Мактабгача таълим педагогикаси


Демак, ривожланиш кишидаги жисмоний, руҳий ва иж­

bet39/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

Демак, ривожланиш кишидаги жисмоний, руҳий ва иж­
тимоий жараён бўлиб у барча тўғри эгалланган миқдор
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва сифат ўзгаришларни ўз ичига олади. Жисмоний ри­
вожланиш бўйнинг ўсиши ва вазн, мускул кучининг ор­
тиши, сезги 
аъзоларининг мукаммаллашиши ҳаракат- 
ларни тўғри бошқара билиш ва шунга ўхшашлар билан 
боғлиқдир. Руҳий ривожланишда эса киши шахсидаги 
психик сифат ва белгиларнинг шакпланиши, эмоционал 
(ҳиссий) иродавий, бўлиш жараёнида муҳим ўзгаришлар 
юз беради.
Боланинг ижтимоий ривожланиши ижтимоий ҳаётда 
катнаша бошлаганда, унинг хулқида, теварак-атрофга 
бўлган муносабатида, айниқса, жамоа ишларида қатна- 
шишида намоён бўлади.
Боладаги 
мана 
шундай 
жисмоний 
ва 
руҳий 
ўзгаришларнинг юз беришида боланинг ривожланиши, 
яъни шахснинг шаклланишида биологик ва ижтимоий 
омил етакчи роль ўйнайди.
«Шахе» де ганда муайян жамиятнинг аъзоси тушу- 
нилади. Шахе бўлмоғи учун руҳий жиҳатдан тараққий 
этган ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқалардан 
фарқ қилиши лозим. Ҳар бир одам шахе сифатида тур­
лича намоён булади. У ўзининг характери, қизиқиши, 
қобилияти, ақлий ривожланганлик даражаси, эҳтиёжи 
ва меҳнат фаолиятига нисбатан шахсий муносабати би­
лан бошқалардан фарқ қилади. Булар шахснинг ўзига 
хос хусусиятлари бўлиб мазкур хусусиятлар ривожланиб 
маълум бир босқичга етсагина, у камол топган шахе си­
фатида намоён бўлади.
Демак, инсон ижтимоий мавжудот унга ижтимоий- 
иқтисодий қаёт шароитлари (муҳит) тарбия муҳим сана­

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling