Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Аристотел биринчи бўлиб, қаднмги дунё ахлоқида инсон


Download 304.91 Kb.
bet27/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Аристотел биринчи бўлиб, қаднмги дунё ахлоқида инсон хулқининг тизимини тадқиқ қягши. У амалиётта мурожаат қилиб, ирода эркинлиги масаласини қўяди. Инсоннинг барча хагти-ҳаракатларини аниқиаб, улар эркин, мажбурий ва аралашган бўлали, дейди. Арисготел эркин ҳаракатнинг келиб чиқиш та-рихини ўрганади. Ҳаракат тамойили инсоннинг ўзидадир. Шун-га кўра, инсоннинг хатти-ҳаракатларини мақташ ёки қоралаш ^гумкин, дейди у.
Мақсад маълум турнинг фаолияти ски предметилир, ирола эса мақсадга интилишликдир. Ирода ва мақсадни Аристотсл шундай боғлайди- Аристотел учун ирода эркинлигининг худуд-ларини тадқиқ этиш ниҳоятда муҳим.
Кишилар яхшилик ва ҳузур-ҳаловат тушунчаларини ўзлари-нинг ҳаёт тарзларига қараб белгилайдилар. Қўпол ва Ш1мсиз омма яхшилик ва ҳузур-ҳаловатни кайф-сафода кўради к» шу нинг учун ҳаётларини кайф-сафода ўтказадилар. Илмли ва фао-лиятли кишилар олий бахтни сиёсий фаолиятиинт мақсади каби обрўда деб биладилар. Доно учун ҳуз>р-ҳаловат кузатувчилик фаолиятидир. Фаолият орқали, характерга таъсир кўрсатиш ор-қали мақсад танлашда билвосита, яъни шахснинг маънавий гараққистига таъсир ўтказиш мумкин. Узоқни кўзлаган сиёсат-донлар доимо тарбияга эътибор бсриб келганлари бежиз эмас.
Аристотсл инсон одобини таҳлил қилишни тугатар экан ахлоқий ҳақиқат нима ва унинг мезони қанақа, деган саволга жавоб беради. У Платоннинг ахлоқий абсолютизмини қабул қилмайди, чунки Платон ҳақиқий фаровонликнинг мезони ғай-риинсоний абадий юяда, деб билган. Шунингдек, софистлар-нинг релятивистик ахчоқи (нисбий ахлоқ)га қарши чиқади. Улар-нинт фикрича, ҳар бир кишининг мақсади уша нима бахтли кўринишидадир. Софистлар ҳақиқий бахтни эҳтимолий бахтлан фарқ қиладиган мезони йўқ, дейишади. Аристотелнииг фикри-ча эса, ҳақиқий бахтни англаш маънавий юксак, тўғри фикр-ловчи кишига тааллуқлидир. Ҳар бир инсоннинг гўзаллик ва ёқимлилик гўғриснда тасаввури бор. Бунда маънавий камол тои-ган инсоннинг буюк ютуғи кўриниб турибди. Файласуф ҳар бир алоҳида олинган шароитда ҳақиқатни топади. Бу унинг мезони ва қонуни ҳисобланади.
Маънавий баркамол ипсон ақп билан фазилат бирлигига амал қиладиган кишидир. Фазилат йнсоннинг қулга киритган сифатидир. Жоннинг комил қисми қанчалик юксак бўлса, фа-зилатлар ҳам шунчалик юқори бўлади. Инсоннинг энг мукам-мал ва ўзига хос жоц қисми оқил жондир. Ақлни инсон белги-ламайди, балки ақл инсонни белгилайди. Фақат ақл ҳузур-ҳаловат ва азоб-уқубатни бир-биридан ажратади, эҳтиросларни тияди, ёмон одатларнинг ривожланишига йўл қўймайди. Фақат ақлли ва фазилатли киши ҳурматнинг энг олий даражасига лойиқ. Бунда лаззатланиш, фойда орттириш эмас, балки ҳам-фикрлик, ҳурмат ва муҳаббат бирдан-бир асосдир. Аристотел ахлоқдан сиёсатга ўтишни амалий масаланинг қўйилишига боғ-лиқ, дейди. Инсоннинг яхши бўлишига биргина фаннинг ўзи етарли эмас. Фан таъсирида азалдан одат тусига кириб қол1-ан нарсаларни ўз^артириш мумкин эмас ёки ўзгартирмоқчи бўлса ҳам осон бўлмайди.
Одатларни нима ўзшртириши мумкин? Баъзилар кишилар-нинг яхши бўлиши улариинг табиатидан, дейишса, иккинчи-лари эса — одатдан, учинчилари эса таълим-тарбиядан, деб биладилар. Биринчиси бизишн ҳуқуқимизда, кейишилари эса одатларига кўра, ҳузур-ҳаловат қилишлари орқали бўлади. Ин-сон яхшиликка сезгир бўлмоғи учун жуда ёшлигиданоқ кс-ракли одат ва тажрибани тўплаши лозим. Агарда жамиягда т-гишли қонунлар мавжуд бўлса, унда гўғри тарбия амалга оши-ши мумкин. Маълумки, самарали ижтимоий тарбия учун яхши қонунлзр зарурдир. Сиёсат айнан яхши қонунлар чиқариш, давлатни бошқаришнинг энг яхши тузилиши билан шуғудяа-нади.
Аристотелнинг ахлоқий таълимотига якун ясаб, шуни ай-тиш мумкинки, унда Демокрит ва Плагонгача бўлган қадимги ахлоқий фикрлар умумлашган. Юнон мутафаккирлари ўз ахло-қий назарияларини еяр экзнлар, қатор маънавий-ахлоқий ма-салаларни чуқурлаштиришар ва ривожлантиришар ёки уларни биринчи бўлиб, ўзлари кўтариб чиқар эканлар, ҳаётий змалиётга реалистик нуқтаи назарлан қарашларининг кбнглип* маълум даражада Платоннинг диний-мистик характерлаги ахлоқий таъ-лимотларини, софистларнииг ахлоқий релятивизмини енгиина муваффяқ бўлдилар.
Ахлоқнинг муҳим масалаларини ҳал этишда қадимий қо^гу-сий аллома гоҳ Демокрит руҳида, гоҳ Платон билан баҳс-муно-зара олиб боришни таклиф этали. Фазилатлар туғма эмас, улар жоннинг қўлга киритилган сифатилир, инсоннинг маънавий бой бўлиши давлат тузуми ва тарбиянинг мос келишига боғлиқ. Лекин хусусий тарбия эмас, ижтимоий тарбия алоҳида аҳами-ятга эга. Фазилатли ҳаёт ердаги фаровонликка интилувчи инсо-ний ҳаётдир.
Аристотелнинг кўпгина фикрлари шу даражада теран ва ҳаққоний бўлиб чиқадики, кейинчалик турли даврдаги ахлоқ назариётчилари унга мурожаат қиладилар. Буюк инсон мута-фэккирнинг нафақат фалсафий таълимотида, балки ахлоқий қарашларида ҳам биз диалектиканинг тирик куртакларини, ақл кучига содда ишонч, билишнинг объектив ҳақиқатлигининг куч-қудратини кўрамиз. Шу билан бирга Аристотелнинг қараш-ларида унинг тарихиЙ чскланганлигини ҳам кўришимиз мум-кин. У ўз сиёсий қарашлари билан монархия тузумининг та-рафдори бўлган. Қул ахлокдан ташқарида, деган фикри кўттчи-ликка хуш келмайди.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling