Мавзу – 10 Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация хусусиятлари Режа


Download 366.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana06.05.2023
Hajmi366.14 Kb.
#1435594
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
10-мавзу




Мавзу – 10 
Мавзу: Бошқарув психологиясида маданиятлараро коммуникация 
хусусиятлари
Режа: 
1. Амалий мулоқотнинг миллий ўзига хос жиҳатлари.  
2. Европа амалий маданияти.  
3. Шимолий Америка амалий маданияти.  
4. Шарқ ва Араб мамлакатлари амалий маданияти. 
Амалий мулоқотнинг миллий ўзига хос жиҳатлари 
Ҳар бир халқ ўз урф-одатлари, анъаналари, маданияти, сиёсий ва давлат 
тузумига эга. Маданият тараққиёти жиҳатидан мулоқотнинг миллий 
услубларини ўзаро бир-бирига киришишига алоқадор музокаралар ва 
жараёнларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Амалий иш этикети ва 
амалий этиканинг ўзига хос хусусиятлари замирида нафақат анъаналар, балки 
миллий характерга хос бўлган жиҳатлари ҳам ётади. Амалий мулоқотнинг 
миллий хусусиятларини билмаслик ҳамкорларда музокара чоғида ҳам, у ёки 
бу лойиҳани биргаликда амалга оширишда ҳам ёқимсиз, истаксиз ҳолатни 
юзага келтиради. 
Бизнес иқтисодий-ахлоқий асосда юритилади. Тижоратда умумий қабул 
қилинган қоидалар бузилишига йўл қўйиб бўлмайди. 
Инсофлилик тадбиркорнинг ташриф қоғози бўла олади. 
Тадбиркорликда самарали иш кўришнинг асосий кўрсаткичи – амалдаги 
натижалар: даромад олиш, ўз касбидан қониқиш, жамиятда, ҳамкорлар 
орасида ижобий мавқега эришиш, ширкат ёки корхонанинг мустаҳкамлиги 
учун маблағ жамғармасини яратиш ҳисобланади. 
Швед ишбилармонлари бизнесда муваффақият қозониш учун бир неча 
хорижий тилларни, биринчи навбатда – инглиз ва немис тилларини эгаллашга 
ҳаракат қиладилар. 
Чет элга жўнаш тараддудида бўлсангиз, жуда бўлмаганда, ўзингиз 
бораётган мамлакатнинг миллий урф-одатлари ва анъаналари, ўзига хос 
хусусиятлари билан танишиб қўйсангиз фойдадан холи бўлмайди. Масалан, 
музокараларни ташкил этиш ва олиб боришда италян бизнесменлари амалий 
этиканинг асосий қоидаларига риоя этишда ўзларига етгунча таъсирчан 
эканликларини унутмаслик зарур. Қувайтда тунги клублар йўқ. 
Америкаликлар хизмат хоналарининг эшиклари очиқ бўлишини одатий ҳол 
деб қабул қилишса, немислар буни бориб турган тартибсизлик деб 
ҳисоблашади. Америкаликлар, японлар ҳамма нарса кафтдагидай яққол 
кўриниб турган кенг хоналарда ишлашга ўрганган бўлишса, немислар эшикни 
ёпиб, ихчам хоналарда ишлашни маъқул кўришади. Америкалик ёки италян 
ишбилармоннинг баланд овозда гапиришини инглиз киши тарбиясизлик деб 
тушуниши табиий. 
Швецияда ҳамкор бўлган одам то ўзини таништирмагунча, исмини айтиб 
чақирмайдилар. Италия, Анголада ташриф қоғозидан кам фойдаланилади. 
Колумбияда эса ташриф қоғозини ҳаттоки швейцарга ҳам бериб 



кетаверишади. Исроилда ишбилармонлар кечки овқатга таклиф этилади. 
Исроилликлар ишга оид гапларни дастурхон атрофида ўтирганларича 
муҳокама қиладилар, венгерлар эса бу ҳақда – офисда гаплашиб қўяқоладилар. 
Музокараларда венгер иштирокчиси деярли ўзини асилзодалардай тутади ва 
майда-чуйда ишларда савдолашишни ўзига эп кўрмайди. Финлар аксарият 
амалий масалаларни ресторан ёки сауна ҳаммомида ҳал қиладилар. 
Норвегияда ҳурматли меҳмон қабул чоғи беканинг ўнг томонида ўтиради. 
Хитойда эса азиз меҳмон таомга биринчи бўлиб қўл узатади ва биринчи бўлиб 
столдан туради. 
Амалий доиралар вакиллари фақатгина этикет қоидаларини яхши билиб 
қолмасдан, балки ўз фаолиятларида сўзсиз риоя қилишлари керак бўлади. 

Download 366.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling