Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Янги кейнсчилик, Унинг Ж.М.Кейнс


Download 488 Kb.
bet45/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

9.3. Янги кейнсчилик, Унинг Ж.М.Кейнс
љарашларидаги роли.
Ж.М.Кейнс ђоялари унинг издошлари томонидан давом эттирилди ва уч ољимга ажралди. Биз бу ољимларни кейнсчилик деб атаймиз. Биринчи, ўнг ва ўта реакцион ољим агрессив монополистларнинг манфаатини ќимоя љилади, љуроланишни, иљтисодиётни фашистик йўл билан тартибга солишни љўллайди. Иккинчи, либерал ољим монополия манфаатларини ќимоя љилади, аммо љуролланишни инкор этади. Учинчи ољим бўлган сўл кейнсчиликнинг асосий ђояси миллий даромадни тўђри таљсимлаш йўлидир, чунки бу талаб даражасига самарали таъсир этади. Бу ђоялар инглиз тадљиљотчиси Женни хоним Робинсоннинг "Капитал жамђарилиши" (1956) китобида ифода этилган. Унингча, мехнат унумдорлигининг ўсиши билан иш ќаљининг ошиши яратилган маќсулотни реализация љилишга ёрдам беради ва техник прогрессини рађбарлантиради. Бунда касаба уюшмаларининг роли катта бўлиши керак.
Германия фашистлари Кейнс ђояларини љўлладилар ва унинг китоби дарќол немис тилига таржима љилинди. Францияда тартибга солинадиган капитализм тарафдорлари пайдо бўлди. Улар ўз назарияларини "дирижизм" деб атадилар (мусиљадаги дирижерликни эсланг).
Кейнс таълимоти айниљса АЉШда катта шуќрат љозонди. Гарвард университети профессори А.Х.Хансен (1887-1975)нинг асарларида бу ољим ривожлантирилди ва дастлаб янги кейнсчилик, кейинрољ эса ортодоксал кейнсчилик деб аталди. Кейнс љоидалари асосан тўлиљ љабул љилинди, аммо масалан, Хансен томонидан стагнация назарияси билан тўлдирилди.
Хансеннинг фикрича, капитализм љийинчиликлари унинг ички љарама - љаршиликлари эмас, балки "ташљи импульслар"нинг сусайганлиги туфайлидир. Давлат ќаражатларини ўстириш учун солиљларни ошириш таклиф этилади, уларнинг фикрича иш ќаљининг 25-30 фоизи эмас, балки 60 фоизи солиљ сифатида олиниши, шунингдек "меъёрдаги инфляция" ќам таклиф этилади.
А.Хансен, К.Кларк ва бошљалар мультипликатор концепциясини тўлдирдилар. Мультипликаторлар таъсири кейинги љатор даврларда ќам бўлади, яъни узликсиз жараён деб љарадилар.
Янги кейнсчилар самарали талабдан ќам юљори кескин ўсишни тушинтиришга ќаракат љиладилар. Улар мультипликатор принципини акселерация принципи билан тўлдирдилар. Мультипликатор принципига кўра, инвестициянинг љандай ишлатилиши жуда муќим аќамиятга эга эмас, у иш билан бандликни таъминлаб, даромадни ошириши керак. Янги кейнсчилар эса инвестициянинг љандай ишлатилишига катта эътибор бериб, индустирлашган инвестиция тушинчасини киритдилар. Акселератор инвестиция ўсишининг даромад ўсишига, яъни инвестициядан кейинги ва ундан олдинги даромадларнинг фарљлари нисбати билан аниљланади.
Мультипликатор ва акселератор ђояларига асосланиб иљтисодиётнинг узликсиз ўсиш схемаси ишлаб чиљилди, унинг асосида давлатнинг капитал љўйилмалари ётади. Давлат бюджети капиталистик иљтисодиётда тартибга солинадиган бош механизм ќисобланади.
Солиљлар иљтисодиёт ўсганда ошади ва инљирозлар даврида камаяди. Давлат тўловлари эса аксинча, инљироз даврида ошади ва ўсиш даврида камаяди. Шу йўл билан Хансеннинг фикрича самарали талаб хажми меъёрлашади. Бунда хусусий капитал љўйилмаларини тартибга солиш ва давлат харажатларини шароитга љараб ўзгартириш чегаралари ќам белгиланади. Ўсиш даврида давлат харажатларини чеклаш, инљирозлар даврида уни ошириш ва шу йўл билан хусусий харажатларни компенсациялаш таклиф этилади, ќарбий иљтисод маљаталади, уни конъюктурани меъёрлашнинг энг яхши воситаси деб љаралади (АЉШда ќарбий харажатлар доим юљори бўлишига эътибор беринг).
ХХ асрнинг 40-йиллари Кейнс ђоялари Францияда ќам шуќрат љозонди. Кейнс ђояларини тўлалигича (Г.Ардан, П.Мендес-Франс) љабул љилганлар ќам бўлди. Баъзилар (Ф.Перру) ссуда фоизини тартибга солишини самарасиз деб ќисобладилар, бундан кўра иљтисодиётни режалаштириш таклиф этилди. Бунда давлат йўли билан тартибга солишни монополистик капиталнинг хусусий манфаатларига мослаштириш керак дейилади.
Француз олимлари императив ва индекатив режалаштиришни ажратишади. Императив режалар директив характерга эга (социалистик режалаштириш). Индекатив режалаштиришда режа маркази асосий маљсадларни белгилайди ва турли услублар билан тадбиркорларни маълум хатти - ќаракатларга йўналтиради. Улар фаљат давлат секторидаги корхоналар учун зарурий ќисобланади (Ќиндистон, Малайзия ва бошља бир љанча капиталистик мамлкатларда шу усул љўлланилади.) Узољ муддатли прогнозлар ва режалар тузиш кенг љўлланилмољда.
Кейнс услуби капитализмдаги иљтисодий инљирозларнинг олдини олишга љаратилган эди, аммо II жахон урушидан кейин АЉШ ва бошља мамлакатларда бу инљирозлар давом этди. 1948-49, 1953-54, 1957-58, 1960-61, 1967, 1969-71, 1974-75 ва 1981-82 йиллардаги ќамда бошља инљирозлар бу фикримизнинг далилидир.
Булар Кейнс таълимотини танљид љилиш учун асос бўлди. Масалан, С.Харриснинг фикрича, Кейнс барча љийинчиликларни ќисобга олмаган. Масалан, тўла бандликка эришиш ќаљида гап боради-ю, љандай љилиб уни доимо таъминлаш ќаљида таклиф йўљ, инфляциянинг энг катта даражаси ноаниљ, давлат љарзларининг чегараси ќам берилмаган.



Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling