Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти
Download 1.73 Mb.
|
Антиплиагат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Инглиз тилида «tongue» концептига оид афаризмларнинг лингвокультурологик хусусиятлари
Инглиз “tongue” концептининг мақолларда қўлланишининг статистик ҳолати
Юқорида айтиб ўтилган тематик семантик гуруҳларда тил инсоннинг алоқа-аралашуви, оламни билиш воситаси сифатида тан олинган. Тил нафақат маълум миллат вакиллари ўртасида алоқа воситаси, балки уларнинг орзу-истаклари, мақсад-муродлари, яшаш тарзи, интелектуал салоҳиятининг ўзида акс этувчи индикатор ва ривожлантирувчи омилдир. Ушбу тадқиқот учун тўпланган паремиологик бирликлар нафақат тилнинг ижобий таъсири, балки тилнинг инсон қалбига салбий таъсирини ҳам кўрсатади. Лексемалар билан боғлиқ баъзи мақолларда тил яхши сўзларни муросага келтириш, сўзларни бузмаслик, уларнинг қадр-қимматини тушуниш ва одамларни рози қилиш учун ишлатиш тавсия этилади. 3.2. Инглиз тилида «tongue» концептига оид афаризмларнинг лингвокультурологик хусусиятлари Афоризмлар, мақоллар билан бир қаторда, халқ ҳикматининг бадиий умумлашмаси бўлиб, халқ тафаккурининг турли томонларини ифодалайди. Афоризмлар мустақил жанр сифатида учрайди, лекин улар одатда афористик бўлмаган контекстга “киритилган” ҳам бўлиши мумкин [Сурков 1962: 366]. Афоризмларнинг асосий хусусиятлари, яъни фалсафий, дефинитивлиги, семантик тоифаларнинг умумлаштирилган характери, сўзнинг композицион қурилишида табиий равишда акс этади. Бундай микротекст, бошқа гномик бирликларга қараганда, буюк шахслар томонидан "хаётий тажриба маҳсули" деб ҳам аталади. Бунда муаллиф баёнотни субъектив дунёқарашдан воз кечиб, ўқувчининг шунчаки самимий фикрлашга тайёр формулани олиб келади: Euch is the residue of design: Bi Rickey Library is thought in cold storage: Lord Samueh Бадиий ва стилистик воситалар билан биргаликда афоризмларнинг композицион хусусиятлари, тилнинг гномик маънодаги сўзларини улар учун мажбурий хусусият — ноанъанавийлик билан таъминлайди. Илмий изланиш жараёни биз инглиз тилидаги “tongue” концептига оид афоризмлар қуйидаги стилистик воситалар жуда кўп ишлатилиши гувохи бўлдик. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling