6-мавзу. Узлуксиз таълимда педагогик назоратни ташкил қилишнинг илмий асослари


III. Педагогик назорат функциялари


Download 74.08 Kb.
bet4/10
Sana01.05.2023
Hajmi74.08 Kb.
#1419881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-mavzu (1)

III. Педагогик назорат функциялари. Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик назоратни ташкил қилишда муайян вазифалар ҳал қилинади. Соҳага оид адабиётларда педагогик назоратнинг асосий функциялари қуйидагилар экани кўрсатилган (15-расм):


1. Текшириш функцияси. Бу функцияси якуний назоратни ташкил қилинадиган асосий вазифа ҳисобланади. Таълимни турли даражада бошқаришда унинг таркибий қисмлари аниқ белгиланади. Шу сабабли таълим натижаларини тизимли текширишни амалга ошириш ўқувчилар томонидан эгалланган билим, кўникма, малакаларнинг ҳолатини аниқлашга имкон беради, шунингдек, уларнинг таълим олишда эришган ютуқларини баҳолашда акс этади. Натижаларни қўллаш нуқтаи назаридан текшириш функцияси таълим сифатини бошқаришнинг бошқа даражалари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
2. Ташхислаш функцияси. Ушбу функция жорий назоратда тўлиқ амалга оширилади. Ташхислаш функциясини кучайтириш, унинг аҳамиятини ошириш таълим сифатини яхшилашнинг муҳим шартларидан биридир. Таълим олишда ўқувчилар дуч келаётган қийинчиликларининг сабаблари, бу жараёнга таъсир қилаётган омилларни таҳлил қилиш орқали ўқитишнинг индивидуал характер касб этишига эришилади. Зеро, ҳар бир ўқувчи янги материални, муайян бўлимни ўрганишда муваффақиятга қачонки тегишли билимларни ўзлаштиришга тўсқинлик қиладиган камчиликлар бартараф этгандан кейингина эриша олади.
3. Таълим бериш функцияси. Ўқитувчи томонидан берилган саволларига жавоб қайтариш, тест топшириғи ва назорат ишига тайёргарлик кўриш жараёнида ўқувчилар ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи баҳолаш имккониятига эга бўлади. Шу жараёнда инновацион характердаги ташхис воситалари ва усуллар ёрдамида назоратнинг ташкил қилиниши эса ўқувчилар томонидан билимларнинг мустақил ўзлаштирилиши учун кенг имкониятларни яратади. Педагогик тестлар бу жараёнда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
4. Тарбиялаш функцияси. Таълим муассасаларида педагогик назоратнинг ташкил қилиниши ўқувчиларнинг у ёки бу турдаги сифат, фазилатларга эгалигини ўрганиш ва баҳолашга имкон беради. Шу билан бирга педагогик назорат орқали ўқувчиларнинг муайян сифат, фазилатларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларини аниқлаш, бу жараёнга таъсир қилаётган омилларни белгилаш ҳамда уларни бартараф қилиш имкониятларини излаш учун шароит яратади. Яратилган шароит ўқувчининг билимга қизиқиш, тизимли ишлаш қобилияти, ўзини тута билиш ва ўзини ўзи қадрлаш каби ижобий фазилатларини шакллантиришга хизмат қилади.
Назоратнинг тарбиявий функцияси ўқувчиларнинг таълим фаолиятининг мотивацион асосларини шакллантиришда етакчи ўрин тутишини таъминлашга ёрдам беради.
Ўқитувчи педагогик назоратни ташкил қилиш асосида синф жамоасининг ўқувчига кўрсатадиган ижобий таъсирини, бу борадаги имкониятларини аниқлайди, таҳлил қилади ва баҳолайди. Педагогик назоратнинг тарбиялаш функцияси педагогик жамоа, шунингдек, ўқувчилар жамоасининг ўқувчига нисбатан ижобий таъсиридан самарали фойдаланиш учун қулай муҳитни ҳосил қилади.

Download 74.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling