6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари


Иерархик тузилмаган эгалик тамойили


Download 74.08 Kb.
bet7/10
Sana01.05.2023
Hajmi74.08 Kb.
#1419881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu (1)

2. Иерархик тузилмаган эгалик тамойили. Мазкур тамойил педагогик
назорат шаклларини танлашда билим, кўникма ва малакаларнинг иерархиясини шакллантириш заруриятини тасдиқлайди. Маълумки, ўқитувчининг бир ўзи ўқувчилар томонидан ташкил этиладиган ўқув-билиш фаолиятининг барча қирраларини бирдек қамраб олган ҳолда текшириш ва назорат қилиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли умумий ўрта таълим мактабларида юқори раҳбарлик органлари томонидан тасдиқланган ҳамда иерархияга асосланган назорат жараёни ташкил этилади. Педагогик назорат иерархияси ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текшириш ва баҳолаш жараёнида бир қанча субъектларнинг иштирок этишини англатади.
3. Тизимлилик тамойили. Педагогик назорат жараёнида текширишларнинг муайян вақт оралиғида ташкил этилиши натижаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш имкониятини яратади. Қолаверса, ўқувчиларда руҳий зўриқишлар келиб чиқишининг олдини олади. Тизимлилик тамойили педагогик назоратларнинг изчил, узлуксиз бўлишини таъминлайди. Текшириш узоқ вақт оралиғида бўлса, педагогик жараённинг мавжуд ҳолатини холис баҳолаш имконияти камаяди. Мактаб амалиётининг кўрсатишича, педагогик назоратни инкор қилиш, назорат шакллари ҳамда методларини такомиллаштиришга беэътибор бўлиш таълим сифатининг ёмонлашувига олиб келади.
4. Адолатли ёндашув ва холислик (объективлик). Моҳиятига кўра адолатли ёндашув ва холислик бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғланган тушунчалардир. Зеро, адолат мезони асосида қарор қабул қилиш ҳар доим холисликни тақозо этади. Ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини текшириш ва баҳолашга адолатли ёндашиш бир ўқувчига бошқалардан кўра ортиқ кўпроқ ён босмаслик, унинг имконияти аслида юқори даражада бўлмаса-да, унга “аъло” баҳо қўймаслик, аксинча, ўқувчининг жавобларини ҳаққоний баҳолаш, камчилик ва ютуқларини тўғри қайд этилишини таъминлайди. Педагогик назоратда объектив баҳолаш ўқувчининг тайёргарлик даражасини ҳаққоний тавсифлай олиш демакдир. Ўқитувчининг баҳолашдаги холислиги, адолатли ёндашуви унинг баҳо мезонлари ва кўрсаткичларидан етарли даражада хабардорлигини ва уларга қатъий риоя қилиши, шунингдек, ўлчовларнинг ҳаққонийлигини англатади.
Баҳолашда холисликка эришиш ўқитувчи томонидан натижаларнинг чуқур таҳлил қилинганлигидан далолат беради. Ўқувчининг билим, кўникма, малакаларига баҳони қўйишдаги холислик имтиҳон ҳайъати аъзоларининг касбий компетентлиги, иш тажрибаси жараённи ташкилий-методик жиҳатдан тўғри ташкил қилишга ёрдам беради, оқилона раҳбарликдан далолат беради.
Таълим сифатини баҳолашдаги холисликни таъминловчи энг муҳим мезон – таълим стандартларининг ишлаб чиқилганлиги ҳамда ўқувчининг тайёрлик даражаси унга қанчалик мос келиши ҳисобланади. Қолаверса, назорат топшириқларининг ўқувчиларни ёш хусусиятлари ҳамда физиологик, ақлий имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги, синов (тест)ларнинг ишончлилиги, синов шартларининг стандартга мослиги, баҳолаш технологиясининг самарадорлиги, ташқи ва ички омилларни ижобий хусусиятга эгалиги, ўлчашда хатоларга йўл қўйилмаганлиги каби ҳолатлар ҳам таълим сифатига таъсир кўрсатади.

Download 74.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling