Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Download 488 Kb.
bet46/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

4. Самарали талаб назарияси
Ж.М.Кейнс "Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" асарида ўз тадљиљотларини классиклар назариясини, жумладан Сей љонуни танљид љилишдан ва самарали талаб назариясини исбот љилиб беришдан бошлади. Сей љонуни классиклар ўртасида тўђри эътироф этилган ва унга амал љилиб келинган. Бу љонунга кўра таклиф автоматик тарзда ўз талабини юзага келтиради. Ж.М.Кейнс эса унга љарши ялпи талаб ўз таклифини юзага келтириш ђоясини илгари суради ва ўзининг самарали талаб назариясини ишлаб чиљади.
Самарали талаб назариясига мувофиљ муайян миљдордаги маќсулот (ёки мехнат) таклифининг баќоси шуни билдирадики, у тадбиркорни ушбу маќсулот (ёки мехнат) миљдорини таклиф љилишга рађбарлантириш учун етарли ќисобланади. Ялпи талаб баќоси ва маќсулот (ёки мехнат) хажми ўртасидаги нисбат ялпи талаб функциясини билдиради. Маълумки, тадбиркор муайян миљдордаги маќсулотни сотгандан кейин даромад олишлари мумкин. Кутилаётган даромад ва маќсулот (ёки мехнат) ќажми ўртасидаги нисбат ялпи талаб функциясини билдиради. Агар муайян миљдордаги ишлаб чиљарилган маќсулот учун кўзда тутилган даромад ялпи талаб бахосидан ошиљ келса, унда тадбиркорлар янада кўпрољ фойда олиш маљсадида маќсулот миљдорини (ва иш билан бандликни) ортирадилар ва агар кутилаётган даромад таклиф баќосидан паст бўлса, у ќолда тадбиркорлар маќсулот миљдорини (ва иш билан бандликни) камайтирадилар. Фаљат кўзда тутилаётган даромад ва таклиф баќоси ўртасида тенглик бўлган шароитдагина оптимал ќолат юзага келади. Шунинг учун тадбиркорлар маќсулот ишлаб чиљаришни ушбу даражада ушлаб туришга интиладилар. Демак, тадбиркорлар учун љулай бўлган ишлаб чиљариш даражаси ялпи талаб функцияси билан ялпи таклиф функцияси кесишган нуљта билан белгиланади, Ушбу нуљтадаги ялпи талаб функциясининг љиймати самарали талабни билдиради.
Ж.М.Кейнс таълимоти бўйича, ишлаб чиљариш ва иш билан бандлик "самарали талаб" ўзгариши (динамикаси) билан аниљланади, у истеъмол харажатлари ва инвестицияларни ўз ичига олади, яъни миллий даромад миљдори ялпи харажатлар миљдори билан ифодаланади:

Y= C+I

Бу ерда: Y - миллий даромад;
С - истеъмол харажатлари;
I - ялпи инвестициялар.
Бунда Ж.М.Кейнс фойдаланилмаган ресурслар мавжуд бўлган шароитда баќолар ўзгарувчан эмас деб мушоќада љилади. Хусусан, мехнат бахоси ўзгармас деб љаралади - номинал иш ќаљи касаба уюшмаси ва бошља ижтимоий омиллар сабабли пасайиши мумкин эмас. Шу билан бир љаторда муаллиф бу ерда ишлаб чиљариш ресурсларидан унумли фойдаланиш имкониятларини очиб берганлиги тўђрисида љайд љилиб ўтади


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:

  • психологик љонун;

  • самарали талаб;

  • истеъмолга мойиллик;

  • жамђармага мойиллик;

  • фоизни тартиблаш;

  • императив режалаштириш;

  • жамђарма;

  • инвестиция;

  • акселератор;

  • мультипликатор;

  • солиљ сиёсати;

  • индекатив режалаштириш.



МАВЗУ БЎЙИЧА НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Ќозирги замон иљтисодий таълимотларнинг нечта йўналиши мавжуд?

  2. Институционализнинг асосий ђоялари нимадан иборат?

  3. Кейнсчиликнинг бошља таълимотлардан фарљи нима?

  4. Ж.М.Кейнснинг асосий асари љачон ёзилган?

  5. Мультипликатор ва акселератор тушинчаси нима ва у ким томонидан биринчи бор љўлланилган?

  6. Аралаш иљтисодиёт тушинчаси нима ва у ким томонидан биринчи бор љўлланилган?

  7. Кейнсчилар фикри бўйича давлат иљтисолиётда љандай ролни ўйнайди?

  8. Неоклассик йўналишнинг асосий ђоялари нима?


  9. Download 488 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling