Режа: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси


Download 82 Kb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi82 Kb.
#1505617
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
маъруза


Мавзу: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар
Режа:

  1. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси

  2. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари.

  3. Бош деликт тамойили.

  4. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар турлари




  1. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчаси

Мазкур тушунча бевосита, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунинг-дек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қоплани-ши лозимлиги тарзда ФКнинг 985-модцасида ўз ифодасини топган. Мазкур меъёрдан зарар етказган шахснинг етказилган зарарни тўлиқ қоплаш мажбурияти ҳамда жабрланувчининг етказилган зарарни қоплашни талаб килиш ҳуқуқи мавжудлигини англаш мумкин. Бу эса ўз навбатида мажбуриятнинг анъанавий тузилиши (конструкцияси) — кредитор ва қарздор муносабатлари мавжудлигини билдиради. Мазкур ҳолатда зарар етказувчи — қарздор ҳисобланса, жабрланувчи (мулкига, ҳаёти ёки соғлиғига зарар етган шахс) — кредитор ҳисобланади. Шу билан бирга, зарар етказилганда жабрланувчининг талаб қилиши ҳуқуқи зарар етказувчи учун мажбурият сифатида намоён бўлади.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ, шахс (жисмоний ёки юридик шахс)нинг ҳаёти ва соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказган шахс етказилган зарар тўлиқ қоплаш мажбуриятини олади, жабрланувчи эса ўзига етказилган зарар қоп-лашни талаб килиши ҳуқуқига эга бўлади.
Таъкидлаш лозимки, кишиларнинг бир-бири билан доимий равишда ўзаро муносабатларида баъзан уларнинг моддий ёки номоддий манфаатларига зарар етиш оқибатлари келиб чиқади. Бу зарарлар турли тасодифлар, эҳтиётсизлик, қасд орқали, табий офатлар натижасида юзага келади. Шундай ҳолатда етказилган зарар ким томонидан тўланиши (зарар етказилган шахс ёки жабрланган шахс ёхуд учинчи шахслар томонидан) масаласи юзага келади. Ҳозирги вақтда юридик ва жисмоний шахслар кутилмаган зарарлардан ҳимояланиш мақсадида суғурта хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳар доим ҳам вақтида суғурта хизматидан фойдаланишнинг иложи бўлавермайди. Натижада, кутилмаган зарар келиб чиқади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, суғурта товони ҳар доим ҳам етказилган зарарни тўлиқ қоплай олмайди. Шу сабабли, етказилган зарарни бир ҳуқуқий институт ёрдамида тартибга солишнинг иложи йўқ. Мазкур муносабатларни тартибга солишда зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбурият институти асосий ўринга эга бўлади. Фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятларнинг бу тури — деликт мажбуриятлар, деб ҳам аталади.
Деликт мажбуриятларининг ҳуқукий табиатини аниқлашда, мажбуриятнинг мазкур турини фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тушунчаси билан ўзаро нисбатини белгилаш алоҳида аҳамият касб этади. Ҳуқуқий адабиётларда «зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбурият» ва «зарар етказганлик учун жавобгарлик тушунчалари» айни тушунчалар сифатида қўлланилади ҳамда «жавобгарлик» тушунчаси бу ҳолатда асосий ўринни эгаллайди. Мазкур ҳолат ФКнинг 57-бобида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, ушбу боб «Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар» деб номланса, бобнинг биринчи моддаси (ФКнинг 985-моддаси) зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асосларига бағишланади. Шу билан бирга кейинги моддаларда ҳам асосан «мажбурият» тушун-часи эмас, «жавобгарлик» тушунчаси кўлланилади. Бу эса ушбу тушунчалар ўртасида қарама-қаршилик мавжуд эмаслигини, уларнинг узвий боғлиқлигини англатади3.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling