4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet1/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив


4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши


Режа:

  1. Умумий фаровонлик давлати концепциясининг ривожланиш йўналишлари. Эспинг-Андерсен ёндашуви

  2. Умумий фаровонлик давлати моделларини тузишга ёндашувларнинг хилма-хиллиги (ХХ асрнинг иккинчи ярми – XIX асрнинг биринчи ўн йиллиги)

  3. Умумий фаровонлик давлатини таснифлашнинг таққослама таҳлили (ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI асрнинг биринчи ўн йиллиги)



  1. Умумий фаровонлик давлати концепциясининг ривожланиш йўналишлари. Эспинг-Андерсен ёндашуви.

1990 йилда Г.Эспинг-Андерсоннинг “Фаровонлик капитализми уч дунёси”1 номли китоби нашрдан чиқади. Унинг ютуғи тўпланган назарий материални тизимлаштириш ва етарли асосларда ажратилган ижтимоий сиёсат уч моделининг таклиф қилиниши бўлди2.


Госта Эспинг-Андерсон 1947 йилда Германияда туғилган. Копингаген университетида ва PhD даражасини олган Мидисондаги Висконсинский университетида демография, иқтисодиёт ва социологияни ўрганди. Илмий қизиқишлари соҳаси: замонавий ижтимоий сиёсат, ижтимоий стратификация масалалари. Ҳозирги вақтда Помпей Фабра университети (Испания, Барселона) социология фанлари профессори. Бу ерда ишлагунга қадар Гарвард, Тренто, Италияда Европа университетларида дарс берди. Асосий нашрлари: “Фаровонлик капитализми уч дунёси”, “Юқори даражада индустрлашган иқтисодиётнинг ижтимоий асослари”. Санъат ва фанлар Британия ва Америка академиялари аъзоси.
Умумий фаровонлик давлати турларини тузишда Эспинг-Андерсон турли мамлакатларда ижтимоий сиёсат маълум ичдан боғлиқ тамойиллар атрофида қурилиб, адолатли жамият концепцияси ҳам уларга асосланди: давлат аралашувининг табиати, ижтимоий гуруҳларнинг табақалашуви ҳамда неъматларнинг бозор ва бюрократик тақсимланиши ўртасидаги нисбат. Эспинг-Андерсон назариясида охирги омил “декоммодификация” (de-commodification) тушунчаси билан белгиланади.
Фаровонлик давлати асосий турларини фарқлаш учун Эспинг-Андерсон қуйидаги кўрсаткичларни таклиф қилади: давлат аралашуви (интервенция); жамият стратификацияси (даромадлар бўйича табақалашув); декоммодификация даражаси (ижтимоий ҳуқуқлар даражаси).
Ушбу кўрсаткичлар асосида олим фаровонлик давлатининг уч турини ажратади: 1) либерал (америкача); 2) консерватив-корпоратив; 3) ижтимоий-демократик3.


Умумий фаровонлик давлати турларининг тавсифи


Либерал тури нисбатан паст декоммодификация даражаси, даромади бўйича аҳолининг юқори табақалашув даражаси ва давлат аралашуви бўлиб, бевосита ижтимоий таъминот тақдим этишга қараганда, кўпроқ бозор тартибга солиши унинг учун хосдир. Либерал моделда маълум энг кам ижтимоий эҳтиёжлар доирасида ижтимоий ёрдам аҳолининг тирикчилик воситаталарини мустақил равишда топа олмайдиган кам таъминланган ва камбағал қатламларига қолдиқ тамойили бўйича кўрсатилади. Моҳиятан давлатнинг бутун жамият аъзоларига маълум энг кам ижтимоий кафолатлар бериш мажбурияти тўғрисида гап бормоқда.
Ижтимоий-демократик тури аксинча, декоммодификация юқори даражаси, паст табақалашув даражаси ва жамиятнинг кам таъминланган қатламларига ёрдам дастурларини бевосита давлат томонидан таъминлаш, тартибга солиш ва молиялаштириш билан тавсифланади. Ижтимоий-демократик тамойил (уни яна либерал-социалистик, деб ҳам юритилади) дастлаб касаба уюшмалари ва бошқа демократик жамоат ташкилотларини концентрациялашга асосланган, сўнгра эса барча давлат фуқароларига эҳтиёжлари ва меҳнатдаги улушидан қатъий назар, тарқалди4.
Корпоратив тури бошланғич икки тур белгиларини бирлаштириши билан ажралиб туради. Унда бевосита давлат аралашуви орқали эмас, балки фойдасиз ишлаб чиқарувчиларни қаттиқ тартибга солиш орқали катта декоммодификация шароитида ижтимоий мақоми ва даромадлари бўйича юқори табақалашув мавжуд бўлади.


Декоммодификация даражаси миқдори

Шуни таъкидлаш керакки, декоммодификацияни ўрганиш – “умумий фаровонлик давлати” тушунчасининг таҳлилига кўп тарқалган ёндашувлардан биридир. Масала шундаки, инсон эҳтиёжлари уларнинг имкониятлари ва бозорда ўз меҳнатини сотиш лаёқатларига мос келадими ва қай даражада давлат бозор чегарасидан ташқарида эҳтиёжларни таъминлай олади5.


Декоммодификация (детоварлаштириш, товарсизлантириш) товарларни бозор тақсимоти тамойилларини давлат ижтимоий таъминоти билан алмаштиришдир. Декоммодификация у ёки бу хизмат ҳуқуқ каби тақдим этилганда ва индивид ўз фаровонлигини бозор муносабатларига қўшилганлик даражасидан қатъий назар, ушлаб туриши мумкин бўлганда, ўринли бўлади. Бошқача айтганда, инсоннинг декоммодификацияси – унинг ҳаётий имкониятларини бозорда ўз меҳнати сотувлари ҳақини тўлаш лаёқатидан ажратиш, ёки бошқача айтганда, мамлакат фуқаролиги ҳуқуқи бўйича унга берилган ижтимоий ҳуқуқларнинг пайдо бўлишидир6.
Эспинг-Андерсоннинг таъкидлашича, декоммодификация омиллардан бири сифатида умумий фаровонлик давлатининг бугунги қиёфасини кўп жиҳатдан аниқлади, декоммодификация даражаси ва хусусиятлари эса фаровонлик тартибларидаги тафовутлардир (1-жадвал).
1-жадвал
Г.Эспинг-Андерсон таснифида фаровонлик тартиботларининг хусусиятлари7




Фаровонлик тартиби турлари

либерал

Консерватив-корпоративистик

Ижтимоий-демократик

Қадриятлари

Иснод каби ишлаш

Синфи ва мақомига мос ҳуқуқлар

Тенглик, фаровонлик юқори стандартларининг универсаллиги

Воситалари

Муҳтожлик текширувига асосланган ёрдам

Давлат томонидан кафолатланган хусусий суғурта

Давлат – ёрдам сўраб мурожаат қилинадиганлардан биринчиси; нисбатан юқори ёрдам кўламлари

Мақсадлари

Бозорни мустаҳкамлаш

Фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва бозорни чеклаш

Меҳнат ва хизматни уйғунлаштириш (кенг маънода), тўлиқ бандлик

Детоварлаштириш

Паст

Ўртача

Юқори

Ижтимоий ёрдам манбалари ва синфларнинг роли

Давлатнинг кучайиб кетишидан чўчийдиган ўрта синф (электорал аҳамияти туфайли) қуйи синфлар томонидан давлат ижтимоий дастурларини чеклашнинг тўхтатиб қўйиш имконияти

Ижтимоий суғурта хусусий ва давлат усулларини уйғунлаштириш

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш бозор механизмларини эмас, давлат механизмларини афзал кўрувчи ўрта синфлар

Мисоллар

АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия

Австрия, Франция, Италия, Германия

Скандинавия мамлакатлари




Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling