O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
 
 


- 11 - 
I-SHO‘BA 
XALQ TA’LIMI XODIMLARINI UZLUKSIZ RIVOJLANTIRISHNING 
EHTIYOJLARGA ASOSLANGAN SAMARALI TIZIMINI JORIY ETISH: 
MUAMMO VA YECHIMLAR 
 
 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ОМИЛЛАРИНИНГ 
НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ 
И.Сираджев – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
Молия департаменти директори 
 
Таълим муассасаларига таъсир қиладиган турли хил бошқарув 
назариялари мавжуд. Классик бошқарув назарияларидан тортиб замонавий 
бошқарув назарияларигача бўлган кўплаб назариялар бошқа соҳалар сингари 
таълим муассасаларида ҳам ўзларининг аниқ таъсирини кўрсатди.
1
Классик 
ташкилий назарияда бошқарув (менежмент) асосан самарадорлик ва 
маҳсулдорликка эътибор бериб, ташкилотни белгиланган техник тартиб-
тамойиллар асосида ишлатишга ҳаракат қилди ва ташкилотнинг индивидуал ва 
ижтимоий муҳитини ҳисобга олмади. Неоклассик ташкилотлар назариясида 
ташкилотни хулқ-атвор фанлари ёрдамида бошқаришга ҳаракат қилинди ва 
одамлар 
(ишчи-ходим) 
орасидаги 
муносабатлар 
ҳамда 
норасмий 
ташкилотларга эътибор берилди. Тизим назариясининг ўртага чиқиши билан 
уни бошқарувда қўллаш йўлга қўйилди. Тизим назариясига кўра, бошқарув 
ташкилотдаги барча таркибий қисмларни (компонентлар ёки бирликларни) 
ўзаро боғлиқлигига урғу берган ҳолда, уларни мувофиқлаштириш ва бошқариш 
назарда тутилади. Ташкилотдаги битта компонентдаги ўзгариш бошқа барча 
компонентларга таъсир қилиши мумкин.
2
Замонавий бошқарувда ташкилотлар ўзгарувчан ва атроф-муҳитга 
мослашувчан очиқ тизим сифатида қаралиб, тизимнинг яхши ишлаши унинг 
қуйи тизимлари ва ён струтуралари билан биргаликда яхши ишлаши назарда 
тутилади. Тизим таркибидаги бир компонентнинг (бирликнинг) фаолиятида 
самарадорлик ва унумдорлик паст бўлса, бутун тизимни ривожланишини 
секинлаштиради ёки кутилган натижаларни бермайди. Таълим муассасаларида 
турли хил бўлинмаларни (масалан, мактаб бош дирекцияси, мактаб 
таркибидаги бўлимлар, тўгараклар) кичик тизим сифатида кўриб чиқиш 
мумкин. Ушбу бўлинмалар атрофидаги тизимлар билан соғлом алоқаларни 
ўрнатиш орқали ва ҳар бўлинма ўзаро келишган ҳолда аниқ мақсадларини 
умумий мақсадга хизмат қиладиган тарзда бажаришга ҳаракат қилишлари 
кутилади. 
1
Deal, T.E. and Peterson, K.D. The Leadership Paradox: Balancing Logic and Artistiry in Schools. San 
Fransisco:Jossey-Bass Inc. 1994. 
2
Kıvanç Bozkuş, School As A Social System. Sakarya University Journal of Education, 4/1 (Nisan /April 2014) ss. 49-
61. 


- 12 - 
Гецелс ва Губа 1950 йилларда мактабни ижтимоий тизим сифатида 
ўрганди. Ушбу модел мактаб тизимининг ишлашини ташкилий ва кадрлар 
ўлчовларига асосланган. 1980 йилларда мактабларнинг ташкилий хусусиятлари 
тўғрисида нафақат назарий даражада, балки ҳаётга тадбиқ қилиш соҳасида ҳам 
муҳим тадқиқот ишлари бажарилди. Ушбу тадқиқотлар илгари унчалик 
самарали бўлмаган ташкилий маданият, мотивация, трансформацион 
етакчилик, рамзий етакчилик каби тушунчаларни таълимни бошқаришнинг 
ташкилий фикр ўлчовига олиб келди.
1
Тез ўзгарувчан ташкилий назариялар ташкилотларнинг тузилиши ва 
функцияларида жиддий ўзгаришлар яратиши керак бўлади. Худди шу тарзда, 
ушбу назариялар асосида таълим муассасаларида бугун ва келажак эҳтиёжлари 
ва умидлари йўлида кучли менежерларни тайёрлаш зарурати пайдо бўлмоқда. 
Таълим муассасаларини бошқаришга қўйиладиган талаблар кўп. Таълим 
муассасаси бошқарувчиси - бу ходимлар ўртасида алоқа ўрнатиш, 
ўқитувчиларни мувофиқлаштириш, фаолиятини назорат қилиш ва охир-оқибат 
амалга оширилган барча тадбирларни баҳолаш орқали мактабда самарали ва 
муваффақиятли даражага, натижаларга эришишга ҳаракат қиладиган шахсдир. 
Бредесон Америка Қўшма Штатларида мактаб директорлари устидан олиб 
бориган тадқиқотида мактаб директорларининг ролларини санаб ўтади ва 
уларнинг энг муҳим вазифаларидан бири мактаб мақсадларига эришиш учун 
доимий қарор қабул қилиш механизмидан фойдаланиш эканлигини 
таъкидлайди.
2
Бредесон қарор қабул қилишда вазиятга тўғри баҳо беришга 
аҳамият қаратишни таъкидласада, қарор қабул қилишни чўзмаслик 
муҳимлигини илгари суради. Бредесоннинг ушбу тадқиқотининг яна бир муҳим 
жиҳати тадқиқот доирасида ўтказилган сўровномада мактаб директорларининг 
90 %и “менежмент дастурлари”ни тугатганлиги ва бу университетларда 
магистратура даражасига тенг эканлигини, аммо шундай бўлсада, бундан 
қониқмасдан маълум даврларда ўз соҳалари билан боғлиқ курсларда қатнашиш 
учун университетларга боришларини маълум қилган.
3
Албатта, Бредесон 
тадқиқоти умумийлик касб этмасада, мактаб директорлари мунтазам малака 
ошириш курсларида ўқиши ва/ёки ўқитилиши муҳим ўринга эга эканлиги 
шубҳасиздир.
Мактаб директорлари ҳақидаги шунга ўхшаш тадқиқот Петерсон 
томонидан олиб борилган. Петерсонга кўра, мактабдаги муваффақият учун агар 
бир кишини кўрсатиш керак бўлса, у ҳам ҳеч шубҳасиз мактаб директоридир.
4
Терренс Дил ва Кент Петерсон, мактаб директорини мактаб маданиятини 
яратувчи ва шакллантирувчи шахс деб ҳисоблайди.
5
Дарҳақиқат, мактаб 
маданияти мактаб директори ва ўринбосарларининг юриш-туриши, хатти-
1
Getzels, J. W., and Guba, E. G. Social behavior and the administrative process. The School Review, 1957, No 65(4), 
p. 423-441. Иқтибос манбаси: Kıvanç Bozkuş, ўша манба. 
2
Bredeson P. V., “An analysis of the metaphorical perspectives of school principals.” Educational Administration 
Quarterly, Vol. 21, 1985, p.38. 
3
Bredeson P. V., ўша манба. 
4
Peterson K.D., “The Principal’s Tasks”. The Administrator’s Notebook. Vol. 26, 1973, p.3. 
5
Deal T. E. and Peterson K.D., The Leadership Paradox: Balancing Logic and Artistiry in Schools. San Francisco: 
Jossey-Bass Inc., 1994, p. 28. 


- 13 - 
ҳаракати, билими ва касбий маҳоратлари асосида шаклланади. Мактабнинг 
диди, тозалиги ва шинамлиги мактабни бошқараётган инсонга ва унинг 
командасига боғлиқдир. Бу илмий ва амалий жиҳатдан кўп маротаба 
исботланган. Мактаб маданияти ўсиб келаётган ёшларнинг психологиясига, 
ижтимоий ҳаётига, билим олишига ва дарсларга қизиқиш уйғонишига ва 
дунёқарашига жуда катта таъсир қилиши ўз тасдиғини топган. Ушбу назарий 
қарашлардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бугунги кунда республика бўйича 
1400 дан ортиқ таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда
1
малакали 
ўқитувчиларни етишмаслигини инкор этмаган ҳолда, мактаб директорлари ва 
ўринбосарларининг фаолиятини, малакаси, дунёқараши, хатти-ҳаракати ва 
бошқариш қобилиятини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Агар 
муаммо мактаб директори ва ўринбосарларида бўлса, ҳар қандай малакали 
ўқитувчи у ерда самарали меҳнат фаолиятини юрита олмайди. Шу боис, ушбу 
жиҳатни ҳам, албатта инобатга олиш керак бўлади. Бу ҳолатда, мактаб 
директори ва ўринбосарларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш ёки 
лавозимларидан четлатиш чоралари кўрилиши мумкин. 
Бошқарувчини тавсифлашда одатда анъанавий бошқарувчи ва замонавий 
бошқарувчи сифатида иккига ажралади. Анъанавий бошқарувчи ҳақида гап 
кетганда, буйруқ берадиган, итоатга асосланган авторитар бошқарув тушунчаси 
ёдга тушади. Ушбу тушунчага кўра, маъмурият муваффақияти авторитарликга 
асосланади. Замонавий бошқарувчининг муваффақияти эса самарали ва 
унумдор ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган бўлади. Замонавий бошқарувчи 
нафақат мавжуд қадриятларни ва тартиб-тамойилларни кузатибгина қолмай, 
балки янгиларини яратадиган ва шу тариқа ташкилотнинг омон қолишини ва 
ишчи-ходимларининг ҳаётини яхшилайдиган кашфиётчидир.
2
Блейк ва Мутон томонидан “Манагериал Грид” (Менежмент панжараси) 
деб номланган бошқарув услублари модели бўйича бошқарувчиларнинг 
ҳусусиятларини фарқ қилувчи иккита ўлчов мавжуд. Ушбу ўлчовлардан бири 
бу бошқарувчилик хатти-ҳаракатларида инсонга йўналиш, иккинчиси ишлаб 
чиқаришга йўналтирилганликдир. Блейк ва Мутон ушбу икки ўлчамдаги турли 
хил комбинациялардан фойдаланган ҳолда беш хил бошқарув ҳаракати ҳақида 
ёзади:
3
1. Ҳам ўзи масъул бўлган ишларни бажаришда, ҳам қўл остидаги 
инсонларнинг истаклари ва эҳтиёжларини ҳисобга олишда жуда лоқайд бўлган 
бошқарувчилар; 
2. Ташкилот мақсадларига максимал даражада эришиш учун иш жойидаги 
барча шароит ва ресурсларни йўналтирадиган, лекин инсоннинг истаклари ва 
эҳтиёжларини қондириш ва уларни иш жойларида ҳурсанд қилиш учун ҳеч 
1
Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги, Републикадаги таълим даражаси юқори бўлмаган 
МАКТАБЛАР РЎЙХАТИ 
https://uzedu.uz/uploads/2021/03/maktablar-royxati.pdf
 (Маълумотга эришилган тарих: 
09.03.2021) 
2
Stephen J. Skripak, Management and Leadership. Chapter 7, Fundamentals of Business. Pamplin College of Business 
and Virginia Tech Libraries, 2016, p. 159-185. 
3
Иқтибос манбаси: Blake, R.R. and McCanse, A.A., ‘Leadership Dilemmas-Grid Solutions,’ Houston: Gulf 
Publishing 
Company, 
1991. 
The 
Blake 
Mouton 
Managerial 
Grid, 
https://www.mindtools.com/pages/article/newLDR_73.htm 


- 14 - 
қандай чоралар кўрмайдиган бошқарувчилар. Бундай бошқарувчилар 
“авторитар” деб аталади; 
3. Иш жойида инсоннинг истаклари ва эҳтиёжларини қондириш ва инсон 
баҳтини таъминлашга устувор аҳамият берадиган, аммо иш жойида ташкилот 
мақсадларига эришиш учун минимал бошқарув ташаббуслари ва хатти-
ҳаракатларини амалга оширадиган бошқарувчилар. Бундай бошқарувчилар 
“гуманитар” деб таърифланади; 
4. Ишчи-ходимларнинг истаклари ва эҳтиёжларини ўрта даражада 
қондирадиган ва шунга мувофиқ ташкилот фаолиятининг самарадорлигини 
ўрта даражада таъминлайдиган бошқарувчилар. Бундай бошқарувчилар “ўрта 
йўловчилар” деб номланади; 
5. Ташкилотдаги одамларнинг эҳтиёжлари ва истакларини максимал 
даражада бажарадиган ва шу билан бирга ташкилотнинг ўз мақсадларига 
максимал даражада эришишни таъминлайдиган тадбирларни амалга 
оширадиган бошқарувчилар. Ушбу бошқарувчилар “демократлар” деб 
таърифланади ва бу моделга мувофиқ идеал бошқарувчилардир. 
Мактаб директорларининг таълим сифатини яхшилаш ва муваффақиятли 
мактаб даражасига чиқаришдаги ўрнига қаратилган ишларда директорнинг 
маълумотлар ва статистикалардан самарали фойдаланиши муҳим аҳамият касб 
этишини илгари суради. Иллуминате Эдуcатион таълим технологиялари 
компаниясининг маълумотларига кўра, мактаб директорининг қарор қабул 
қилишда маълумот ва статистикаларга асосланиши, ҳисобдорликни 
шакллантириш орқали маълумотлар ва статистикалардан доим фойдаланиш ва 
маълумотлар базасини яхшилаб бориш маданиятини шакллантириш, 
маълумотларни таҳлил қилиш орқали меҳнат ва ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш устида ишларни йўлга қўйиш таълим сифатининг 
ошиши ва мактаб муваффақиятида катта рол ўйнайди.
1
Юқорида кўриб чиққанимиз таълим муассасаларининг бошқарувида 
муҳим бўлган омиллар, аввало тизимли бошқарув шаклига асосланиши, таълим 
сифатини яхшилашда, мактаб муваффақиятида муҳим аҳамият касб этади. 
Мактаб директорининг юқорида келтириб ўтилган ҳислатлари мактаб 
самарадорлиги ва ўқувчиларнинг билим олишида ва ўқитувчиларни касбга 
бўлган қизиқиш ва ёндашувидаги ривожланишларида катта рол ўйнаши 
шубҳасиздир. Шу билан биргаликда, баъзи тадқиқотларда мактаб сифатини ва 
муваффақиятини оширишдаги анъанавий ёндашувлар ўрнига, ностандарт 
талабларни ва ёндашувларни илгари сурмоқда. Шундай таълим ёзувчиларидан 
Кен Робинсон ва Лу Ароника бўлиб, ушбу олимларнинг фикрича, дунёдаги 
мавжуд таълим тизими 19 аср саноат инқилоби натижасида пайдо бўлди. Ўтган 
150 йиллик даврда дунёда жуда кўплаб ишлаб чиқаришда ўзгаришлар юз берган 
бўлсада, умумий таълим тизими ҳали ҳам эскирган завод машиналарга хизмат 
кўрсатиш учун мос бўлган мутахассисларнинг ишлаб чиқаришга 
йўналтирилган. Олимларни таъкидлашича, мактаб хизмат кўрсатиш ва бизнесга 
1
Chris Balow. Six Steps for School Leaders to Use Data Effectively. June 8th, 2017. Illuminate Education. 
https://www.illuminateed.com/blog/2017/06/six-steps-school-leaders-use-data-effectively/


- 15 - 
айланиши билан бирга асосий мақсади бўлган онг ва қалбни бойитиш, одамни 
ўз йўлини топишга ёрдам бериш ва бошқалар билан мулоқат қилишни 
ўргантишни унутган.
1
Таълим тизими ва таълим сиёсатини ўзгартириш 
борасидаги баҳс-мунозара жуда кўп. Лекин, ҳар бирида таълим бошқарувининг 
аҳамияти ўзгаришсиз буюкдир. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling