Тадқиқотнинг предмети; педагогик технология асосида замонавий ўқитишнинг мазмуни, шакл ва методлари;
Тадқиқотнинг вазифалари:
1. Ўқув жараёнида тригонеметрия элементлари бўлимини тахлил этиш ва мисоллар орқали асослаш;
2. Функицялар хақида умумий тушунчаларни та.лим тизимига самарали жорий этиш ва фойдаланиш методларини ишлаб чиқиш;
3. Тригонеметрия элементлари бўлимини ўрганиш усулларини кўрсатиш;
4. Олимпиада ва тест синовларидаги тригинометрик функциялардан намуналар;
Тадқиқотнинг методологик асоси: Шарқ мутафаккирларининг таълимотлари, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг мазмунини белгилаб берувчи директив-меъёрий ҳужжатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни щамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан илгари сурилган ғоялардан иборат.
Тадқиқот жараёнида қуйидаги методлардан фойдаланилди. Мазкур мавзута оид фалсафий, социологик, педагогик, психологик адабиётларни ўрганиш ва тахлил қилиш;
- Янги педагогик технологияга оид педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш. Кузатиш, суҳбат, тест, анкета сўровномалари, тренинг, тарихийлик, мустақил ишлаш, педагогик тажриба ва синов ишлари.
БМИнинг тузилиши ва ҳажми.
БМИ кириш, 2 та боб, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан ташкил топган.
Ишнинг амалий ахамяти
1. Тригонеметрик функцияларни ўрганиш усулларини таклиф этилган тамойиллардан математика курсини ўқитишда фойдаланишлари мумкин.
2. БМИдан академик литцейларда, умумий ўрта мактабларда ва олий ўқув юртларида махсус фанлар курсини ўқитишда фойдаланиш мумкин.
1.1.Функция таърифи. Функциянинг берилиш усуллари.
Функция графиги. Функциянинг жуфт ва токлиги.
Бизга X ва Y тупламлар берилган булсин, мос х ва у уларнинг элементлари булсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |