O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
 
Аdabiyotlar: 
1. Sh.Mirziyoyev. Milliy taraqqiyot yo‘limizni qat’iyat bilan davom ettirib, yangi bosqichga 
ko‘taramiz. Asarlar ,1-jild. T, “O‘zbekiston”, 2017, 516-b. 
2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga 
Murojaatnomasi. “Yangi O‘zbekiston”, 2020-yil 25-yanvar. 
3. R. Ishmuxamedov, M.Yuldashev. Ta’lim va tarbiyada innovatsion pedagogik 
texnologiyalar. T, 2013, 10-b. 


- 117 - 
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ 
ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК 
АСОСЛАРИ
Д.М.Хакимова – А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти етакчи 
илмий ходими, П.ф.ф.д.(PhD) 
 
Аннотация. Мақолада ўқитувчи касбий фаолиятини аттестациядан 
ўтказишнинг жаҳон тажрибасини таҳлил қилиш асосида ўқитувчиларни 
аттестациядан 
ўтказиш 
мазмунини 
янгилаш 
ва 
тартибларини 
такомиллаштириш шартлари келтирилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги
4963-сон “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб 
қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш 
чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори халқ таълими соҳасида фаолият 
кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта 
таълимнинг илмий асосларини яратиш мақсадини кўзда тутади [1].
Ушбу мақсадлар маълум маънода халқ таълими педагог ходимларини 
аттестациядан ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини янгилаш ва кенгайтириш, 
касбий стандартларни такомиллаштириш заруратини ҳам белгилаб беради. 
Илмий-педагогик нуқтаи назардан аттестация ўқитувчиларни касбий 
шакллантириш ва ривожлантириш учун ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат 
қилади. Илмий адабиётларда аттестация кўпинча расмий функцияларга 
тегишли бўлиб, унинг педагогик имкониятларини баҳолайди. Масалан, 
аттестацияга ходимнинг малакаси, билим даражаси, унинг қобилиятлари, 
ишбилармонлиги ёки бошқа фазилатлари ҳақида мулоҳазаларини аниқлаш 
механизми сифатида қаралади.
Концепциянинг услубий асосини компетенция ва тизимли-фаолият 
ёндашувларига асосланганлиги ташкил этади. Компетенциявий ёндашув 
ўқитувчиларнинг маълум фаолиятларда мавжуд билим ва кўникмаларидан 
самарали фойдаланиш қобилиятига қаратилган. Касб стандартлари 
терминологиясига кўра, аттестация доирасида баҳолаш объекти - бу тегишли 
меҳнат ҳаракатларининг асоси бўлган педагог ходимларнинг билим ва 
кўникмаларидан иборат. Аттестациядан ўтказиш тартибларининг чекланган 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчиларнинг билим ва кўникмалари 
хусусиятини ўрганишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу концепция педагог ходимларнинг баҳоланадиган билим ва 
кўникмалари мавҳум эмас деган қоидага асосланади, булар ўқитувчиларнинг 
касбий фаолиятига мос равишда киритилган ва унда белгиланган вазифалар ҳал 
этилишини таъминлайди.
2019 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
392-сон қарорида педагог кадрлар аттестацияси икки босқичда ўтказилиши 
белгиланган бўлиб, булар: 


- 118 - 
- биринчи босқичда – аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича 
малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги 
эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади; 
- иккинчи босқичда – аттестация комиссиялари эксперт гуруҳи томонидан 
ўрганилган биринчи босқич натижаларини таҳлил қилади, аттестация 
жараёнида тўпланган ҳужжатлар жамланмасини (портфолиосини) ўрганади ва 
педагог кадрни малака тоифасида (лавозимида) қолдириш ёки бошқа тоифа 
(лавозим) бериш тўғрисида қарор қабул қилади [2]. 
Шу асосда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш мазмунини янгилаш ва 
уни амалга ошириш тартибларини такомиллаштиришда қуйидаги шартларни 
таклиф қилиш мумкин: а) касбий стандартларни қўллаш асосида 
ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги даражасига қўйиладиган янги 
талабларни ҳисобга олиш; б) таълим сифатини баҳолаш ва таълим сифатини 
мустақил баҳолашнинг ички тизим механизмларидан фойдаланган ҳолда 
аттестациядан ўтадиган талабгорларнинг касбий фаолияти натижалари 
тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш; в) биринчи ва олий малака 
тоифаларига мувофиқлиги бўйича аттестациядан ўтаётган шахсларнинг касбий 
фаолияти натижаларини баҳолашда экспертлар фикрини мувофиқлаштириш; д) 
ахборот технологиялари ресурслари (ахборот портали) дан фойдаланиш 
ўқитувчининг касбий фаолияти натижалари ҳақида тизимлаштирилган 
маълумотларни тўплаш ва таълим муносабатлари иштирокчилари томонидан 
ушбу натижалар сифатини мустақил баҳолашни ташкил этиш. 
Ушбу концепция аттестация мазмунини янгилаш ва уни амалга ошириш 
тартибини 
такомиллаштириш 
истиқболлари 
аттестациядан 
ўтаётган 
ўқитувчига қўйиладиган талабларни ошириш ва мураккаблаштиришга эмас, 
балки, ўқитувчининг аттестацияга тайёргарлик кўриш ва ўтишида ўз 
фаолиятини тизимлаштиришга қаратилган. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling