Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


I БОБ ИБТИДОИЙ ТАРИХНИНГ ИСТОРИОГРАФИЯСИ ВА МАНБАЛАРИ


Download 1 Mb.
bet3/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

I БОБ
ИБТИДОИЙ ТАРИХНИНГ ИСТОРИОГРАФИЯСИ ВА МАНБАЛАРИ
1. Ибтидоий давр ҳақида қадимги ва ўрта асрлардаги тушунчалар. Ибтидоий давр ҳақида тарихшунослик
Ибтидоий жамият тузуми ҳақидаги дастлабки маълумотлар йиғиндиси қадимги ва ўрта асрлардан бошланган эди. Умуман қаралганда, ибтидоий жамият тарихи тарих фанининг ёш таркибий қисми ҳисобланади. Бу фан XIX асрнинг 2-ярмида ташкил топди. Аммо бу даврга қадар кишилар ўз ўтмиш тарихи билан қизиқмаган деб айтиш мумкин эмас. Масалан, энг қолоқ халқларда ҳам ўзларининг келиб чиқиши, ўтмиш авлодлари билан қизиқиб, ҳар хил достонлар, афсоналар, эртаклар орқали маълумотлар тўплаб, хуллас, ўтмиш тарихи билан қизиққанлар. Дастлабки синфий жамиятнинг ташкил топиши билан айрим афсоналар тарихий ўтмишни эслатувчи манбага айланади. Масалан, ўтмишда «ярим ҳайвонот» ҳолати ёки унга қарама-қарши улароқ меҳнатсиз ва бировга ғамхўрликсиз «олтин аср» мавжуд бўлган деган, тасаввурларнинг аста-секин сирлари очилиб борди. Қадимги дунёда мифологик тасаввурлар анча ривож топган. Бу борада антик дунё мифологлари – юнонлар ва римликлар анча илгарилаб кетган эди. Тўғри, антик давр муаллифларини одатда Ўрта Ер денгизи минтақасидаги қадимги тарих кўпинча қизиқтирган. Бинобарин, антик дунё, яъни Ўрта Ер денгизи ҳавзасида яшаган жамоалар қадимги даврда цивилизацияга анча аввал эришган бўлса-да, антик даврда ҳам бу минтақада яшаган жамоаларнинг айримларида узоқ вақт ибтидоий жамият сарқитлари кучли сақланган эди. Қадимги дунё муаллифларидан Геродот (мил. авв. 484-429 йй.) скифлар, пигмейлар ва бошқа қабилалар ҳақида маълумотлар тўплаган. Бу жамоаларда ибтидоий давр турмуш сарқитлари ҳамон сақланарди. Шунингдек, Ксенофонт (мил. авв. 430-350 йй.) асарларида Кичик Осиё халқлари ҳақида, Страбон (мил. авв. 63-20 йй.) Овропа ва Осиё халқлари, Цезар (мил. авв. 100-44 йй.) ва Тацит (милодий 55-120 йй.) асарларида герман халқлари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Масалан, Геродот ликей қабилаларида уруғдошлик она томонидан бошланиши, мулкка жамоатчилик эгалик қилиши каби маълумотларни ёзиб қолдирган. Антик дунё муаллифлари Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан ташқарида яшаган барча халқларни варварлар деб атаган. Варвар халқларда жамоавий мулки сақланарди, деб ёзадилар Геродот ва Страбон. Бу халқларда эрни хотинлар танлаган. Масалан, жангавор қиз душманнинг устидан ғалаба қилган йигитга турмушга чиқишга розилик берган. Ана шундай урф-одатларнинг йиғиндиси кейинчалик матриархат номини олди (юнон сўзидан – mater – она, xat – ҳукмронликнинг бошланиши). Умумий миқёсда қаралганда антик давр файласуфлари ибтидоий давр ҳақида муайян тасаввурларга эга эди. Масалан, буюк материалист Демокрит (мил. авв. 470-380 йй.) дастлабки одамлар «турли ўлкаларда гала бўлиб, овчилик ва табиатдаги озиқабоп нарсалар билан тирикчилик ўтказиб юришган», деган тасаввурга эга эди. Унинг фикрича, дастлабки одамлар табиат инжиқликларига қарши курашиш, капа – кулбалар қуриш, йиртқич ҳайвонлардан сақланиш учун бирлашиб яшаш каби тушунчаларга эга бўлишган. Демокритнинг издоши қадимги рим файласуфи, шоир Лукреция Кар (мил. авв. 99-55 йй.) «Буюмлар табиати ҳақида»ги асарида одамзоднинг ёввойилик давридан бошлаб илгари сари талпиниб яшаши, оловни ихтиро қилиши, кийим-кечаклар, кулбалар қуриб яшаганлиги ҳақида ҳикоя қилиб, ўша замонларда одамзод оллоҳ томонидан яратилган, деган афсонавий фикрларни қоралаган. У ўша қадимги замонлардаги маърифатпарварлар орасида биринчи бўлиб одамзод тарихини уч: тош, мис ва темир даврларига ажратади. Лукреция Карнинг бундай фикри ва таклифи XIX асргача фанда фойдаланиб яшаб келди. Қадимги хитой файласуфлари ҳам тош, жез ва темир асрларининг тарихан кечганлиги ҳақида ёзганлар.
Ўрта асрларга келиб черков диндорлари фанга, диалектик қарашларга босим ўтказа бошлайдилар. Бу даврда одамзоднинг ўтмиши ҳақида ҳар хил тўқима ва маъносиз фикрлар кенг тарқалган. Масалан, ўрта аср географлари ва кундалик юритувчилари қадимда итқулоқ, шалпонқулоқ одамлар яшаган деган афсонавий фикрларни кенг тарқатган. Одамзоднинг дастлабки пайдо бўлиши ҳақида инжил китобларида ҳар хил уйдирмалар ҳикоя қилинган. Аммо шундай қарама-қаршиликка қарамасдан инсоният тарихига қизиқиш асрлар оша кенгайиб борди. Одамларда ер ҳақида, унинг турли минтақаларида яшаган жамоалар ҳақида маълумотлар тўплана борди. Бу билимлар ибтидоий давр тарихини ўрганишда қизиқарли манба бўлиб хизмат қилди. Масалан, араб географлари Шарқий Овропа ва Осиё халқлари ҳақида маълумотлар ва бу халқларнинг турмуш тарзини ифодаловчи манбалар тўплаган.
XIII асрга тегишли Ўрта Осиё халқлари ҳақидаги ёзув маълумотлар хитой географи Чан-Чуня томонидан тўпланган. Жаҳон бўйлаб сайёҳликка отланган Плано Карпини, Вильгельм Рубрик, Марко Поло ва бошқалар Шарқ халқлари тарихи ҳақида маълумотлар тўплашган. Овропа ҳақидаги тасаввурлар ҳам кенгайиб борди. Овропаликлар Шарқ халқлари тўғрисида қизиқиш билан қарарди ва маълумотлар йиғилган. Овропалик сайёҳлардан Афанасий Никетиннинг «Уч денгиз орти оша сайрлар» китобида Шарқ дунёсига қилган (1466-1472 йй.) юришларида тўплаган манбалар келтирилган. У Ҳиндистонда 3 йил яшаб, маҳаллий халқларнинг турмуш тарзи ва урф-одат ҳамда анъаналари ҳақида қизиқарли манбалар келтирган.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling