Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


+урама (комбинациялаштирилган) корпус


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

+урама (комбинациялаштирилган) корпус (13-е расм). Огир, зич 
тупрокли ерларни кучли майдалаб хайдаш учун мулжалланган. Бундай 
корпусга кискатитирилган ағдаргич 12 урнатилади. Ағдаршгичнинг кечиб 
олинган жойига конуссимон ротор 9 куйилган. Тракторнинг кувват олиш вали 
оркали мажбуран 300...500 айл/мин тезлик билан айлантириладиган ротор 
сиртига урнатилган паррак 13 кискартирилган ағдаргичдан тушаѐтган тупрок 
палахсасини шиддатли майдалаб, шудгор тубига ағдариб ташлайди. Бундай 
корпус билан хайдалган тупроги ута майин, юзаси эса текис булади, хатто экин 
экишдан олдин кушимча ишлов бериш талаб килинмайди. 
Дисксимон корпус (13-ж рнасм) Серилдиз огир ва каттик тупрокли 
ерларни хамда намлиги юкори булган шолипояларни хайдаш учун 
мулжалланган. Корпус уки 14 г га эркин айланадиган сферик диск 10 
урнатилган. Уткир чархланган тигли диск шудгор тубига тахмиман 70
0
, характ 
йуналишига эса 40
0
...45
0
«хужум» бурчаги остида урнатилади. 
25...35 см гача ботирилган диск агрегат билан биргаликда илгарилама, 
тупрокнинг каршилиги таъсирида айланма харакатда булади. +иркиб олинган 
тупрок палахсасини у ѐн томонига суриб, бирмунча кутариб, шудгор тубига 
ағдариб ташлайди, деярли майдаламайди. Унинг тиги оддий лемех тигидан 
узун булганлиги сабабли, тезда утмаслашиб колмайди. Бундай корпус шудгор 
тубини зичламайди, «плуг товони»ни хосил килмайди. Йирик кесаклар ораси 


26 
очик булганлиги сабабли шудгор тезрок курийди. Диаметри 70 см булган 
сферик дискнинг камров кенгилиги 30 см га етади. 
 
4. Плуг иш органлари ва ғилдиракларни рамага жойлаштириш. 
Плуг схемасини тузиш ва рамага жойлаштиришда қуйидагиларга амал 
қилинади. Рама баландлиги биринчи эгат олишда тупроқ палахсасининг эркин 
кўтарилиши, айланиши ва рама остидан ўтиши шартидан аниқланади. Биринчи 
эгат чуқурлиги 
3
/
2a
бўлгандан 
3
/
2a
b
H


ѐки: 
max
2
2
a
b
H



бунда 
b

1,20…1,25. Чимқирқарнинг ишлаш чуқурлиги 

a
100…120мм, 
қамраш кенглиги 
.
2b
1


b
Унинг тумшуғидан корпус тумшуғича оралиқ 
300..350 мм. Бу масофа қирқилган палахсанинг корпус ва чимқирқар 
сиртларидан алоҳида-алоҳида тушишини таъминлаши лозим. Ҳайдалма қатлам 
остини юмшатиш учун корпуслар кетида тупроқ чуқурлатгич ўрнатилади. 
Тупроқ чуқурлатгич кўндаланг йуналишда корпуснинг дала қиррасидан 
масофада ўрнатилади. Корпуснинг рама жойлашиш схемаси қуйдаги тартибда 
жойлашади. Ҳаракат йуналишида 0 бурчак ясаб ўрнатилган лемехларининг 
тумшуқлари тенг таьсир этувчи куч билан кесишиш нуқтасида жойлашади. 
Лемехнинг тупроқ ишкаланиш куч нинг таьсир этувчиси лемех тиғига тик 
текисликдан ишқаланиш бурчагига огған. Демак, иш органларини рамада 
жойлаштириш учун чизмада бир-биридан лемехларнинг қамраш кенглигига 
тенг оралигда паралел чизиқлар ўтказилади. Нормага бурчак ясаб йуналишини 
чизамиз ва 3-3, 4-4 чизиқлар билан кесиштирамиз. Шунда хосил бўлган А2 А3 
нуқталар кейинги лемехлар тумшуғининг ўрнини билдиради. Лемехлар 
орасида буйлама масофасини топиш учун синиш назариясидан фойдаланамиз. 
Дала тахтасининг узунлиги оддий плуглар L

625 мм. Пахтачилик зонасида 
лемехнинг эгат тубига қирралик бурчаги цилиндирсимон ағдаргичлар учун. 
Ер ҳайдаш чуқурлиги а

30см. Бу параметирлар учун формулалардан корпуслар 
орасида L

790 мм бўлиб, амалдаги рақамга мос келади. Дала ва эгат 
ғилдиракларининг горизонтал ўқлари орасида масофа L

300…350 мм. Эгат 
ғилдиракларининг тугунидан биринчи корпуснинг тумшуғигача бўлган оралиқ 
L

50...100мм. 
Замонавий трактор плуглари қуйидагича классисификацияланади: 
вазифасига кўра–умумий ишларга мўлжалланган ва махсус плуглар
корпусларнинг сонига кўра–бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, саккиз ва тўққиз 
корпусли плуглар; тракторга бириктирилишига усулига кўра–тиркама, ярим 
ўрнатма ҳамда ўрнатма плуглар; ағдаргичининг шаклига кўра-корпусига 
маданий ағдаргичлар (умумий ишларга мўлжалланган плуглар, лемехли 
лушчилниклар), панжарали ағдаргичлар (нам ва ѐпишқоқ тупроқларни 
ҳайдаш учун). Ярим винтсимон ҳамда винтсимон ағдаргичлр (бўз ва қўриқ 
ерларни ҳайдаш учун) ўрнатилган плуглар, умумий ишларга мўлжалланган 
плуглардан ерни 27 см гача чуқурликда ҳайдаш фойдаланади. Махсус 
ишларга мўлжалланган плуглар махсус операциялар учун ишлатилади. 


27 
Назорат саволлари 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling