Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Љадимги Шарљдаги љулдорчилик жамияти иљтисодий


Download 488 Kb.
bet3/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

1.2. Љадимги Шарљдаги љулдорчилик жамияти иљтисодий
љарашларининг вужудга келиши.
Иљтисодий ђояларнинг шаклланиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан бошланган. Аммо ќозирги пайтда љўлёзмаларда акс эттирилган ђояларгина тахлил этилган. Шу сабабли иљтисодий таълимотлар тарихи љулдорлик жамияти пайдо бўлиши билан бошланади.
Дастлабки љулдорлик жамияти Шарљда синфий ажралиш билан бошланган жойларда Месопотамия (Дажла ва Фрот дарёси оралиђида) ва Мисрда эрамиздан аввалги IV минг йилликда юзага келди. Бунга асосий сабаб шуки, бу ерда технологик инљилоб рўй берди, метал љурол ишлатила бошланди, љишлољ хўжалигида интенсив бўлган суђорма деќљончиликка ўтилди. Шу асосда нисбатан турђун муќитда маќсулот олиш имкони туђилган. Ољибатда жамиятда мехнат таљсимотини ривожлантиришга кўпгина ќунармандчилик соќаларининг ажралиб чиљишига, синфий табаљаланишга туртки бўлди.
Бу даврда љўшимча маќсулот олишнинг асосий усули жамоага бирлашган деќљонларни эксплуатация љилиш йўли билан рента - солиљ (Осиёда бўлса љулларни (давлат ёки хусусий) беаёв ишлатиш билан ќам (Европада) катта бойлик ортирилган. Шарљда давлатнинг иљтисодиётга аралашув даражасига љараб айрим "эркин" аќолининг аќволи љулларникидан деярли фарљ љилмаган. (Умуман, Шарљ мамлакатларида љулчилик масаласи ќали узил-кесил ќал этилмаган. Академик Р.В.Стурве уни тан олади. Лекин кўпгина олимларнинг фикрича, Шарљда љулчилик классик шаклида ривож топмаган, яъни уй хўжалигида устун бўлган).
Љадимги дунё (Ђарбий Европа)даги айрим регионларда ќалљаро савдони олиб бориш билан бођлиљ равишда товар-пул муносабатлари ќам анчагина ривожланган хусусий мулкчилик ривож топди, ўз маќсулотини сотишга мўлжаллаб ишлаб чиљарган љулчилик хўжаликлари эксплуатацияни кучайтиришни талаб этган. Ољибатда классик ёки антик љулчилик юзага келди. (Греция ва Италия).
Бизгача етиб келган энг љалдимги љўлёзмада (Љадимги Мисрда эрамизгача II аср) ноиб ва аќоли ўртасидаги муносабатлар тўђрисида фикр юритилади. Бу даврда синфий ажралиш тўла шакланмаган бўлиб, бошљарув ишига ишбилармонларни таклиф этиш (юљори табаљали ёки оддий аќоли бўлишидан љатъий назар) керак дейилган.
Љадимги Мисрдан фарљли равишда Месопотамия хусусий мулкчиллик ва товар-пул муносабатларининг нисбатан тез ривожланиши билан характерлидир. Инсон шахсий озодлигининг кафолати йўљ бўлган шароитнинг мажудлиги, љарздорлик ва бошљалар тўђридан-тўђри љулчиликнинг ривожланишига олиб келар эди. Бундай жараёнлар солиљ тўловчилар ва ќарбийлардан ажралиб љолиш мумкин бўлган давлатнинг кучсизланишига олиб келган. Саљланиб љолган ёдгорликларда, ёзма манбалрда иљтисодий ђоялар ќам мавжуд, унда мустаљил ишлаб чиљарувчиларнинг ќуљуљларини ќимоя љилиш, тартибга солиш бўйича муќим фикрлар берилган. Эрамиздан аввалги XIII асрда Бобил (Вавилон)да подшолик љилган Хаммурапи (баъзи манбаларда Хаммураби) љонунлар тўплами (жами 282 та) (љаранг: История Древного Востока. М.,ИГУ, 1991 й.) диљљатга сазовор. Бу тўплам 1901-1902 йиллар Суза шаќри љолдиљларини археологик љазиш пайтида топилган. (Ќозир Луврда саљламољда). Бу муќим ва љадимий тарихий хужжатни таќлил љилиш шуни кўрсатдики, бу давлат синфий ва ижтимоий жиќатдан анча мукаммал бўлган экан. Бу љонунлар тўплами мулкчиллик ва унга эгалик шакллари мавжудлиги билан ќам ђоятда муќимдир. Љонунда "кучлилар заифларни чекламаслиги керак" деган љоида бор. Масалан, љарздорлиги учун подшо жангчилари ва бошља табаља вакиллари аќолининг ерларини сотиши ёки тортиб олиши љонун йўли билан ман этилган. Судхўрлик фаолияти чекланган (пулда 20, натурада 33 фоиздан ортиљ бўлмаслиги керак бўлган). Љўшни љарзини пул ќисобига уч йилдан ортиљ ушлаб туриши мумкин бўлмаган. Хусусий мулкчилик, шу жумладан ерга ќам тан олинган. Бировнинг хусусий мулкига кўз олайтирган, унга зарар етказганлар иљтисодий жиќатдан жазоланганлар. Бу љонунлар тўплами давлатнинг мамлакатни иљтисодий бошљариш соќасидаги дастлабки тажрибасини кўрсатади. Шу даврда мамлакат ќам сиёсий жипслашди, ќам иљтисодий равнаљ топди.
Ќиндистондаги иљтисодий ђояларни акс эттирувчи љадимги ёдгорлик "Артхашстра"дир (эрамиздан аввалги IV-III асрлар) - луђавий маъноси бўйича фойда, амалий ќаёт тўђрисидаги фандир. Бу асар эрамиздан аввалги III-II асрларда яратилган ва ваљт ўтиши билан тўлдирилиб борилган. Бу љадимги ва муќим тарихий ёдгорликда (Чандрагупта I подшолиги даврида ёзилган) љулчиликни мустаќкамлаш асосий вазифа љилиб љўйилган. Љулчилик энг паст табаљаларга хос нарса деб ќисобланган. Бу асарда "Буюмнинг љиймати" муаммоси кўтарилган, љиймат миљдори иш кунлари билан белгиланган, рађбарлантириш эса мехнат натижаларига мос равишда белгиланиши керак дейилган.
Бу асарда давлатни бошљариш бўйича таклифлар берилган бўлиб, (муаллифи Каутилье - подшо маслаќатчиси) бир љанча иљтисодий ђоялар ќам илгари сурилган. Масалан, унда бозор баќоси билан љиймат ўртасидаги фарљ айтилган. Товарга эќтиёж ортганда унинг бахоси ошиб кетиши мумкин дейилган. Савдо билан шуђилланувчиларга алоќида урђу бўлиб фойда масаласи кўтарилган, фойданинг миљдори товар баќосига (бошља харажатлар љаторида) љўшилиб, маќаллий маќсулот учун 5, четдан келган товарлар учун 10 фоиз (импорт ўша даврда ќам афзал) љилиб белгиланган. Давлатнинг иљтисодий ишларга аралашуви љўллаб - љувватланган. Љишлољ хўжалигига алоќида эътибор берилган, бўш ерлар халљља бўлиб берилиши ва солиљ тўлаш зарурлиги, суђориш иншоатларини љуриш зарурияти ќаљида сўз юритилади. Умуман, мазкур асарда давлат мамлакатнинг ишлаб чиљарувчи кучларини ривожлантиришни рађбарлантириши керак деган фикр марказий ўринни эгаллайди.
Молия соќасида даромад солиђига катта эътибор берилган. Давлат баъзи ишларни ривожлантириш учун моддий ва маънавий ёрдам бериши кераклиги таъкидланган. Маќсулотга баќо белгилаш, давлатнинг бойишини таъминлаш (фойдани ошириб сарф-харажатларни камайтириш), ќисоб - китобни тартибга солиш, ќар хил ўђирликларга љарши курашиш кераклиги ёритилган. Шу тамойилларни амалга ошириш туфайли жамиятда норозилик ва тенгсизликка эришиш мумкин дейилган.
Жумќуриятимиз олимларининг тадљиљотларига кўра, зардуштийлик (заостаризм) динининг (исломгача) муљаддас китоби бўлган Авестода ќам муќим иљтисодий фикрлар баён этилган. Жумладан, сунъий суђориш асосида дехљончиликни юритиш, она табиатни эъзозлаш, унга зулм љилмаслик масалалари ёритилган. Бу китоб эрамиздан аввалги II - минг йиллик охири- I минг йиллик бошларидаги вољеаларни акс эттирувчи жуда љадимий ёдгорликдир.
Љадимги Хитойдаги иљтисодий ђоялар эса VI - III асрларда шаклланган. Бу даврда Конфуцийлик ђояси кенг тарљалган бўлиб, унинг муаллифи Конфуций ёки Кун-цзи (эр.авв.551-479 й.) "Лунь ой" ("Суќбатлар ва мулоќозалар")да ўз ђояларини жамлаган. Олим келажак ривожини ўтмишдан излайди. Шу даврларда обрўси пасайган зодагонларнинг манфаатларини ќимоя љилади. (Бу ђоялар кейинчалик Кен-цзи (337-289 й), Сюнь-цзи (313-238 й) ва бошљалар томонидан давом эттирилади). Ёшларнинг љарияларга ќурмат, уларга љарши чиљмаслик ђояси асос љилиб олинган. Давлат бу катта оила, подшо эса "ќалљлар отаси"дир, бойликлар нисбатан текис таљсимланиши керак, солиљларни маъёрида саљлаш, ер ишларини яхши бажариш, ќамманинг ўз вазифаларини бажонидил адо этиш зарур дейилади.
Сюнь-цзи давлатнинг иљтисодий кучайиш тарафдори эди, кишиларнинг бойликка интилишини љораламаган (улар љонун асосида иш юритишса бас). Аммо инсон бир ваљтнинг ўзида кўп касб эгаси бўла олмайди деган фикр пайдо бўлди, яъни олим меќнат таљсимоти зарурлиги ђоясини илгари сурди. (бу жуда муќимдир). Давлатнинг иљтисодий сиёсати учта асосий тамойилга асосланиши керак:

  1. Харажатларни иљтисод љилиш, тежаб-тергаб сарфлаш;

  2. Ќалљ тўљлигини таъминлаш;

  3. Ортиљча маќсулотларни саљлаш зарурлиги;

Етарлича таъминот тамойили инсоннинг жамиятдаги ўрнига бођлиљ ќолда белгиланган (яъни синфийлик тамойили мавжуд). Бошљариш маълум љонун асосида эмас, балки оддий одат бўйича бўлиши, ођир солиљ ва мажбуриятлар бўлмаслиги таъкидланади.
Эрамиздан аввалги IV-III асрларда легистлар (љонуний дегани) ољими пайдо бўлди. Улар бошљаришни аниљ љонунлар асосида (оддий одатларга љарши) олиб бориш тарафдори эди-лар (номаёндалари: Пзи-Чан, Ли-Куй). Улар марказий давлат кучли, мамлакат эса ягона туђ остида бирлашишини љўллаб-љувватлашган. Легистлар, айниљса Пзи-Ян љишлољ хўжалиги, деќљончиликни ривожлантиришга алоќида эътибор берган. Дон масаласини ќал этишни бош масала деб билган. Чан Ян фикрича, давлат равнаљи учун икки масалани ќал этиш зарур: дон ва уруђ (атрофдаги ерларни босиб олиш ќисобига). Деќљонларни рўйхатга олиш, љонун йўли билан йиђилган дон миљдорига ягона солиљ тизимини киритишни таклиф этишади. Улар љонун йўли билан турли "ишёљмасларни ерга љайтариш", яъни деќљончилик билан шуђилланшга мажбур этиш сиёсатини љўллаш керак деганлар. (Хитойдаги "маданий инљилоб", 1960 йилларда шу сиёсат амалга оширилди). Шунингдек, љишлољ хўжалиги маќсулотлари билан савдо љилишда љатъий чеклаш ќам талаб љилинган (гўёки савдогарлар бундан катта фойда олишлари мумкин). Савдогарлар савдони ташлаб, дехљончиликка интилишлари керак. Эркин соќибкорлик таъљиљланган, умумий ер эгалиги ва жавобгарлик жорий этилган. (эътибор љилинг, эрамиздан аввалги 351 йил).
"Гуань-Дзи" (эрамиздан аввалги IV аср) асарида ќам хўжаликни давлатнинг тартибга солиш тизимлари ќаљида анча мукаммал фикрлар баён этилган. Бунда легистлардан фарљли равишда товар-пул муносабатларини чеклашга интилмасдан, бу муносабатларни ўрганиб, ундан хўжаликни барљарорлаштиришда маълум механизм сифатида фойдаланиш таклиф этилади. Ќалљ хўжалигини барљарор саљлаш учун товар баќоларини ушлаб туриш илгари сурилди. Давлат хокими нон, пул, метални тартибга солиб љўлида саљласа, мамлакат ривожи нисбатан текис боради дейилган. Бу асарда ќам аграр соќа, айниљса дончиликка алоќида урђу берилган. Аммо легистлар ќунармандчилик, айниљса савдони бефойда соќа деб љараганлар. "Ерни бошљариш" учун давлат ернинг табиий хусусиятларини яхши билиши керак. Ер майдонлари нисбатан текис таљсимланиши зарур, деќљонларни иш љизиган даврда бошља юмушларга жалб этмаслик, ер унумдорлигига бођлиљ равишда солиљ олиниши таклиф этилган. Бу ерда гап Ер кадастрини тузиш тўђрисида боради. Асарда ер ва сув (тођ ва денгиз)ларни давлат ихтиёрига ўтказиш ва даромад йўлида фойдаланиш, баќоларни тартибга солиш, иљтисодиётни савдогарлардан асраш, пул чиљаришни тартибга солиш йўллари ва бошља кўпгина иљтисодий ђоялар илгари сурилган.
Љадимги Хитой ижтимоий ќаётида даосизм (айнан-йўл) ђоялари алоќида ўрин эгаллайди. Унинг асосчиси Лао-Дзи бўлиб, Конфуций даврида яшаб ижод этган. (эрамиздан аввалги IV-III асрлар). Лао-Дзи таъљиљловчи љонунларга амал љилмасликни таклиф этади, љонунлар кўплиги туфайли "ќалљ камбађаллашмољда" деган эди у. Даосизм ђоялари конфуцийликка љарама-љарши бўлиб, инсоният аввалги мажбуриятлардан воз кечиши, оддий табиий ќаётга љайтиши керак деган фикрни илгари сурди. Бу ђояга кўра, инсон ибтидоий даврга љайтиши, янги меќнат љуролларидан фойдаланмаслиги керак. Унда реакционлик элементлари мавжуд. Аммо бу ђояда халљ оммасининг норозилиги ќам акс этган, чунки цивилизиция ютуљлари эксплуатация манфаатларига ќам хизмат љилаётган эди. Бунда курашдан воз кечиш, давлатнинг ќалљ хаётига аралашувини инкор этиш фикрлари устун келган.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling