даражасини баҳолашга ҳаракат қилади; 3-босқич: ўқувчининг билимлари даражаси ортади, натижада ўз-ўзини назорат қилиш одатга айланади ҳамда аста-секин ўқитувчининг у томонидан билимларни ўзлаштириш жараёнидаги иштироки камаяди; 4-босқич: ўзини ўзи назорат қилиш ўқувчининг етакчи психологик хусусиятига айланади. Назоратни ташкил қилишда педагогик ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, ўқувчи томонидан билим, кўникма, малакаларни ўзлаштирилиши таълим муассасаси шароитидагина кечмайди, балки оилада, қўшимча таълим муассасаларида давом эттирилади. Шу сабабли ўқитувчининг ота-оналар ва мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлиги таълим сифатини яхшилаш билан бирга ўқувчиларни ҳар томонлама етук шахс қилиб тарбиялашда мавжуд тарбиявий имкониятларни муайян нуқтага тўплашга ёрдам беради. Бу эса педагогик ташхислашда муваффақиятга эришишнинг муҳим шартларидан бири. Шундай қилиб, узлуксиз таълим тизимида ўқувчилар томонидан билим, кўникма, малака ҳамда муайян маънавий-ахлоқий сифатларнинг ўзлаштирилганлиги педагогик назорат ёрдамида аниқланади ва баҳоланади. Педагогик назоратни ташкил этишда ўқитувчининг унинг асослари, хусусан, турлари, функциялари, тамойиллари, мазмуни ҳамда имкониятларидан хабардор бўлиши мақсадни тўғри шакллантириш, жараённи ташкилий-методик жиҳатдан оқилона ташкил этишига ёрдам беради. Download 74.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling