6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари


Download 74.08 Kb.
bet2/10
Sana01.05.2023
Hajmi74.08 Kb.
#1419881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu (1)

Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тескари алоқани таъминлаш, педагог томонидан ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириши ҳақида объектив ахборот олиниши, билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни таъминлашдир.

Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, балки унинг ўқув фаолияти ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат. Текшириш тизимидаги биринчи бўғини таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади. Одатда, у ўқув йили бошида ўқувчилар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин ва ўринли.




II. Педагогик назорат турлари. Ташхислашда педагогик назоратнинг турларидан фойдаланилади. Уларнинг сирасига ўз-ўзини назорат қилиш (ўз-ўзини баҳолаш) киритилмайди. Педагогик жараёнда назоратнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади (14-расм):

1. Бошланғич назорат. Бу назорат тури умумий ўрта таълим мактабларида тизимли тарзда амалга оширилмайди. У ўқувчиларни танлов асосида ихтисослашган, муайян касбга йўналтирилган синфларга танлаб олиш даврида ўқитувчининг ташаббуси билан ташкил этилади ва асосий эътибор таълим жараёнини индивидуаллаштиришга қратилади. Шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи таълимни мактаб амалиётига татбиқ қилишда бошланғич назорат “ўртамиёна шахсни шакллантиришга қаратилган” анъанавий ўқитишдан воз кечган ҳолда янги ўқув материалининг бир қадар кучли ёки кучсиз ўқувчилар томонидан индивидуал ўзлаштирилиши учун имконият яратишни таъминлайди. Экспресс- назорат (тезкор назорат) характерига эга бўлган педагогик тестлар бошланғич назоратнинг самарали бўлишини хизмат қиладиган воситадир.
2. Жорий назорат. Бу турдаги назоратнинг мақсади – таълим жараёнининг боришини кузатишдан иборат. Уни амалга ошириш ўқитувчига ўқув жараёнида кўзга ташланаётган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш ҳамда зарур йўналишда қайта қуриш учун улар тўғрисидаги тезкор ахборот (маълумот)ларни қўлга киритиш имконини беради. Жорий назорат тўлиғича дианостик характер касб этади.

Download 74.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling