Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Антик дунё мамлакатларидаги дастлабки


Download 488 Kb.
bet4/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

1.3. Антик дунё мамлакатларидаги дастлабки
иљтисодий љарашлар.
Юљорида љайд этилганидек, антик дунё мамлакатларида љулдорлик классик шаклда ривож топди. Љадимги Греция (Юнонистон)да ижтимоий- иљтисодий ќаётининг ќамма жабќаларида љулдорлик бевосита ишлаб чиљарувчиларни эксплуатация љилишнинг асосий шаклига айланган эди. Дастлабки иљтисодий ђоялар Гомернинг "Иллиада" ва "Оддисея" поэмаларида акс эттирилган бўлиб, унда иљтисодиётнинг натурал хўжалик концепцияси илгари сурилган. Юнон шоири Гесиад (эрамиздан аввалги 8-7 асрлар)нинг "Мехнат ва кунлар" асарида бойликнинг кучи, хокимияти акс эттирилган. У дехљончиликни улуђлайди, бу соќада љисман љуллар мехнати ќам ишлатилган. У даврда оддий халљ орасида меќнат анча љадрланган. Љулчилик офатининг босиб келаётганидан хавфсираган шоир гўёки илгари хукм сурган "Олтин аср", яъни социал жабр ва ођир физик меќнатга эќтиёж бўлмаган даврни ќам ёритган.
Эрамиздан аввалги VII-VI асрда полис системаси мулки хусусий мулкчилик томонидан сиљиб чиљарилади, савдода судхўрлик тез ривожланади. Солон (эрамиздан аввалги 640-559 йиллар) ислоќатлари пул хўжалигининг афзаллигини кўрсатиб берди. (эрамиздан аввалги 549 й.) Ислоќот туфайли љулни љарзга бериш таъљиљланади. Афинада Перикл (эрамиздан аввалги 444-429 йиллар) томонидан олиб борилган ишлар муќим аќамият касб этди. Љурилиш, ќунармандчилик, савдо ўсди. Шу даврда фуљаролар ва фуљаро бўлмаган аќолини бир - бирига љарама - љарши љўядиган љонунлар љабул љилинди. Бу ишлар љулларни беаёв эксплуатация љилиш, савдо ва пул хўжалигини ривожлантириш ќисобига амалга оширилди. Љулчилик ўз табиатига кўра ёт, мажбурийликни талаб этган эди ва ољибатда маълум даврдан инљирозга учрай бошлади. Шу даврда иљтисодий ђоялар тобора реакционлашиб давлатни, аристократияни ќимоя љилиш, натурал хўжаликни ёљлаш йўлини танлади, яъни синфий характерга эга бўла борди. Бу йўналиш Ксенофонт (тахминан эр.авв. 430-354 йиллар), Платон (Афлотун) (тахминан эр.авв. 427-347 йиллар), Аристотель (Арасту) (эр.авв. 384-322 йиллар)нинг иљтисодий љарашларида яљљол намоён бўлди.
Ксенофонт љулдорлар мафкурасининг ќимоячиси сифатида љулчиликни табиий, объектив жараён деб баќолайди, љул мехнатига асосланган натурал хўжаликни улуђлайди. У љишлољ хўжалигини, дехљончиликни фаровонлик манбаи деб билган. Дехљончилик туфайли одамлар ўзларига ќаёт учун керакли ќамма нарсани оладилар. Далада ишлаш ќам сођлиљ учун фойдали (тоза ќаво), ќам наф келтиради деб ќисоблайди.
У раќбар ва ижрочилар мехнатини фарљлайди. Ижрочилар жисмоний меќнат билан шуђилланадилар. Бошљарув меќнати билан эркин одамлар, жисмоний мехнат билан эса љуллар банд бўлиши керак. Хўжалик фаолияти давомида фойдали буюмлар, яъни истеъмол љиймати яратилади. Љадимги Юнон ёзувчилари ичида Ксенофонт биринчи бўлиб меќнат таљсимотининг аќамиятини тушинди, кўпрољ ортиљча фойда олиш, "Хўжаликни бойитиш" учун љуллар талабини имкони борича камрољ љондиришни тавсия этган. У мехнат таљсимоти бозор кенглиги, маќсулотнинг алмашув љиймати билан истеъмол љиймати орасида узвий бођланиш борлигига эътибор берган. Пулнинг муомила воситасидан ташљари капитал сифатида жамђариш функциясини ќам тан олган.

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling