3-мавзу. “Молиявий математика” фанининг асослари. Фоизлар фоизлар. Тўловлар оқими. Ренталар


Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикалари


Download 0.65 Mb.
bet10/14
Sana29.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1305817
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3- маъруза

Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикалари
Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикаси - жамғарма пул маблағи ва таянч пул миқдоридан иборат. Бу характеристикаларнинг ҳар бири сонлардан ташкил топган.
Тўловлар оқимининг жамғарма пул маблағи (S), бу рента охиридаги тўловлар оқими ҳадларининг процентлари билан йиғиндисидан иборат.
Тўловлар оқимининг таянч пул миқдори (А), бу тўловлар оқимининг дисконтирланган бошланғич миқдорларига мос ҳадлари йиғиндисидан иборат.
Юқорида кўрсатилган пул маблағларини тўлаш ёки қабул қилиш тенг вақт оралиқларида бажарилади.
Молиявий ренталар кўриб чиқилаётганда, қуйидаги категориялардан фойдаланилади:

  • рента ҳади (R) — алоҳида тўловнинг миқдори;

  • рента даври (t) — рента ҳадлари орасидаги вақт интервали;

  • рента муддати (n) — рента бошланишидан охиригача бўлган вақт;

  • процент ставка (iрентани ташкил қиладиган тўловларни жамғариш учун қўлланиладиган ставка.

Тўловлар оқимларининг турига қараб, молиявий келишув шартлари кўп қиррали бўлади. Молиявий ренталар қуйидаги сифат белгилари билан классификацияланади:

  • ренталарни бўлиб тўлаш, бунда рента даври 1 йилдан кам ёки 1 йилдан кўп, яъни р марта бўлиб тўлаш (р-йил давомидаги тўловлар сони) дан иборат бўлади.

  • Процентларни ҳисоблаш сонига қараб фарқланади:

    • йилда, 1 марта процент ҳисоб бажарилади;

    • йилда, m марта процент ҳисоб бажарилади;

    • узлуксиз ренталар, тўлов ёки уcтама процент тез-тез (маcалан, бир ҳафтада) амалга оширилади.

  • Ренталар ҳадларининг миқдорига қараб фарқланади:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling