Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/43
Sana31.01.2024
Hajmi2.8 Kb.
#1831891
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
ТУПЛАМ 6

REFERENCE 
1. M. McCarthy. Explorations in corpus linguistics. Cambridge. Cambridge 
University Press, (2006); 
2. M. McCarthy, R. Carter. Spoken grammar: What is it and how can we 
teach it? ELT, (1995); 


39 
3. C. Rühlemann. Coming to terms with conversational grammar: 
Dislocation and dysfluency. International Journal of Corpus Linguistics. 
(2006); 
4. Collins Cobuild. “Collins Cobuild English Grammar”. London: Harper 
Collins (1990). 
ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎҚИТУВЧИСИ ПЕДАГОГИК 
МУЛОҚОТИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 
Каримова Н.М. (СамДЧТИ ўқитувчиси) 
Шамсиев Қ.(СамДЧТИ магистранти)
Маълумки, педагогик фаолиятда ўқувчилар билан ўзаро 
муносабатда бўлиш, мулоқот жараёни етакчи ўринни эгаллайди. 
Ўқитувчи фаолияти самарадорлиги самарадорлигини ошириш 
ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро мулоқот жараёнини 
такомиллаштиришни талаб қилади. 
Хорижий тилларни ўқитиш жараёни ўзиг хос бўлганидек, 
хорижий тил ўқитувчиси педагогик мулоқоти ҳам ўзига хос психологик 
жиҳатларга эга. 
Қатор педагогик, психологик, методик адабиётларни таҳлил 
қилиш асосида хорижий тил ўқтиувчиси педогогик мулоқотининг 
қуйидаги психологик жиҳатларигни ажратиш мумкин.
Хорижий тил ўрганувчиларда чет тилида гапиришда хатога юл
қўйишдан қўрқиш, уялиш ва тортинчоқлик учраб туради. Шунинг учун 
ўқитувчи ўкувчилар билан ижобий муносабатлар ўрнатиши, чет тилида 
талаффуз қилганда хатога йул қуйишдан қўрқмасликни уқтириб,
эркин самимий мулоқот учун қулай шароит яратишга харакат қилиши 
зарур. 
Хорижий тил ўрганувчиларда ўз ўзига ишончин ошириш учун
уларнинг тил ўрганишдаги оддий , кичик ютуқларини кўпроқ 
таъкидлаш орқали психологик қўллаб қуватлаш, купроқ
рағбантлантириш лозим. 
Ўқувчилар чет тилига қизиқишини мотивациясини ошириш
мақсадида ёшига, қизиқишларига мос мавзулар, машқлар танлаш 
ўқитишнинг интерфаол, коммуникатив усуларидан фойдаланиш катта 
аҳамият касб этади. 
Хорижий тил ўрганиш жараёнига ўқувчиларнинг индивидуал
психологик хусиятлари ( темперамент, характер, қобилиятлари) катта 
тасир курсатади . Холерик темпераментли ўқувчилар тез ўзлаштиради, 
лекин кўпроқ хатоликларга йул қуйиши мумкин. Сангвиник 


40 
темпераментли ўқувчилар мулоқотга киришувчан, гапиришни яхши 
куради. Флегматиклар секин ўзлаштиради, кам гап, лекин пухта 
ўзлаштиради . Меланхоликлар хорижий тилни ўрганишда 
тортинчоқлиги, ўз ўзига ишончнинг етишмаслиги, хис туйғиларга 
берилувчанлиги билан ажралиб туради . 
Кўплаб психологик адабиётларда таъкидланишича, педдагогик 
мулоқотни ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятларини ҳисобга олинган ҳолда
ташкил қилиш муваффақият гаровидир. Бунда, энг муҳими ўқувчи
олдига қўйилган вазифа уларнинг қобилиятларига яраша бўлиши
керак, яъни у ўқувчига хаддан ортиқ қийинчилик туғдирмаслик 
керак. Бошланғич синфлврда чет тилларини ўргатишда ўқувчиларнинг 
ёши, 
психофизиологик 
хусусиятлари, 
дастур 
мавзуларини
ўзлаштиришдаги ҳолатларини эътиборга олиш ҳамда луғат бойлигини 
ошириш ва билиш психик жараёнларини ривожлантиришга қаратилган 
бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларда коммуникатив (чет тилида 
мулоқот қилиш муҳитини яратиш) қобилиятлари ҳамда билиш 
жараёнларининг 
ривожлантирил¬ганлиги, 
дарс 
жараёнида 
психофизиоло-гик ҳолатларнинг (чарчаш, зерикиш, чалғиш) инобатга 
олингани, дарс сама¬радорлигини оширишда ўқувчиларнинг мавзуни 
ўзлаштириши учун қў¬шимча восита¬лардан (масалан, мусиқа ва 
ҳара¬катли 
ўйинлар¬дан) 
фойда-ланилганлиги, 
предметли 
ва 
пред¬метсиз, сюжетли, ролли ўйинлар, стол устида, хонада 
ўйна¬лади¬ган ўйинлар, компютер ёки бошқа техника, шунингдек, 
турли ҳаракат¬ланиш воситалари ёрдамида ўйналадиган ўйинлардан 
фойдала¬ниш алоҳида аҳамият касб этади. дарсни тортин-чоқлик ва 
зўриқиш каби ҳолатлардан холи бўлган вазиятларда ташкил этиш
шахслараро 
муносабат¬лар 
муҳитини 
яратиш 
ҳамда 
ўқув 
материалининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирил¬ганлиги, чет тилини 
ўрганиш жараёнида ҳиссий зўриқишга йўл қўймаслик учун релаксация 
машқларидан фойдаланиш, катта ҳажмдаги ахборотни идрок қилишда 
ўқувчилар малака ва кўникма¬ларининг ривожлантиришшга эътибо 
қаратиш зарур. Агар биз 4-5 синф ўқувчилари билан 6-7 синф
ўқувчиларини ёш ҳусусиятларини солиштириб кўрсак, у холда шу 
маълум бўладики 4-5-синф ўқувчилари учун муҳими ўқишдир. 6-7
синф ўқувчилари учун чет тилида гапиришга қизиқиши ортади. Бу 
ёшдаги ўқувчиларда мустақиллиликга интилиш ўз-ўзини бошқариш
каби масалалар кучли. Баъзан бир ўзини бутун синфга қарши
қўйиб, бошқалар олдида ўзини, ўзлигини кўрсатиш,


41 
қобилиятлилигини кўрсатиш истаги кучли бўлади.
Чет 
тилини 
ўқитишда 
ўқувчиларнинг 
қобилиятларига, 
имкониятларига таяниб иш кўриш ва кўп холларда уларни эркин фикр – 
мулоҳаза юритишга, бир – бирини танқид қилмасдан, сўзлашишларини 
психологик қўллаб қувватлаш ва ижодий имкониятларига эрк 
берилиши чет тилини ўргатишни самарали бўлишида муҳим ўрин 
тутади. Хорижий тил ўитувчиси педагогик мулоқоти жараёнида 
учрайдиган психологик муааммоларни бир нечта гуруҳга ажратиш 
мумкин; Биринчи гуруҳга чет тили дарсларида она тилида кўпроқ 
мулоқотда бўлиш, ўқувчиларнинг ўқитувчига ҳаддан ортиқ суяниб 
қолиши, ўқувчилар ўртасидаги ўзаро тортишувлар., ўқувчиларнинг 
топшириқни тўлиқ тушунмасликлари, Битта ёки бир нечта аълочи 
ўқувчининг доимий устунлик қилишиини киритиш мумкин. 
Иккинчи гуруҳга эса ўқувчиларнинг дарсга тайёрланмай 
келишлари, кечикиб келишлари, шовқинли, тўполончи, дарсга ҳалал 
берувчи ўқувчилармавжудлигидир. Кўпинча, педагоглар ўқувчиларни 
хаёлан «келажакли» ва «келажаксиз» ўқувчиларга ажратиб, буни ўзлари 
ҳам англамайдилар. Лекин уларнинг хатти-ҳаракатларидан ўқувчиларга 
нисбатан англанмаган танловчан муносабатларни кузатиш мумкин. Ҳар 
бир ўқувчи шахс сифатида ривожланиб, доимо ўзгариб туради. Шунинг 
учун у тўғрида аввал шаклланган фикрлар билан ҳулқ-атворнинг янги 
кўринишлари ўртасида қарама-қаршиликлар вужудга келади. Шуни 
эсда тутган равишда педагог ўқувчиларни баҳолашда, уларга 
муносабатда эгилувчан бўлиб, қолипли, нотўғри стереотип фикрлардан 
ўз вақтида озод бўлишига ҳаракат қилиши лозим. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling